Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев


-§. Мойли уруғ қобиғининг хусусиятлари



Download 6,7 Mb.
bet33/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

2-§. Мойли уруғ қобиғининг хусусиятлари
ва чақиш усулини танлаш

Мойли уруғларни чақиш учун турли усуллардан фойдаланилади. Чақиш усулини танлаш мойли уруғларни физик-механик ва биокимёвий хоссаларига ва уларни морфологик қисмларига боғлиқ бўлади.


Ёғли уруғларнинг хусусиятлари уларнинг механик қаттиқлиги, эластиклиги ва пластиклиги билан белгиланади. Уруғларнинг механик қаттиқлиги деб, шундай кучга айтиладики, бу куч таъсирида ёғли уруғ чақилиши ёки синиши лозим. Уруғларнинг эластиклиги ёки пластиклиги эса қобиқнинг биологик ва морфологик тузилишига боғлиқ. Масалан; кунгабоқар уруғининг қобиқ толачалари уруғнинг узунлиги бўйича йўналган бўлиб, қобиққа ўта эластик хусусият беради. Чигитни оладиган бўлсак, унинг қобиқ толачалари бетартиб ва чамбарчас боғланганлиги учун қобиқ ўзига хос эластикликка эга ва унинг механик қаттиқлиги ниҳоятда юқоридир. Уруғнинг эластик ва пластиклиги унинг намлигига ҳам бир миқдорда боғлиқдир. Намлик ошиши билан уруғ қобиғининг эластиклиги камайиб, пластиклик хусусияти ортади. Шунинг учун мойли уруғнинг ҳусусиятини ҳисобга олиб, уларни чақишда турли методлар қўлланилади. Кунгабоқар уруғи ўта мўрт бўлгани учун бу турдаги уруғлар уриш усули билан чақилади. Чақувчи аппарат ёрдамида чақилганда, уруғликка бетартиб равишда бир неча марта машина куракчалари билан урилади. Бошқа турдаги, марказдан қочма куч асосида ишлайдиган чақувчи машина ёрдамида чақилганда эса уруғга фақат бир марта катта тезликда урилади. Пахта чигитига келсак, унинг қобиғи жуда қаттиқ бўлганлиги учун уруш усули қўл келмайди. Бу ҳолда кесиш ёки қисман эзиш йўли билан чигит чақилади. Мевали ўсимликлар данаклари эса ниҳоятда қаттиқ бўлганлиги учун катта босим остида сиқиш ёки тўқмоқли чақувчи машиналар ёрдамида уриш усули билан чақилади. Пахта чигити учун асосий чақиш машиналари ўрта толали пахта чигити учун дискли чақиш машинаси, ингичка толали пахта чигити учун эса валикли ёки пичоқли чақиш машиналари ишлатилади. Уруғларнинг эластиклигига намлик таъсир кўрсатганлиги туфайли чақилаётган уруғларнинг намлиги чақиш жараёни учун оптимал бўлиши лозим. Оптимал намлик кунгабоқар уруғи учун 6-8%ни, пахта чигити учун эса 9-11%ни ташкил қилади.
Агарда чигит учун намликни мағиз бўйича олинса 1-3 навлар учун 8,5-9,5%, 4-нав учун 9,5-10,5% бўлиш керак. Агарда пахта чигитининг намлиги кўрсатилган микдордан кам бўлса, эластиклик ошиши ҳисобига чақилиш осонлашади, лекин чақилган маҳсулот таркибида мойли чангнинг миқдори ошиб кетиб, ажратиб олинаётган шулха билан мўлжалдагидан ошиқроқ мой йўқотилади. Агарда намлик юқори бўлса, чигитнинг пластиклиги ошиб, чақиш жараёни ёмон кетади ва чақилмай эзилиб қолган чигит эса шулха таркибига ўтиб, унинг мойлилигини ошириб юборади. Демак, бу ҳолда ҳам бир қисм мой йўқотилади.
Канакунжут уруғи ҳам етарли даражада мўртликка эга, аммо унинг юқори мойли мағизининг ўзига хос хусусиятлари сабабли уни уриш методи билан масалан даррали чақиш машиналарида чақиш мумкин эмас. Охирги вақтларда марказдан қочма уруғ чақиш машиналарида канакунжут уруғини чақиш бўйича тажрибалар олиб борилганда кутилган натижалар олинди. Ҳозирги вақтда ишлаб чиқариш шароитида канакунжут уруғини чақиш жараёни махсус чақиш машиналарида иккита текис (силлиқ) валлар орасида енгил сиқиш йўли билан амалга оширилмоқда.
Мева данаклари қобиқларининг хусусиятлари канакунжут уруғ қобиғининг хусусиятларидан фарқ қилади. Мева данакларининг қобиғи юқори қаттиқликка эга. Лекин данак мағизи ва қобиғи орасидаги етарлича бўшлиқ ҳисобига уларни чақишда сиқиш методидан фойдаланилади. Бунда юқори чақилиш даражаси ва минимал миқдоридаги оқшоқ ҳосил бўлишига эришилади. Бу усулдан горчицани чақишда ҳам фойдаланилади.
Мойли уруғлар ва уларнинг қобиғлари ҳар хил физик-механик хосса-ларга эга бўлганлиги учун, саноатда ҳар хил чақиш усулларидан фойда-ланилади, жумладан, уриш (бир марта ва кўп марта), сиқиш, кесиш, суюқлик муҳитида ишқалаш каби чақиш усуллари кенг қўлланилади.
Мойли уруғлар қобиғининг қаттиқлиги уларнинг намлигига боғлиқ. Масалан, кунгабоқар уруғи максимал даражада яхши чақилиши учун 14,1% намликка эга бўлиши лозим, ундан паст ёки юқори бўлса яхши чақилмайди. Олинган маълумотларга қараганда канакунжут уруғи қобиғининг намлиги 5,93%дан 8,00%гача ошганда унинг қаттиқлиги камаяр экан.
Мева данакларини чақиш учун оптимал намлик 11-12% оралиғида, хантал учун эса 5,8-6,5% атрофида бўлади.
Намликни уруғга кўрсатадиган асосий таъсирларидан бири уруғ қобиғининг эластик ва пластик хусусиятларини ўзгартиришидир. Масалан, кунгабоқар уруғини намлиги ошганда, унинг эластиклиги камаяди ва қобиғининг пластиклиги ошади. Шу сабабли уруғ ишлаб чиқаришдан олдин намлик бўйича оптимал параметрларгача кондицияланади.
Уруғнинг физик-механик хусусиятларига таъсир этадиган омиллардан бири, бу – уларни бирламчи қиздиришдир. Кунгабоқар уруғи 500Сгача қиздирилса унинг қобиғини қаттиқлиги қиздирилмаганига нисбатан 15-20%га камаяди.
Чақиш самарадорлигига юқорида кўрсатилган қобиғнинг механик хусусиятларидан ташқари яна бир қатор омиллар ҳам таъсир этади. Жумладан, қобиғнинг қалинлиги, қобиғ ва мағиз орасидаги бўшлиқни ҳажми, мағиз ва қобиғнинг ўзаро мустаҳкам боғланганлиги, берилаётган ташқи кучнинг йўналиши ва шу кабилар ҳам таъсир этади. Бу омиллар асосан кунгабоқар уруғига тегишли бўлиб, улар қисман канакунжут ва соя уруғларига ҳам тааллуқли бўлади.
Кунгабоқар уруғининг юқори мойли навларида мағиз ва қобиғ орасидаги ҳаво бўшлиғи ҳажмининг кичиклиги сабабли уларни чақиш анча қийин ҳисобланади. Кам мойли уруғларда мағиз ва қобиғ ўртасида ҳаво бўшлиғи етарли бўлганлиги учун улар чақилганда чақиш кучи қобиққа тушади. Юқори мойли уруғларда эса қобиғ мўрт, мағиз паст қаттиқликка эга, ҳамда мағиз ва қобиғ ўртасидаги ҳаво бўшлиғининг ҳажми кичик бўлади. Шу сабабли бундай уруғлар чақилганда чақиш кучи ҳам қобиғ, ҳам мағизга тушади.
Юқори мойли кунгабоқар уруғининг ўзига хос томони шундаки, унинг қобиқ ва мағизи ўртасида механик боғ мавжуд. Бу боғ майда уруғларда анча мустаҳкам. Шу сабабли майда уруғлар қобиғи жуда юпқа бўлади, ва дастлабки чақишда йирик уруғларга нисбатан 1,4 марта кам чақилади. Лекин уруғни тўлиқ чақиш ва мағиздан ажратиш учун йирик уруғларга нисбатан 1,7 марта кўп бўлган кучланиш талаб этилади.
Ҳам йирик, ҳам майда уруғларни чақиш учун берилаётган кучланишнинг катта миқдорда бўлиши уларни “чалқанча турган” ҳолати учун хос бўлади. Бундай ҳолатда юклама қобиғга ҳам, ядрога ҳам тушади. Шу сабабли ушбу ҳолатда уруғ чақилганда кам миқдордаги бутун мағиз олинади.
Олимларнинг маълумотларига қараганда кунгабоқар уруғини чақишда берилаётган кучланиш уч ўқ йўналиши бўйича қўйидагича тақсимланар экан (Ж/кг да): “тик” ҳолатида 116, “қирра” ҳолатида 217, “чалқанча” ҳолатида эса 340.
Заводлардаги йирик ва майда фракцияли уруғлар аралашмаси тайёрлов цехининг ускуналари кўрсатгичларига ёмон таъсир кўрсатади. Жумладан, чақилма таркибида ярим чақилма, оқшоқ ва мойли чанг кўп бўлади; янчишга юборилаётган мағизда қобиғ миқдори кўп бўлади; ҳамда чақиш ва қобиғни ажратиш жараёнларида қобиғнинг мойлилиги ошиб кетади.
Демак, бу цехларни иш кўрсаткичларини яхшилаш учун кунгабоқар уруғини қалинлиги, ва массаси бўйича калибрлаб, сўнгра узун ўқи бўйича уриш билан чақиш мақсадга мувофиқ.
Канукунжут уруғи қобиғини қаттиқлиги берилаётган кучланиш йўналишига боғлиқ. Қобиғни кичик ўқлари бўйлаб чақиш учун юқори кучланиш, узун ўқлари бўйлаб эса кичик кучланиш талаб этилади.
Канакунжут ва кунгабоқар уруғлари қобиқларининг мустаҳкамлиги нафақат берилаётган кучланиш йўналишига, балки қобиғнинг қайишқоқлик, пластиклик хоссаларига, мағиз ва уруғнинг тузилишига ҳам боғлиқ.
Соя уруғида ҳам ҳудди кунгабоқар каби пўстлоқни ажратиш маълум даражада уруғнинг ўлчамига, етилганлик даражасига ва бир хиллигига боғлиқ. Бундан ташқари қобиғни ажралишига уруғнинг нави ҳам таъсир этади. Соя уруғидан қобиғни тўлиқ ажратиб олиш учун, ўлчами бўйича фракцияларга ажратилиши керак. Бу жараён уруғни сақлашдан олдин ҳам, қайта ишлашдан олдин ҳам амалга оширилиши мумкин.



Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish