Мавзу юзасидан назорат саволлари ва топшириқлар.
Баҳолаш нима ва унинг аҳамияти нималардан иборот?
Асосий воситаларни қандай баҳолаш турлари мавжуд?
Материалларни баҳолашни қандай турлари мавжуд?
Қимматбаҳо қоғозларни баҳолашни қандай турлари мавжуд?
Калькуляция нима ва унинг аҳамияти нимадан иборот?
4-МАВЗУ. Баҳолаш ва калькуляция.
1-слайд
2-слайд
3-слайд
4-слайт
5-слайт
5- МАВЗУ: Ҳужжатлаштириш ва инвентаризация
1. Ҳужжатлар ва улар ҳисобот тушунча.
2. Ҳужжатларни турлари.
3.Ҳужжатлардаги реквизитлар ва ҳужжатларни расмийлаштириш
4. Ҳужжатларни айланиши.
5. Инвентаризация ҳисобот тушунча, уни аҳамияти ва унинг турлари.
6. Инвентаризация ўтказиш ва натижасини расмийлаштириш.
Хулоса.
1. Ҳужжатлар ва улар ҳисобот тушунча.
Бухгалтерия ҳисоби усули элементларидан бири ҳужжатлаштириш бўлиб, унинг аҳамияти хўжаликни юритишда, бошқарувни оқилона ташкил этишда, шунингдек ҳисоб ишларини юритиш олдига қўйилган вазифа ҳамда талабларга жавоб беришда зарурийдир.
Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси статистика ташкилоти ишлаб чиққан ва тасдиқлаган махсус бланкаларга рўй берган ёки содир этилиши керак бўлган хўжалик жараёнларини ҳамма реквизитларни акс эттирилган ҳолда тузилади. Бундан ташқари корхона махсуслаштириб ишлаб чиққан бланка шакллари ҳам қўлланилади, ушбу ҳолларда ишлаб чиқилган бланкалар шакли молия ташкилотлари томонидан тасдиқланиши керак.
Бланкаларни эскирганларини, ҳамда андозага жавоб бермайдиган шаклларини ишлатиш таъкикланади.
Ҳозирги даврда корхоналар ўз бухгалтерия ҳисобини юритишда замонавий техника воситаларидан кенг фойдаланмоқдалар. Бунда корхоналарга бирламчи ҳужжатларни ҳамма стандартлар талабига риоя этган ҳолда, ҳисоблаш техникалари орқали ишлаб чиқаришга рухсат этилган.
Ўзбекистон Республикаси ўрнатган қонунчилигида белгиланган ҳолларда баъзи ҳужжатлар қатъий ҳисобда олиб борилади. Бундай бланкалардан фойдаланиш ва улар асосида ҳисоб юритиш тартиби ҳамда улардан фойдаланувчи корхоналар доираси молия вазирлиги ва тегишли бошқармалари томонидан белгиланади.
Қатъий ҳисобда турган бланкалар ўрнатилган тартибда тартиб рақами билан белгиланади, албатта корхона муҳри, маъсул ходими имзо билан ҳам тасдиқланиши зарур.
Бланкаларга маълумотлар акс эттирилиш аҳамияти шундаки, авваламбор хўжалик жараёни исботини берса, иккинчидан мулкчилик сақланишини таъминлайди ва яна корхона ички бошқаруви учун ҳамда юқори бошқаруви, аудит назорати, текшируви учун ҳам хизмат қилади. ҳужжатдаги маълумотлардан фойдаланиб корхона, муассасалар, ташкилотлар фаолияти ўрганилади, таҳлил қилинади, баҳо берилади ва тегишли хулосалар чиқарилиб улар асосида чора-тадбирлари белгиланади, тегишли қонун қоидалар қабул қилинади ва ҳаётга тадбиқ этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |