Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев



Download 6,7 Mb.
bet29/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

ВТИ-15 қуриткичиВТИ-8 қуриткичининг иккита темирбетонли шахтасидан ташкил топган, улар орасида умумий тақсимлаш камераси бор. Вентиляторларни қуввати мос равишда кўпайтирилган.
ВТИ қуриткичларининг унумдорлиги уруғлар намлигини 6%гача пасайтирилганда, кунгабоқар уруғи бўйича 8 ва 15 т/соат га тенг бўлади. ВТИ-8 ва ВТИ-15 қуриткичлари замонавий шахтали қуриткичлар билан солиштирганда бир қатор камчиликларга эга: улар фақат бир босқичли режимда ишлай олади; қуритилаётган уруғ қатламининг қалинлиги – 250 мм; туйнуклардан чиқаётган ишлатилган қуритиш агентининг тезлиги паст, шунинг учун бошқа шахтали қуриткичларга қараганда намликни камайиши паст; шахта девори яқинидаги уруғни вертикал қатлами қуритувчи агент ва ҳаво билан таъсирлашмайди, шунинг учун деярли қуримайди; уруғларни шахтадан чиқарувчи автоматни конструкцияси мураккаб бўлиб, бу қурилма ишлаётган вақтда узилишни юзага келтиради.
Икки босқичли “Промзерно проект” (ДСП) қуриткичлари. Донни қуритиш учун ишлатиладиган, намликни 20%дан 14%гача туширадиган ишлаб чиқариш қуввати соатига 12, 24, 30 ва 50 тонна бўлган қуриткичлардан кунгабоқар уруғини қуритиш учун фойдаланилади.
ДСП қуриткичларида қуритиш камераси иккита қуритиш зоналарига бўлинади. ДСП-12, ДСП-24, ДСП-32 ва ДСП-50 қуриткичларини шахталари темирбетондан тайёрланади ва қуриткичлар махсус биноларга жойлаштирилади. Қуввати соатига 24, 32 ва 50 тонна бўлган ДСП қуриткичлари орасида умумий тақсимлаш камераси бўлган, иккита параллел жойлашган шахтадан иборат. ДСП-12 қуриткичида эса битта шахта бор.
ДСП-32 от (очиқ типдаги) қуриткичи иккита пўлат шахтадан иборат ва улар хона ташқарисига ўрнатилади.
Кунгабоқар уруғини қуритиш учун қуритувчи агент биринчи зонага 120-1300С ҳароратда, иккинчи зонага эса 140-1600Сда берилади. Қуритиш давомийлиги уруғнинг бошланғич намлигига қараб 50дан 90 минутгача давом этади. Уруғларни қиздириш ҳарорати 55-750Сни ташкил этади.
Барабанли қуриткичлар. Турли конструкцияларга эга бўлган барабанли қуритқичлардан бошоқли донлар ва мойли уруғларни қуритишда фойдаланилади.
Қуриткич (2.3-расм)нинг асосий ишчи қисми – ташқи диаметри 1760 мм ва узунлиги 9000 мм бўлган (1) цилиндр бўлиб, барабан деб номланади. Барабанда иккита (2) бандаж ўтказилган, улар икки жуфт (6) силлиқ роликларга таянган. Барабаннинг олди қисмига (5) газ ўтказгичдан келиб тушаётган қуритувчи агентни ўтиши учун махсус зичлама ёрдамида (4) патрубка бириктирилган.

2.3-расм. Барабанли қуритгич: а) умумий кўриниши;
б) қуритгичнинг ички тузилиши

Барабаннинг охирги, қарама-қарши томонига махсус зичлагичлар ёрдамида (7) чиқариш камераси бириктирилган бўлиб, у ерга ишлатилган қуритувчи агентни сўриб олиш учун вентилятор уланган.


Барабан ичида уруғларни шопириб-аралаштирувчи қурилма мавжуд, у барабаннинг ички айланасига пайвандланган (9) бурчакли темирдан ва (8) курак деб номланувчи букилган планкалардан ташкил топган. Барабан роликлар устида горизонтал ҳолатда ўрнатилади. Барабаннинг бош қисмида 1000 мм узунликда (10) икки киримли шнек бор. Бу шнек уруғни биринчи кўтариш системасига бир меъёрда узатиб беради ва уруғни газ йўлига ўтиб кетишини олдини олади. Уруғ қуритувчи агент билан биргаликда барабаннинг ичига (3) кириш тешиги орқали тушади ва барабан ичидаги ҳаво-газ аралашмаси йўналишида олдинга силжийди. Демак, барабанли қуриткичда тўғри оқимдан фойдаланилади, бунда барабан ичидаги уруғнинг куйиб кетишини олди олинади.
Барабан ичидаги уруғни маълум қатламда ушлаб туриш барабандан чиқишдан ён юзага кавшарланган тиркагич ҳалқа ёрдамида бажарилади. Қуриткич ичидаги кўтариб аралаштирувчи қурилманинг куракчаларига тушаётган уруғлар барабан ичида айланиши натижасида бироз юқорига кўтарилади, кейин пастга сепилиб тушади ва натижада уруғ қуритувчи агент оқимида интенсив аралашади ва қурийди. Шу тарзда, барабанли қуриткичда уруғларни қуритиш ярим муаллақ ҳолатда уларни қуритувчи агент оқимида интенсив аралашуви ва ҳаракатланиши билан олиб борилади. Қуритувчи агент ҳарорати 240-3500Сни ташкил этади, уруғларни қуриткичда бўлиш вақти 14-20 мин, уруғларни исиш ҳарорати эса 55-650С бўлади. Уруғларни намлиги унумдорлиги кунига 150 тонна бўлган қуриткичларда 3-5%гача камаяди. Уруғларнинг фақат қобиқ юзасидаги намлиги йўқотилади. Уруғларни совитиш шахта типидаги совитиш колонналарида ташқи ҳавони пуфлаб бериш йўли билан олиб борилади.
Барабанли қуриткичларнинг тузилиши оддий, эксплуатацияси осон, унча баланд эмас ва арзон. Шунинг учун бу қурилмалардан ёғ-мой корхоналарида кенг фойдаланилади.
Барабаннинг фойдали ҳажми кичиклиги, катта жойни эгаллаши, электрэнергия сарфининг кўплиги, намликни кам йўқотиши ва уруғлар қуришининг бир хилда эмаслиги барабанли қуриткичларнинг камчиликлари ҳисобланади.
Баъзи ёғ заводларида барабанли қуриткичларнинг намликни йўқотишини кўтариш мақсадида модернизация қилинган. Модернизация қуйидагилардан иборат: қуриткич ичига диаметри 1000 мм ва узунлиги 9300 м бўлган ўзининг кўтарувчи системаси билан бошқа барабан ўрнатилган.
Модернизация натижасида унумдорлиги кунига 200 тоннагача бўлганда 8% намликни йўқотишга эришилган, аммо яратилган қуриткичда бошқа камчиликлар бартараф қилинмади.



Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish