Таълим вазирлиги


XIII БОБ. ТАДБИРКОРЛАР ИШТИРОКИДА ОЛДИ-СОТДИ ШАРТНОМАСИ



Download 1,28 Mb.
bet30/61
Sana25.02.2022
Hajmi1,28 Mb.
#256855
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   61
Bog'liq
1.Тадбиркорлик ҳуқуқи 2001 (1)

XIII БОБ. ТАДБИРКОРЛАР ИШТИРОКИДА ОЛДИ-СОТДИ ШАРТНОМАСИ

1-§. Олди-сотди шартномаси тушунчаси


Тадбиркорлар иштирокидаги олди-сотди шартномасй Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексининг 386-моддасида қуйидагача белгилаб қуйилган. Олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Агар қонунда қимматли қоюзлар ва волюта қимматлик-ларининг олди-сотдисига доир махсус қоидалар белгиланган бўлмаса, уларни олиш=сотишга нисбатан ушбу параграфда назарда тутилган қоидалар қўлланилади. Олди-сотди муносабатларига Ўзбекистон республикасининг фуқаролик кодексининг мажбуриятлар ҳакдцаги умумий қоидалари билан бирга бошқа ҳуқук^ш меъёрий ҳужжатларда белгиланган олди-сотди шартномаси тўғрисидаги моддалар тадбиқ этилади. Бундан ташқари республикамизнинг биржа ва бйржалар фаолияти тўғрисидаги, корхоналар тўғрисидаги тадбиркорлик фаолияти эркинликнинг кафолатлари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлари ҳам қўлланилади. Лекин юқорида санаб ўтилган қонушар бевосита савдо хизмати билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни тўла-тўкис қдмраб олМайди. Бу қонунлар савдо хизматига бир томонлама тадбиқ этилади, чунки уларда белгиланган қоидалар олди-сотди шартномасини бевосита тартибга солишга қаратилган эмае, Қрнунларнинг номланишидан ҳам маълумки, бири биржа фаолияти, иккинчиси корхоналар, учинчиси эса тадбиркорлар фаолцятини ҳуқуқий тартибга солишга мувофиқлаштирилган. Ўзбекистэн Ресцуйликаси Фуқаролик кодексининг олди-сотди шартномаеи тўгриеидаги қоидалари ҳозирги бозор муносабатлари шароитидаги савдо хизматларига тўла-тўкис тадбиқ этилади.
Тадбиркорлар иштирокида тузиладиган олди-сотди шартномаси ўзига хос ҳуқуқий белгиларига эга. Улар қуйидагилардир:
1. Шартнома бўйича тарафлар ўртасида хуқуқ ва бурчлар шартноманинг барча муҳим шартлари тўғрисида ўзаро кеяишилган ва шартнома қонунда талаб этилган шакдда расмийлаштирилган вақтда вужудга келади.
2. Олди-сотди ҳақ бараварига тузилади. Бунда сотувчининг топширилган мулки қийматига яраша олувчи муайян миқдорда пул билан белгиланган ҳақтўлайди.
3. Одди-сотди икки томонлама шартномалар гуруҳига киради. Тарафларда маълум ҳуқуқ ва шунга яраша бурч пайдо бўлади. Сотувчи ашёни топшириш ва бунинг учун ҳақ олиш ҳуқуқини олади. Олувчи эса ашёнинг ўзига топширилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Олди-сотди ашёга нисбатан бўлган эгалик ҳуқуқи (мулкни оператив бошқариш ҳуқуқи) бошқа шахсга ўтказишга қаратилган шартномадир. Мулк эгасининг ўз мулкига нисбатан бўлган ҳуқуқлари (мулкни эгаллаш, ундан фойдаланиш ва тассаруф этиш ҳуқуқлари) олувчига ўтади. Тадбиркорлар иштирокидатузиладиган олли-сотДи шартномаси савдо муносабатларининг хусусиятлари ва шаклига қараб қуйдаги турларга бўлинади:
а) чакана олди-сотди;
б) майда улгурчи олди-сотди;
в) ишлаб чиқаришга оид маҳсулотларни сотиш;
г) товарларни насияга сотиш.
Олди-сотди турларининг ҳар қайсиси алоҳида хусусиятларга эга. Уларнинг ўзига хос хусусиялари шартноманинг шаклига қараб ҳам ажратилади. Накд пул бараварига тузиладиган ва тузиш вақгини ўзидаёқ ижро этиладиган олди-сотди шартномаси, умумий қоида бўйича суммасидан қатъи назар, оғзаки тузилиши мумкин. Бинобарин, бу савдо дўконларида, дехдон бозорларида тузиладиган олди-сотди шартномалари сотилган ашёларнинг харидорларга дарҳол топширилгани ва шу овдаёқҳақтўлангани туфайли оғзаки тузилади.
Мрим турдаги олди-сотди шартномаси нотариал тасдикланиши -. ёки давлат рўйхатидан ўтказилиши талаб этилади. Жумладан, шаҳарда ва шаҳарга ўхшаш тенглаштирилган манзилларда, уй-жойларни олди-сотди шартномаси, гарчи тарафлардан бири фуқаро бўлган такдирда ҳам, нотариал гувоҳлантирилиши, туман ва шаҳарлардаги туман ҳокимлигидан рўйхатдан ўтказилиши лозим. Қишлоқжойларда бўлган уй-жойларни олиш-сотиш шартномаси ёзма шаклда тузилиши ва халқ депутатлари қишлоқ кенгашида рўйхатдан ўтказилиши лозим. Уй-жойларни сотишнинг ушбу қоидасига риоя этмаслик ушбу шартноманинг ҳақиқий саналмаслигига сабаб бўлади. Агар уй-жойга нисбатан олди-сотди шартномаси тузилиб, нотариал тартибда гувохлантирилган бўлса ҳам, ҳатто шаҳар ёки туман ҳокимлигида ёҳуд қишлоқ кенгаши рўйхатидан ўтказилмаган бўлса ва тарафлар ўртасида ушбу шаргнома бўйича нйзо келиб чиққан тақгарда шартнома ҳакдеқий ҳисобланмайди, Уй-жойни олди-сотди шартномаси қонун бўйича талаб қилинган шакилга риоя қилинмаганлиги сабабли ҳақиқий саналмаса, ҳар икки тараф шартнома бўйича олганларини бир-бирига қайтаришга мажбур бўладилар.
Тадбиркорлар ишгирокидага одди-сотди шартномаси доирасида чакана олиш-сотишнинг салмоғи жуда юқори туради. Мамлакатимизда бозор муносабатлари оркэли чакана одди-сотдига ниҳоятда кенг йўл очилади. Чакана олди-сотди шартномаси нақг пул бараварига тузиладиган ва тузилиши билан ижро этиладиган бўлса, умумий қоида бўйича миқдоридан қатъий назар оғзаки тузилиши мумкин. Бинобарин, тадбиркор-ларнинг савдо дўконларида, бозорларда сотиладиган товарлари хусусида тузилган олди-сотди шартномалари сотилган ашёларнинг харидорларга дарҳол топширилганлиги ва шу ондаёқҳақ^ўланганлиги туфайли оғзаки шакилда тузилади. Маълумки, олди-сотли шартномасини тузиш йўли билан тадбиркорлар харидорларга шахсий истеъмол нарсаларни, уй-рўзғор ашёлари, қулайлик туғдирадиган буюмларни, шунингдек қиШлоқ хўжалигида фойдаланиладиган машиналар, механизмларни сотадилар. Ҳозирги пайтда тадбиркорлар томонидан сотиладиган товарларнинг сифатига ҳар томонлама алоҳида эътибор берилмоқда. Тадбиркорлар сотадиган товарлар олди-сотди шартномасига мос келадиган бўлиши лозим.
Олди-сотди шартномасидатоварнинг сифати тўррисидаги шартлар кўрсатилмаганда, сотувчи сотиб олувчига белгиланган мақсадлар учун яроқли бўлган товарни топшириши шарт (Фуқаролик кодексининг 402-моддаси).
Сифатсиз мол сотилганда харидор молнинг алмаштириб берилишини ёки камчиликларнинг ҳақ олмай туриб бартараф этилишини ёхуд сотилган нарсаларнинг қайта қабул қилиниб, тўланган пулнингўзига қайтарилишини талаб қилиш хуқуқига эга.
Узоқ муддат давомида фойдаланиладиган телевизор, радиоприёмник, соат, фотоаппарат, музлатгич ва бошқа баъзи моллар учун давлат стандартлари ёки техник шартлари билан фойдаланишнинг кафолатланган мудцатлари белгиланиши мумюш. Бу муддатлар ашё сотилган кундан бошлаб белгиланади. Сотиб олувчи олинган ашёдан фойдаланишга халақит берадиган камчиликлар чиқиб қолгудек бўлса, бу тўғрида ўз талабини кафолат муддати мобайнида сотувчига билдира олади.
Сотувчи сотилган ашёнинг камчилиги шу ашёдан фойдаланиш ёки уни саклаш қоидалари сотиб олувчи томонидан бузилганлиги натижасида келиб чиққанлигини исботлай олмаса, ушбу ашёнинг камчиликларини ҳақолмай тузатишга ёки уни сифатли ашё билан алмаштириб беришга ёхуд уни қайтариб олиб тўланган суммани сотиб олувчига беришга мажбур.
Демак:, тадбиркорлар томонидан тузиладиган олди-сотди шартномалари бозор муносабатларига ўгиш жараёнида аҳолини кенг истеъмол моллари билан таъминлашга қаратилган. Шу сабабли мамлакатимизда ижтимоий жиҳатдан йўналтирилган бозор иқгисодиётини босқичма-босқич шакллантириш, ташаббускорлик ва ишбилармонликни бутун чоралар билан ривожлантириш, тадбиркорликка эркинлик бериш, ташаббускорлик ва иқгисодий янгиликларни раБбатлангириш, иқгисодий омитшар восигасини ишга солишга, тайёрга айёрликни батамом тугатишга зьтабор бериляпги. Республикамизда мулк эгалари ҳуқукларини давлат йўли билан ҳимоя к^шиш ишини таъминлаш ва мулкчнлюснингдавлат, хусусий ҳамда бошқа барча шаклларининг ҳуқуқий тенглигани қарор тоцдиришга, шу асосда инсоннинг мулкдан бегоналашувига барҳам беришга; иқгисодиётни ўта марказлаштир-маслик ҳамда якка ҳокимликка барҳам бериш, корхоналар ва ташкилотларнинг мустақиллигини кенгайтириш, давлатаинг хўжалик фаолиятига бевосита аралашувидан воз кечишига, буйруқбозлик билан, ўз хукмини ўтказиб, ҳамма нарсани тўраларча белгилаб, чеклаб қўйиш каби ўзини оқламаган эски усулларни қатьиян тугатишга алохида диққатни қаратмокда.
Бу республикамизда ижтимоий адолат қоидаларини рўёбга чиқаришда муҳим омил ҳисобланади.
«... Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат химоясидадир. Мулкдор факрт қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкдан маҳрум этилиши мумкин» (Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддаси).
Ўз-ўзидан маълумки, бу қоида ҳозирги пайтда тадбиркорлик муносабатларининг ривожланишига ва янги мулкдорлар гуруҳининг шаклланишига муҳим замин яратади. Ваҳоланки тадбиркорлар билан тузиладиган олди-сотди шартномалари иқтисодий ислоҳотлар билан узвий боғлиқ. Бу эса товар айирбошлаш жараёнининг ривожланишини монополияга қарши курашни, соғлом рақобат муҳитини шакллантиришни, меҳнатни рағбатлантириш механизмини яратишни тақозо этади. Бозор муносабатлари шароитида олди-сотди шартномаларининг ривожланиши аҳолини турли ашёлар билзн таъминлашга, республикамизнинг иқгисодини янада юқори погонага кўтаришга, сифат рақобатига, мол ишлаб чиқаришни янада ривожлантиришга, ташаббускорликка, тадбиркорликка кенг йўл очиб беради.



Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish