318
2. Вариация коэффициентини ҳисоблаш усули. Ўртача
квадратик
четланиш фақатгина абсолют қийматни келтириб чиқаради. Бу эса, турлича
кутилган қийматга эга бўлган инвестиция лойиҳаларини таққослашни
қийинлаштиради.
Вариация коэффициентида лойиҳа кўрсаткичларининг ўртача
кутилган
қийматлари турлича бўлганда ҳам,
уларнинг рисклилик даражасини
таққослаш мумкин. Вариация коэффициенти – рискнинг нисбий кўрсаткичи
бўлиб, кутилган қийматга нисбатан риск даражасини ифодалайди:
ν = σ / Х
4-масала. 3-масала маълумотларига асосланиб, 1- ва 2- лойиҳалар учун
вариация коэффициентини ҳисобланг.
ν = σ / Х
ν1 = 143/440 = 0,32;
ν2 = 266/490 = 0,54.
Шундай қилиб, 2- лойиҳа бўйича кутилган қиймат 1-лойиҳага қараганда
юқори бўлишига қарамасдан, яъни:
(490-440)/440*100% = 11,4%
11,4% га кўп бўлишига қарамасдан, вариация коэффициенти бўйича
ҳисобланган рисклилик даражаси 2-лойиҳада 68,7 % га юқори экан, яъни:
(0,54-0,32)/0,32*100% = 68,7%.
3. Лойиҳа параметрларини мослаштириш усули. Бу усулнинг мазмуни
инвестиция лойиҳаларининг параметрларини қийматларини кутилган
қийматга алмаштириш ҳисобланади. Мослаштириш (корректировка қилиш)
вариантлари қуйидагилардан иборат:
- қурилиш муддатлари ҳамда алоҳида қурилиш-монтаж ишларининг
муддатлари мумкин бўлган ушланиб қолишларнинг ўртача қийматига
оширилади;
-
лойиҳалаштиришда
хатолар,
қурилиш
жараёнида
лойиҳа
қарорларининг ўзгариши, кўзда тутилмаган ҳаражатларнинг пайдо бўлиши
319
оқибатида инвестиция ҳаражатларини бўлиши мумкин бўлган ўртача
қийматига оширилади;
- тўловларнинг кечикиши, шартнома бўйича
мажбуриятларнинг
бажарилмаслиги (материал етказиб беришда узилишлар, бажарилган ишлар,
хизматларнинг ўз муддатида амалга ошмаслиги ва ҳ.к.), асбоб-ускуналарнинг
режадан ташқари ишдан чиқиши, технологияда бузилишлар,
умумий
инфляция темпининг ўзгариб кетиши, кредит учун фоизлар тўлашни қайта
кўриб чиқиш, шартнома шартларини бажармаганлик учун тўланган ва
ундирилган жарималар ва санкцияларни қайта ҳисоб-китоб қилиш;
- рисклардан ҳимояланиш мақсадида суғурталанмаган бўлса, бу
рисклардан кўриладиган зарарларни ҳаражатлар таркибига киритиб қўйиш.
4. Ноаниқликнинг шаклий баёни.
Ноаниқликнинг шаклий баёни усули бошқа усулларга қараганда аниқроқ
натижа бериши билан бирга, техник ҳисоб-китоблар нуқтаи-назаридан
қийинроқ усул ҳисобланади. Бу усулнинг кетма-кетлиги қуйидагилардан
иборат:
- инвестиция лойиҳасининг барча мумкин бўлган
шарт-шароитларини
тасвирлаш (сценарийлар шаклида ёки лойиҳа кўрсакичларини чеклашлар
орқали модель шаклидаги кўринишда);
- ҳар бир вариант бўйича ҳаражатларни, даромадларни ҳамда
самарадорлик кўрсаткичларини ҳисоблаш;
- лойиҳани амалга оширишнинг алоҳида вариантлари (шарт-
шароитлари) бўйича эҳтимолликни аниқлаш ҳамда бу
вариантларга мос
ҳолда самарадорлик кўрсаткичларини аниқлаш;
- лойиҳанинг умумий самарадорлик кўрсаткичини аниқлаш, яъни
лойиҳанинг кутилган интеграл самарасини топиш:
Do'stlaringiz bilan baham: