Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев



Download 6,7 Mb.
bet32/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

3.1.-жадвал

Кўрсатгич



Мағизни пўчоқдорлиги

0
(мағиз)

5

10

15

21,5
(уруғ)

100
(қобиғ)

Намуна мойлилиги, %

59,70

59,03

55,65

51,68

47,21

2,00

Мойдаги, %: совунланмай-
диган моддалар

0,41

1,66

1,77

1,80

1,85

10,52

Оксидланиш маҳсулотлари миқдори

0,36

0,48

0,55

0,61

0,68

1,80

Мойнинг кислота сони, мг КОН

0,55

0,62

0,73

0,78

0,87

23,13

Мойнинг перекис сони, % йодда

0,06

__

__

__

__

0,28


Қайта ишланаётган мағиз таркибида қобиғ миқдорининг ошиши мум ва мумсимон моддаларни мойга янада кўпроқ ўтишига олиб келади. Бу моддалар ҳарорат пасайганда лойқаланиш ҳосил қилади. Уларнинг мойдаги миқдори ҳатто 0,005%гача бўлганда ҳам мойда сезиларли тўр ҳосил қилади.
Агар материалдаги қобиғ миқдори 6-8% бўлса, ундан форпресслаб олинган мойда 0,05-0,1% атрофида мум бўлади, экстракциялаб олинганда эса 0,10-0,35% атрофида бўлади. Қобиғ миқдорининг 3%гача камайтирилса, ГОСТ талабларига жавоб берадиган олий ва I нав мойларини олиш мумкин.
Бундан ташқари мағизда қобиғ миқдорининг ошиши олинадиган шрот сифатини ёмонлашишига ва унда целлюлоза ва азотсиз экстракт моддаларнинг кўпайишига олиб келади.
Мағизда қобиғ миқдорининг кўп бўлиши корхона ишларининг бошқа кўрсатгичларига ҳам таъсир этади. Қобиғ мағизга нисбатан енгил бўлгани учун кўп ҳажм эгаллайди ва қурилмаларнинг унумдорлигини пасайтириб юборади. Масалан кунгабоқар мағизи таркибидаги қобиғ миқдори 3%дан 8%гача ошса, форпресс ва экстракция цехларини унумдорлиги тахминан 10%га пасаяди.
Мағиз таркибида сезиларли миқдорда қобиғнинг бўлиши унинг яхши янчилишига қаршилик кўрсатади.
Қобиғнинг мавжудлиги ишлаб чиқаришда мой йўқотилишига ҳам сабаб бўлади. Ғовак структурали бўлгани учун уни мағиздан ажратишнинг ҳар бир босқичларида маълум миқдордаги мойни ютиб олади ва бу мойни форпресслаш, ҳаттоки экстракциялаш жараёнида ҳам ажратиб олиш қийин бўлади. Бу эса шрот ва кунжаранинг ёғ бўлмаган қисмининг мойлилигига қараганда қобиғни мойлилиги юқори бўлишига олиб келади.
Қобиғ миқдори кўп бўлган мағизни қайта ишлаб олинаётган шрот миқдорини ва уни мойлилигини ошиб бориши мой йўқолишини кўпайишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида қобиғни мағиздан максимал даражада ажратиб олишни тақозо этади.
Кунгабоқар уруғида мағиз ва қобиғ орасида унча катта бўлмаган ҳаво бўшлиғи бўлиб, бу бўшлиқ ҳажми уруғ учига томон ошиб боради. Уруғ пардаси бир томондан эндоспермга ва бошқа томондан қобиғга ёпишган бўлади. Шунинг учун чақилганда у ёрилади, бир қисми қобиғ ички юзасида, бир қисми мағизда қолади.
Қобиғни максимал даражада ажратиб олиш кунгабоқар уруғини қайта ишлаганда ундан юқори сифатли мой ва шрот олишни, соя уруғи қайта ишланганда озуқавий соя шроти олишни, хантал (горчица) уруғини қайта ишлаганда ошхона ва тиббиёт учун ишлатиладиган хантал кукуни олишни таъминлайди.
Қобиғни мағиздан ажратишни таъминлайдиган асосий жараёнлардан бири чақиш (пахта чигити учун кесиш) ҳисобланади. Бунда чақилма деб аталадиган, таркиби бутун мағиз, қобиғ, оқшоқ (мағиз бўлаги), мойли чанг, бутун ва ярим чақилган уруғ (ярим чақилма)лардан иборат аралашма олинади.
Бу компонентларнинг ўзаро миқдорий нисбати ҳар ҳил ва бу қайта ишланаётган уруғ турига, унинг параметрлари (ўлчами, намлиги)га, қайта ишлашга тайёрлаш шароитига, ҳамда чақишда ишлатиладиган ускунага боғлиқ. Технологик меъёр бўйича чақилма сифати унга қўйиладиган талабларга жавоб бериши керак.
Чақишдан кейин чақилма фракцияларга – мағиз, қобиғ, бутун уруғ ва ярим чақилмага ажратилади. Қобиғ ишлаб чиқаришдан чиқариб юборилади, мағиз янчишга берилади, ярим чақилма ва бутун уруғлар қайта чақишга берилади. Технологик жараённи оптималлаш ва мой йўқолишини камайтириш мақсадида, олинган ҳарбир фракция текширилади: қобиғни ундаги мағизни ажратиш мақсадида, мағизни ундаги қобиқ миқдорини камайтириш мақсадида, ярим чақилма эса ундаги қобиғ ва мағизни ажратиб олиш мақсадида текширилади.
Кунгабоқар, пахта чигити, ер ёнғок, канакунжут ва шунга ўхшаш уруғларни қайта ишлаш жараёни, албатта, қобиғини мағзидан ажратиш йўли билан олиб борилади. Мой олиш технологиясида бу жараённи бажариш учун уруғларни чақиш ёки кесиш амалга оширилади. Ҳосил бўлган маҳсулотни тўла чақилган ва кесилган бўлса рушанка (чақилма) деб аталади.
Тўла чақилмаган мойли уруғлар эса ярим чақилма (недоруш) деб аталади. Бу икки турдаги маҳсулотнинг бир биридан фарқи уларнинг таркибидаги чақилмаган бутун уруғлар микдори билан белгиланади. Технологик меъёрлар бўйича чақилма сифати қуйидаги талабларга мос келиши керак: кунгабоқар уруғи чақилмасида, қисман чақилган ва бутун уруғлар микдори 25%дан ошиб кетмаслиги лозим. Оқшок миқдори 15%дан кўп эмас ва ниҳоятда майдаланган мағиз микдори мойли чанг деб аталиб, унинг миқдори 10%дан ошмаслиги керак.
Пахта чигитидан олинган чақилмада биринчи чақилишдан сўнг бугун чигитларни миқдори 30%дан ошиқ бўлмаслиги керак, иккинчи чақилишдан сўнг эса 0,8%дан ошмаслиги керак.
Ингичка толали пахта чигити қайта ишланганда эса бир маротаба чақилади ва ҳосил бўлган маҳсулотда чақилмай қолган бутун чигитларнинг микдори 10-15% бўлиши мумкин.

Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish