Таълим вазирлиги


GARCH тебранишларни баҳолаш ёндашуви



Download 4,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/193
Sana24.02.2022
Hajmi4,13 Mb.
#195152
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   193
Bog'liq
Moliyaviy resurslarni (1)

GARCH тебранишларни баҳолаш ёндашуви 
 
GARCH модели энгле томонидан 1982-йилда АРЧ модел сифатида 
биринчи бор яратилди. Кейинчалик эса Боллерслев 1986-йилда ушбу 
методни GARCH модел қилиб такомиллаштирди. Схеманинг вазнини ўлчаш 
ўрнига, энгле авторегрессив вақт серияларидан фойдаланди ва 
тебранишларни баҳолашда уларнинг сақланишларини ҳисоблади. Шу билан 


301 
бирга, унинг фикрича тебранишлар бир бирига вақт ўтиши билан шартли 
боғлиқдир. Энгленинг модели қуйидагича кўринишга эга: 
Бу моделда, а
0
кесишиш нуқтаси мусбат бўлиб, ва а
1
коеффитсиент 
мусбат ёки нолга тенг бўлиб, якуний тебраниш баҳоси мусбат натижани 
беради. Аммо энгленинг моделида бир камчилик бор эди, чунки 
даромадлиликни ҳисоблаш фақатгина кечаги даромадлилик тебранишига 
боғлиқ эмас. Шунинг учун ҳам энгленинг моделида қ нинг жуда катта 
қийматни олар эди. Боллерслев ушбу камчиликни ечишга эришди ва ўзининг 
моделида GARCH моделда олдингисига нисбатан анча эгилувчан формулани 
тақдим этди. Боллерслев модели ҳам энгле модели каби баҳолашни амалга 
оширади, аммо унда олдинги тебранишлар баҳолашлари ҳам киритилган 
бўлади. Унинг модели қуйидагича кўринишга эга: 
CASE STUDY ЕЧИМИ 
Юқоридаги усуллар келажакдаги рискни баҳолашда турлича 
ёндашувларни ўзларида акс эттириб, натижада қимматли қоғозлар 
портфелидаги активларнинг тақсимотида сезиларли ўзгартиришларга олиб 


302 
келишди. Фараз қиламиз, биз портфелни оптималлаштиришни 2016-йил 30-
декабр санасида амалга ошириб уни 2 ҳафтага , яъни 2017-йил 13-январгача 
шундайлигича қолдирамиз.
Демак, юқорида биз 3 та усулда рискни баҳолаб 4 та технология 
компанияси Акцияларига инвеститсияни тақсимлаган чизма тасвирланган. 
2-чизма 2 ҳафталик стратегиямиздаги портфелдаги активлар бўйича 
бойликларнинг тақсимланишини кўрсатиб берган. Кўзга ташланадиган 
нарсалардан бири бу GARCH моделининг 2 ҳафталик муддатдаги 
тебранишларни бошқа икки усулга нисбатан умуман бошқача башорат 
қилишидир.
Кўпроқ ўтмишдаги маълумотларга асосланган икки ёндашув, яъни 
тарихий тебранишлар ва AANM ёндашувлари асосан Миcрософт 
компаниясини инвеститсия обекти сифатида олишган. GARCH ёндашуви эса 
аксинча, энг кам улушни Миcрософтга берган. Бу нимани билдиради? Бу 
дегани, Миcрософтнинг олдинги кўрсаткичлари яъни даромадлилигидаги 
тебранишлари инвеститсия обекти сифатида жуда яхши бўганини кўрсатади, 
аммо унинг келажакдаги потенсиали олдингидек яхши эмаслиги 
кўрсатилган. AANM ёндашуви ҳам деярли барча улушларни (99%)
фақатгина иккита Акцияларга – Миcрософт ва Гооглеларга киритган. 
Тарихий тебранишлар ва GARCH ёндашувлари улушларни 4 та компания 
бўйича тақсимлашга ҳаракат қилишган, аммо фақат GARCH ёндашувигина 
барча 4 та компанияга инвеститсияларни сезиларли даражада киритган. 
Хўш, қайси стратегия тўғри ? Қайси страгтегия аниқроқ ва қайси бир 
стратегияда энг максимум даромадлиликка эришса бўлади? Тебранишлар 
нарх сифатида кўрилмагани учун биз аниқ қийматларни айтишимиз 
қийинроқ. Биз қайси стратегия кўпроқ қийматни кўрсатганини кўришимиз 


303 
мумкин. Қуйидаги 2-Жадвал 2 ҳафталик оптималлаштирилган портфел 
бўйича ҳар бир стратегиянинг даромадлилигини намойиш қилиб беради. 
Мисолимизда қийматлар кичкина, аммо GARCH ёндашувидаги 
Акцияларнинг портфелдаги тақсимланиши энг яхши даромадлиликни 
кўрсатган.
Хулоса 
Хулоса қилиб айтганда, портфелларни оптималлаштиришнинг бир 
нечта ёъллари мавжуд бўлиб, уларнинг рискларни баҳолашдаги натижалари, 
усулларининг фарқланиши орқали турли хил чиқади. Баъзи ёндашувлар 
рискларнинг ўтмишдаги тебранишларини баҳолаш орқали рискни 
ҳисоблашса, қолганлари рискларнинг келажакдаги қийматини башорат 
қилишга кўпроқ ёндашади. Баъзи ёндашувлар индивидуал активларнинг 
ўзгарувчанлигини бозор ўзгарувчанлигидан ажратиб кўрсатса, қолганлари 
барча тебранишларни рискка олиб бориб қўшишади. Биз кўриб чиқган 
мисолда энг машҳур рискни баҳолаш ёндашувлари, тарихий тебранишлар 
ёндашуви, ААНМ ва GARCH моделларини қўлладик ва кутилган натижага 
эришдик. Ушбу Case studyдан келиб чиқиб биз фақат бир турдаги рискни 
баҳолаш ёндашуви бошқаларига қараганда яхшироқ дея олмаймиз. Балки, 
биз бу иш орқали рискни ҳисоблаш турлича олиб борилиши мумкинлигини 
ва муаммога ёндашаётганда ҳар хил бурчаклардан қараб кўриш кераклигини 
тушунтирмоқчимиз. Маълумотларда тарих ҳақида сўзлашга рухсат беринг, 
аммо тарихни сўзлаш учун маълумотларга турли хил йўлларни беринг! 


304 
16-МАВЗУ: БИЗНЕС РИСКЛАРИНИ БОШҚАРИШ
РЕЖА: 
1. Бизнес рискларини бошқаришнинг моҳияти ва унинг тамоиллари; 
2. Бизнес рискини баҳолаш мақсадлари; 
3. Бизнес рискини бошқаришда зарур ахборотлар; 
Кўп 
ҳолларда 
тадбиркорлик 
мустақиллик, 
ташаббускорлик, 
масъулиятлилик, фаол изланувчанлик, жўшқинлик ва чаққонлик каби 
ҳислатлар билан тавсифланади. Бу ҳислатларнинг ягона жамланмаси 
иқтисодий фаолиятга ҳос бўлиб, тўлиқ асосли ҳолда тадбиркорлик ёки 
бизнес деб аталади.
Бизнесни рисксиз тасаввур этиш мумкин эмас. 
Рискнинг кучайиши - бу моҳиятан бизнес эркинлигининг акси бўлиб, 
бунинг учун ўзига ҳос тўлов ҳамдир. Бозор муносабатлари шароитида яшаб 
қолиш учун техникавий янгиланиш, дадиллик ва жўшқин ҳаракатга 
таянилади, бу эса ўз навбатида рискни кучайтиради. Демак, бундан 
тадбиркор рискдан қочмаслиги, балки унинг даражасини баҳолай билиши ва 
рискни пасайтириш мақсадида уни бошқара билиши шарт. 

Download 4,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish