Таълим вазирлиги


-§. Давлат, кооператив ва бошқа корхоналарнинг меҳнат жамоаси тузган жамоа тадбиркорлари, тадбиркорлик фаолиятининг субъекти бўлишлиги



Download 1,28 Mb.
bet12/61
Sana25.02.2022
Hajmi1,28 Mb.
#256855
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   61
Bog'liq
1.Тадбиркорлик ҳуқуқи 2001 (1)

2-§. Давлат, кооператив ва бошқа корхоналарнинг меҳнат жамоаси тузган жамоа тадбиркорлари, тадбиркорлик фаолиятининг субъекти бўлишлиги


Юқорида айтиб ўтганимиздек фуқаролар билан биргаликда корхоналарнинг меҳнат жамоаси ҳам тадбиркорлик фаолиятининг субъектлари сифатида иштирок этишлари мумкин.
Тадб!фкорлик фаолиятини олиб бораётган меҳнат жамоаси, хоҳ давлатга, хоҳ аралаш шаклда бўлсин ёки фуқарога хусусий мулк шаклида тегишли бўлсин, қонунда белгиланган ҳуқуқлар ва бурчларга эга бўлган юридик шахс деб танилади.
Тадбиркорлик фаолияти олиб бораётган корхона, тайкилот, фирма ва бошқа шунга ўхшаш номлар билан аталувчи меҳнат жамоаси қонунда белгиланган асосда юридик шахс сифатида ташкил топади ва ҳаракат қилади.
Юридик шахс тушунчаси Фуқаролик кодексининг 39-моддасида берилган. Унда айтшшшича, ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки тезкор бошкэрувда алохдца мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки Шахсий мулк бўлмаган ҳуқуқларга эга бўла оладигак ва уларни амалга оширадиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ёки жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс деб ҳксобланади.
Ҳозирги шароитда корхоналарнинг меҳнат жамоаси бозор ик^исодиётига ўтиш шароитида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, даромад олишга ҳаракат қилмоқда. Жамоа тадбиркорлиги мустақил юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган корхона тузиб, фаолият кўрсатмокда. Бу корхона қонун билан ман этилмаган ҳар қандай хўжалик фаолиятини амалга оширишга хақли.
Жамоа тадбиркорлари ўз мулкларини бирлаштириш асосида ёки мукддцам давлатга ёки жамоа ташкилотларига қарашли бўлган корхоналарни хусусийлаштириш асосида ҳам ташкил этилган ҳолда фаолият кўрсатиб келмокда.
Жамоа тадбиркорлигини олиб бораётган корхоналар юридик шахс ҳуқуқидан фойдаланадилар. Маълумки, ҳар қандай жамоа, уюшма юридик шахс ҳуқуқига эга бўлиш лаёқатига молик бўлмасдан туриб, тадбиркорлик фаолиятининг субъекти бўла олмайди.
Ҳар қандай жамоа эмас, балки муайян талабларга жавоб берадиган жамоагина юридик шахс бўла олади.
Юридик шахс фаолият олиб бориши учун улар ташкилий бирлик, мулкий мустақиллик, мустақил мулкий жайобгарлик, фуқаролик муомаласида ўз ноМидан ҳаракат қилиш ҳуқуқига эга бўлиши шарт.
Ташкилий бирлик юридик шахснийг субъект сифатидйташкил бўлганлигани муайян ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга булишини билдиради.
Юридик шахснинг ташкилий жйҳатдан тузилйшини кўрсатадиган устави бўлиши керак. Тадбиркорлик хуқу«^йинг субъекти бўлиш учун юридик шахс ҳисобланган жамоа корхЬнаси, жамоа (ширкат)нинг ўзига хос мулки бўлй!ии лозим.
Алоҳида мулкка эга бўлмаган ёки мустақил равишда бошкдра олмайдиган ва шу сабабли бошқа шахслар билан хўжалик муносабатларида бўла олмайдиган ташкилотлар тадбиркорлик фаолиятинийг субъекти хисобланмайди.
Мустақил мулкий жавобгарлик шундан иборатки, юридик шахс ҳисобланган ташишот ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига тегишли мулк билан жавоб беради.
юридик шахс ҳисобланган жамой корхонасй ўз номидан турли битимлар туза олади. ҳуқукий муносабатларда қатнашиб, мулкий ва мулкий бўлмаган ҳуқукларга, мажбуриятларга эга бўла олади.
юридик шахс мол-мулк эгаси (эгалари) ёки улар вакил қилган идора, ташкилот қарорига ёҳуд меҳнат жамоасинимг қароряга мувофиқ ёки таъсис этуйчилар гуруҳи ва айрим тйъсис этутвчи шахслар қарорига биноан корхоналар тўғрисидаги қонунда ва бошқа қонун ҳужжатларида кўзда тутилган тартибда вужудга келиши мумкин.
Юридик шахс давлат рўйхатидйн ўтшн кумдйН боШлаб вужуцга келган ҳисобланади ва юридик шахс ҳуқуқини олади.
Ташкил бўлишда юрйДИк шахс, одатда, бир неча босқичдан ўтади. Чунончи:
а) юридик шахсни ташкил этиш учун зарур бўлган моддий ва ташкилий тайёргарлик кўрилади, устав ИШлаб Чиқади, таъсис шартномаси тузилади;
б) юридик шахс бўлиб ташкил топиш учун ваколатли давлат идораларининг қарори ёки ижозати олинаци;
в) устав тасдиқланади, рўйхатдан ўтказилади.
Юридик шахс ҳисобланган жамоат ташкилоти ижозат олиш тартибида пайдо бўлади.
Юридик шахслар тугатилади ёки қайтадан ташкил этилади.
Ю^идик шахс қайси идора қарорига асосан ташкил этилган бўлса, ўша идора қарорига асосан ёхуд қонун ёки уставда назарда тутилган бошқа асосларда, шунингдек, банкрот Туфайли тугатилади.
Юридик шахс тугатилиш йўли билан бекор бўлишида ташкилотнинг фаолияти бутунлай тўхтайди, унинг фаолияти ва мулки тугатилади.
Давлатга қарашли ёки аралаш мулк шаклидаги юридик шахсни тугатиш билан махсус тузилган тугатиш комиссияси шугулланади. Тугатиш комиссияси муайян муддатга тузилади. Шу мудцат давомида тугатилаётган ташкилотда ҳаққи бўлган шахслар ўз талаблари билан тугатиш комиссиясига мурожаат қилишлари мумкин.
Тугатилаётган юридик шахснинг қарзлари у бекор қилиниши даврцда тузилган балансда кўрсатилган мулк ҳисобидан тўланади.
Юридик шахс фаолияти ва мулки тугатилмай бекор бўлиши қдйта ташкид этиш дейилади.
Қай-к) тлшкил этишда мазкур юридик шахснинг фаолияти унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини оладиган бошқа юридик шахс томонидан даэрм этгирилади. Чунки қайтадан ташкил этилаётган юридиқ шахенинг мулки, мулкий ҳуқуқлари ва мулкий мажбурияздари унинг ҳуқувдни олган юридик шахсга ўтади.
Ўзбекистон Республикарининг Фуқаролик кодекси 49-мрддасига кўра юридик шахснинг қайтадан ташкил бўлиши қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш каби тартибда амалга оширади.
Юридцк 1цахсни қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўдаш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) унинг таркибий бўлинмалари иштирокчилари ёки таъсис ҳужжатларида шунга вакил қилинган юридик шахс идораси қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Қонунда белгиланган ҳолларда юридик шахсни бўлиш ёки унинг таркибидан бир ёхуд бир неча юридик шахсни ажратиб чиқариш шаклвда уни қайта ташкил этиш вакил қилинган давлат идоралари ёхуд суд қарори билан амалга оширилади.
Агар юридик шахс муассис (иштирокчи)лари улар вакил қилган идора ёки юридик шахснинг ўз таъсис ҳужжатлари билан қайта ташкил этишга вакил қилинган идораси юрчдик шахсни ваколатли давлат идорасининг қарорида белгиланган муддатда қайта ташкил этилаётган бўлса, суд мазкур давлат органининг даъвоси бўйича юридик шахснинг бошқарувчисини тайинлайди ва унга ушбу юридик шахсни қайта ташкил этишни топширади. Бошқарувчи тайинланган пайтдан бошлаб унга юридик шахснинг ишларини бошк^риш ваколатлари ўтади. Бошкэрувчи судда юридик шахс номидан ҳаракат қилади, тақсимлаш балансини тузади ва уни юридик шахсларни қайта ташкил қилиш натижасида вужудга келадиган таъсис ҳужжатлари билан бирга кўриб чиқиш учун судга топширади. Суд тасдиқидан ўтган ушбу ҳужжатлар янгидан вужудга келаётган юридик шахсларни рўйхатдан ўтказиш учун асос бўлади.
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 14 февраль кдрори билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлик тўгрисидаги Низомнинг 5-бандида кўрсатилишича, хусусий корхона, яъни юридик шахс мулк эгасининг қарори бўйича ёки суд томонидан таъсисчиларнинг корхонани ташкил этиш тўкрисидаги ҳужжат-ларни қонуний кучга эга эмас, деб топилганда: юридик шахс банкрот бўлганда, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид фаолиятини амалга оширганда хўжалик суди қарори билан тугатилади.
Юридик шахс давлат рўйхатидан чиқарилган пайтдан бошлаб тугатилган хисобланади. Аммо шуни ҳисобга олиш зарурки, давлатга қарашли юридик шахсяар банкротлик асосида бекор бўлмайди.
Юридик шахс тугатилганвда, унинг ҳукуқ ва бурчлари ҳуқукрй ворислик тартабида бошқа шахсга ўтмасдан бекор ^шинади.



Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish