Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев


-§. Мойли уруғларни қуритишнинг асосий усуллари



Download 6,7 Mb.
bet26/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

3-§. Мойли уруғларни қуритишнинг асосий усуллари
ва технологик режимлари

Мойли уруғларни узоқ муддат сақланишини таъминлаш учун уларга иссиқлик билан ишлов бериб, қуритилади.


Йиғиб олинган мойли уруғнинг намлиги нафақат унинг хусусияти ва кимёвий таркибига, балки бир қатор омилларга ҳам боғлиқдир. Бу омиллардан энг муҳимлари – уруғнинг етилганлик даражаси ва ҳосилни йиғиштириш давридаги метеорологик шароитлар ҳисобланади. Шу билан бирга уруғ массасида намликлар бўйича фарқ қиладиган гуруҳлар мавжуд бўлади. Уруғнинг намлиги бўйича ҳар хил бўлиши, айрим ўсимлик ривожининг нотекислиги, алоҳида майдонларда ўсимликнинг ўсиш шароити бир хил эмаслиги ва уруғнинг етилиш давридаги шароит билан тушунтирилади. Уруғнинг намлиги бўйича ҳар хил бўлишини бироз пасайтиришга экинларни икки фазали йиғиб олиш билан эришилади.
Уруғлар орасида намликни қайта тақсимланиши натижасида намлик вақт ўтиши билан аста-секин бараварлашади. Аммо бу жараён секин кечади. Янги йиғиштирилган мойли уруғларда биокимёвий жараёнларнинг, хусусан серёғ кунгабоқар уруғида, бундан мустасно тарзда юқори бўлади: микрофлораларнинг ҳаёт фаолияти ва ўз-ўзидан қизиш жараёни бундай уруғларда ҳосил териб олингандан кейин бир неча соат ўтар-ўтмас бошланиб кетади.
Янги йиғиштириб олинган мойли уруғларнинг таркибида ҳар хил бегона ўсимлик аралашмаларининг бўлиши уруғлар массасида бузилиш жараёнининг сезиларли даражада тезлашишига олиб келади. Бегона ўсимлик аралашмалари мойли уруғларга қараганда жуда юқори гигроскопликка эга бўлади. Бу аралашмалар, шу жумладан зарарланган уруғлар микроорганизмлар ва зараркунандаларнинг ривожланиши учун яхши муҳит бўлиб хизмат қилади. Микроорганизмларни манбаи бўлиб минерал аралашмалар, асосан, тупроқ заррачалари хисобланади.
Уруғлар ва бегона аралашмаларнинг юқори намликка эга бўлиши, уруғ ва микроорганизмларнинг ҳаёт фаолиятини кучайтиради, бу уруғ массасининг атроф муҳитдан нафас олиб, газ алмашиниш тезлашиши билан ифодаланади. Бу газ алмашиниши – ҳаводан кислород ютиб, СО2, иссиқлик ва намлик ажралишидан иборат бўлади.
Мойли уруғлар бузилишини олдини олишнинг зарур шартлари – бу уларни қуритишдан олдин ифлос аралашмалардан яхшилаб тозалаш, хавфсиз сақлаш учун қуритиш ва ташқи ҳаво ҳароратидан 50Сдан ортиқ бўлмаган ҳароратгача яхшилаб совитишдир. Уруғларни сақлаш учун намлигини пасайтириш бўлса – бу хомашёвий қуритиш деб номланади. Агар қуритиш уруғларни намлиги бўйича кондициялаб, қайта ишлаш режимини уларни стабиллаш мақсадида қўлланилса – бундай қуритишни ишлаб чиқариш қуритиши деб номланади.
Давлат стандартларида мойли уруғларни кимёвий таркиби ва сақлашга чидамлилига қараб, уларнинг намлик бўйича турли ҳолатлари ўрнатилган.
2.1-жадвалда мойли уруғларнинг намлиги бўйича синфланиши кўрсатилган.

Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish