5. Инвентаризация ҳисобот тушунча, уни аҳамияти ва турлари.
Корхонада мавжуд бўлган мулкликлар сақланишини таъминлаш, улар назоратини яхшилаш мақсадида, юритилаётган ҳисоб маълумотлари нечоғлик хақикийлиги, тўғрилигини текшириш мақсадида инвентаризация ўтказилади. Корхонадаги мулклар деганда, асосий воситалар, номоддий, активлар, ишлаб чиқариш заҳиралари, тайёр маҳсулот, товар, пул маблағлари ва бошқа молиявий активлар тушунилади. Корхонанинг молиявий мажбуриятлари ҳам инвентаризация қилиниб, бундай мажбуриятларга кредиторлик қарзлари, банк кредитлари, олинган қарзлар тушунилади.
Корхоналарда йиллик ҳисобот тузилиб, бундаги маълумотлар албатта, хақикий маълумотлар асосида бўлмоғи лозим. Бу шарт бажарилиши учун ҳам корхона инвентаризацияси ўтказилмоғи шартдир.
Инвентаризация - корхона маблағини текшириб, рўйхатга олиш ва олинган маълумотларни ҳисоб маълумотлари билан солиштириш демакдир.
Корхоналарда асосан, 1 октябрдан кейин инвентаризация ўтказилади, бунга сабаб йиллик баланс маълумотларини хақиқийлигини таъминлашдир. Аммо қўйидаги ҳолатларга ҳам эътиборни қаратмоқ зарур: кутубхона фондлари 5 йилда бир, йирик асосий воситаларни 3 йилда бир, озиқ-овқат товарларини бир йилда 2 марта, кассадаги нақд пуллар эса ҳар ойда нвентаризация қилинади.
Ҳозирги даврда корхоналарга берилган мустақиллик уларнинг ҳамма фаолиятларида ўз аксини топмоқда. Шулар жумласидан, инвентаризация ўтказиш муддати ва объекти кўрсатилган рўйхат ҳам, корхона раҳбарияти томонидан мустақил равишда йил бошига тузилади. Бу рўйхатга биноан, корхонада доимо амалиётда бўладиган инвентаризация комиссия аъзолари таркиби ҳам тузилган бўлади. Буларни ҳаммаси корхона раҳбари тасдиқлайди. Инвентаризация ўтказиш ҳисоботги рўйхат бўйича амалга ошириладиган инвентаризация режали ҳисобланади.
Режасиз инвентаризация эса, қўйидаги ҳолларда ўтказилади:
моддий жавобгар шахс ўзгарганда;
моддий жавобгарликнинг бригада усулида:
а) 50 % бригада аъзолари ўзгарганида;
б) бригада бошлиги ўзгарганида;
ёнғин, табиий офатлар рўй берганда, улар тугатилган заҳоти;
ўғирлик ҳисобот маълумот олинган заҳоти;
мулкчилик шакли ўзгарганда;
инвентаризация ўтказилиши ҳисобот моддий жавобгарлик бригада аъзоларидан ариза олинганда;
бойликлар бузилиши аниқланганда;
бойликлар қайта баҳоланиши амалга оширилганда;
асосий воситалар ижараси рўй берганда (асосий воситалар инвентаризацияси);
корхона тугатилаётганда
Инвентаризацияни юқоридаги, ўтказиш тартибига кўра турга бўлишдан ташқари, қўйидаги хусусиятига қараб ҳам турга ажратиш мумкин. Маблағлар қанча қисмини инвентаризация қилишига кўра икки хил бўлади:
Тўлик;
Қисман.
Тўлик инвентаризацияда корхона мулкларининг барчаси инвентаризация қилинади. Бундай инвентаризация 1 йилда бир бор ўтказилиши шарт. (йиллик ҳисобот тузилишидан олдин).
Қисман инвентаризация корхона мулкларининг маълум бир қисмигина инвентаризация объекти бўлиши билан хусусиятлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |