Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

 
Қисқа хулосалар
Маркетинг тадқиқотлари замонавий корхоналар маркетинг 
ахборот тизимининг асосий воситаларидан бирини ифодалайди. 
Бозорни тадқиқ этиш, истеъмолчи дид-истакларини таҳлил қилиш, 
сотувни башорат қилиш, реклама самарадорлигини баҳолаш каби 
кўплаб вазифалар фақат улар ѐрдамидагина ҳал этилиши мумкин. 
Интернет барча билимлар соҳасида улкан ҳажмдаги ахборотларни 
қамраб олган, жаҳондаги етакчи компаниялар ва истеъмолчиларнинг 
кенг қатламларини акс эттирувчи ўзига хос муҳит сифатида 


131 
маркетинг тадқиқотлари ўтказиш учун самарали фойдаланилиши 
мумкин.
Интернетда қидирувни амалга оширишда сифатли натижа олиш 
учун бир қатор шартларга риоя қилиш зарур. Уларнинг асосийлари 
ресурсларни 
кенг 
қамраб 
олиш 
ва 
топилган 
ахборотнинг 
ишончлилиги ҳисобланади. 
Тармоқда бирор-бир маълумотни топиш имконияти, аввало, 
унинг ресурслари қамрови тўлиқлигига боғлиқ бўлади. Кўпинча 
бундай 
қидирув 
ўтказиш 
максимал 
ҳажмдаги 
манбалардан 
фойдаланишни 
талаб 
этади, бунда web-сайтлардан ташқари 
маълумотлар тўпламлари, минтақавий телеконференциялар, FTP-
архивлар ва ҳоказолардан фойдаланиш мумкин. Бунда қидирув 
ишларини муваффақиятли режалаштириш ва ўтказишнинг муҳим 
шарти бўлиб бугунги кунда мавжуд бўлган барча Интернет 
ресурслари турларини билиш, уларни ахборот билан тўлдиришнинг 
техник ва тематик хусусиятларини тушуниш хизмат қилади. 
Интернет 
орқали 
сўров 
ўтказиш 
усули 
самарадорлиги 
юқорилиги шу билан боғлиқки, ўз коммуникатив хусусиятлари 
туфайли у интервью олувчи ва респондентни максимал даражада 
«яқинлаштиради». 
Бундан 
ташқари, 
Интернет 
анкетанинг 
«интервьюер-респондент-тўлдирилган анкета-анкетани маълумотлар 
базасига киритиш-анкета таҳлили-натижаларни график шаклида 
тақдим этиш» занжири орқали ўтишига сарфланувчи вақтни 
сезиларли қисқартиришга имкон беради. Замонавий ахборот 
воситалари маълумотларнинг бу занжир босқичи бўйлаб ўтиш 
вақтини бир неча дақиқагача қисқартириш имконини беради. 
Таққослаш учун, бу босқичларни қўлда бажариш камида бир неча кун 
сарфлашни талаб этади. 
Интернет ѐрдамида сўров ўтказишнинг ўзига хос хусусиялари 
қаторига, шунингдек, нисбатан арзонлик, сўров ўтказиш ва унинг 
натижаларини таҳлил қилиш жараѐнлари автоматлашуви, мақсадли 
мулоқот доирасида сўров ўтказиш ҳам киради. Интернет орқали 
сўров ўтказиш самарадорлигини таъминловчи асосий шарт унинг 
мақсадли мулоқот доирасида мавжуд бўлиши ҳисобланади. 
Интернетда кузатув усули бирламчи маркетинг тадқиқоти 
ўтказиш усулларидан бири саналади. Бу усул фирмалар томонидан ўз 
web-сайти бўлган ҳолларда қўлланади. Унинг доирасида ўтказилувчи 
тадқиқотлар web-сервер журналлар файлидан ѐки cookie файлларидан 
олинувчи маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилишдан иборат. Бу 


132 
маълумотлар харидорлар хулқ-атвори, уларнинг саҳифалар бўйлаб 
ҳаракатланиш кетма-кетлиги ѐки web-серверга ташриф буюриш 
статистикасига алоқадор бўлиши мумкин. Сайтда қидирув тизими 
жойлаштирилган ҳолларда фойдаланувчилар киритувчи сўровлар ҳам 
қўшимча равишда тўпланиши ва таҳлил қилиниши мумкин. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish