Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 0,66 Mb.
bet20/42
Sana23.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#168890
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   42
Bog'liq
Buxgalteriya hisobi nazariyasi (ma'ruza matn)

Оддий проводка деб, бир счетнинг дебетланиши, иккинчи счетнинг кредитланишига айтилади. Дт 2010, Кт 1010 -2000 м.сўм.
Мураккаб проводка деб, бир неча счет дебетланиб, битта счетнинг кредитланиши ёки бир счетнинг дебетланиши, бир неча счетнинг кредитланишига айтилади.
Дт 2010, Дт 2310, Дт 2510 Дт 9420 Кт 6710
Кт 5110 Дт 6010, Дт 6410, Дт 6510, Дт 6810,


4-МАВЗУ. Баҳолаш ва калькуляция.
1. Баҳолаш ва унинг аҳамияти.
2. Калькуляция бухгалтерия ҳисоби усулининг бир элементи сифатида.
1. Баҳолаш ва унинг аҳамияти.
Бухгалтерия ҳисоби усули элементларидан бири баҳолаш бўлиб, унинг аҳамияти бутун халқ хўжалиги миқёсида ҳам каттадир.
Баҳолаш – хўжалик маблағлари, мажбуриятлар ва хўжалик жараёнларини пул ўлчов бирлигида акс эттириш усулидир.
Бизга маълумки, корхона фаолиятида ишлатиладиган хўжалик маблағлари ва улар ташкил топиш манбалари турли бўлиб, уларни ўлчов бирликлари, шакл ва тузилишлари, ташкил топишлари ҳар хил кўринишга эгадир. Корхона хўжалик фаолиятида рўй берадиган хўжалик жараёнлари натижасида маблағ ва улар ташкил топиш манбалари ҳам миқдор, ҳам хажм жихатдан ўзгариши ҳам табиий ҳолдир.
Демак, улар ҳисобини юритиш учун ягона ўлчов бирлиги – пулдан фойдаланмасликни иложи йўқ. Корхона мулки ҳисоби юритилаётганда, улар баҳоланади.
«Бухгалтерия ҳисоби ҳисобот»ги Қонунга асосан, айланма активларни баҳолаш икки хил кўринишда амалга оширилади:

  1. Хақиқий таннархда – келтириш ёки ишлаб чиқариш таннархи.

  1. Бозор баҳосида – сотиш соф қиймати.

Корхона мулклари баҳоланаёганда уларни тузилиши, фойдаланилиши, ишлаб чиқаришда қатнашиши, мақсадли мўлжали каби хусусиятлари эътиборга олинади.
Масалан: савдо корхоналарида товарлар сотиб олиш ва сотиш баҳоларида ҳисобга олинади.
Яна бир маблағ – асосий воситалар ҳисоби юритишда қўйидагича баҳолардан фойдаланилади.
Бошлангич қиймат – асосий воситаларни харид қилиш, келтириш, ташиш, ўрнатиш ва умуман фойдаланиш ҳолатига келтириш билан боғлиқ харажатлар йигиндисидан иборат.
Жорий қиймат – маълум бир муддатга амалдаги бозор баҳоларига мослаштирилган асосий восита қиймати ёки манфаатдор томонлар ўртасида алмашиладиган асосий восита суммаси. Жорий қиймат асосий воситалар қайта баҳолашиши натижасида вужудга келади.
Асосий воситалар қайта баҳоланиши эса икки ҳолат натижасида вужудга келади:

  • ҳукумат қарорига кўра;

  • таъсисчилар қарорига асосан.

Колдик қиймат – бу асосий воситаларни бошланғич ёки жорий қиймат билан жамгарилган амортизация суммаси фарқидир.
Тугатиш қиймати – асосий воситани фойдали фойдаланиш муддати охирида тугатиш натижасида вужудга келиши мўлжалланаётган қийматдан, ҳисобдан чиқариш бўйича кутилаёган харажатлар айирмасидир.
Амортизация қилинадиган қиймат – бу асосий воситаларни бошланғич қиймати билан назарда тутилаётган (баҳоланган) тугатиш қиймати ўртасидаги фарқдир.
Асосий воситаларни юқорида санаб ўтилган баҳолаш натижасида вужудга келадиган қийматлари Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БХМС) № 5 да келтириб ўтилгандир.
Хўжалик маблағлари баҳоланаётганда хақикийлик ва бир хиллик принципига риоя қилиниши шарт.
Ҳақиқийлик принципи хўжалик маблағлари сумда баҳоланилишини тўғри амалга оширилишини талаб этади.
Бир хиллик принципи баҳолашда қўйидагича намоён бўлади. Жорий ҳисобда маблағ қандай баҳоланган бўлса, баланс ва ҳисоботнинг бошқа шаклларида акс эттирилганда ҳам шу баҳода кўрсатилиши шарт.
Юқорида товарлар, ҳамда асосий воситалар баҳоланиши ҳисобот маълумотларни келтирилди.
Қуйида эса корхона баъзи мулкларини баҳоланиши ҳисобот сўз юритамиз.
Материаллар айланма маблағлар хисобланиб, уларни корхона хўжалик фаолиятидаги харакати тез амалга ошади. Материаллар хар бир турини тайёрлаш улар хақиқий таннархини аниқлаш, ҳисоблаш кўпгина ҳисоблашишни, ҳамда вақтни талаб этади. Материалларни баҳолашда қўйидаги баҳолардан фойдаланилади: материалларни режа баҳоси ва ҳақиқий таннарҳи.
Материалларни хақикий таннархи ва режа баҳоси бўйича баҳолари ўртасидаги фарқ аналитик ҳисоб орқали аниқланади ва «Материаллар қиймати ўртасидаги фарқлар» - 1610 счетда акс эттирилади.
Материаллар хақикий таннархини аниқлашда баҳолашни қўйидаги усулларидан фойдаланилади:
1Ўртача таннарх AVECO.
2.FIFO – ўртача чамаланган баҳолар бўйича, биринчи тушум – биринчи харажат.
3.LIFO – ўртача чамаланган баҳолар бўйича, оҳирги тушум – оҳири харажат.
Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартининг № 5 сонида материалларни баҳолашда AVECO усулидан фойдаланиш тавсия этилган.
Мажбуриятлар баҳоланиши томонлар келишувига асосан, пул кўринишида акс эттирилади. Суд қарорига кўра, вужудга келган мажбурият суммаси эса, суднинг тегишли қарорига асосан акс эттирилади.
Молиявий қўйилмалар жорий ва бозор баҳоларида ҳисобга олинади.
Номоддий активлар баҳоланганда бошланғич қийматда бозор қийматида, баланс (ҳисоб) қийматда ва ҳакозоларда хисобга олинади.

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish