Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

Якуний сайтлар
Якуний сайтлар гуруҳига фойдаланувчиларга турли хил 
хизматлар кўрсатувчи сайтлар киради. Бу хизматлар турли 
маълумотлар, ҳужжатлар, молиявий ахборотлар, акциялар курси 
ҳақидаги маълумотлар, фирмалар ва уларнинг маҳсулотлари ҳақидаги 
маълумотлар, вақтни кўнгилочарлик билан ўтказишнинг турли 
усуллари, товарларни сотиш ва ҳоказолардан иборат бўлиши мумкин. 
Корпоратив сайтлар
Якуний сайтлар гуруҳига кирувчи биринчи тур корпоратив 
сайтлардир. Корпоратив сайтлар фирмалар ва уларнинг таклифлари 
Интернетда виртуал шаклда бўлишини таъминлайди. Бу турдаги 
сайтларни улар ўртасида аниқ чегара ўрнатиш қийин бўлсада, иккига 
ажратиш мумкин: реклама серверлари ва ахборот берувчи серверлар. 
Реклама сервери битта ѐки бир нечта web-саҳифадан таркиб 
топиши ва турли хил реклама ахборотларидан иборат бўлиши 
мумкин. Фирманинг маҳсулот ѐки хизматлари ҳақидаги ахборот, 
одатда истеъмолчи учун аҳамиятга эга бўлган кўринишда берилади. 
Бу турдаги сервер, айниқса, кўп ахборот беришни талаб қилмайдиган 
маҳсулотлар учун қўл келади, бунда истеъмолчиларга асосий таъсир 
ахборот жиҳатидан кўра кўпроқ ҳиссий жиҳатдан кўрсатилади. 
Ахборот берувчи серверлар фирма ва/ѐки унинг таклифлари 
ҳақида деталли маълумотлар билан таъминлайди. Шу сабабли улар 
мураккаб тузилишга эга бўлган ѐки катта ҳажмда ахборот берилган 
ҳолларда қидирув функцияси қўлланиши мумкин. 
Ахборот берувчи серверга мисол қилиб МЭЛТ компанияси 
сайтини (www.melt.aha.ru) кўрсатиш мумкин. Фойдаланувчилар 
серверда энг истиқболли лойиҳа ва хизматлар, ҳозирги пайтда 
чиқарилаѐтган маҳсулотлар ҳақидаги энг янги хабарлар билан 
танишиши, фирма чиқараѐтган маҳсулотларни бошқариш учун энг 
янги дастурий маҳсулотларни, шунингдек, бу маҳсулотлар учун 
ҳужжатларни олиш имконига эга. 
Бу гуруҳдаги сайтларга яна бир мисол тариқасида «Максидом» 
дўкони (www.maxidom.ru) web-серверини келтириш мумкин. Ўз 
мазмунига кўра у реклама туридаги серверларга яқин туради. 
Ахборот ва уни акс эттириш усули потенциал харидорлар нигоҳида 
фирманинг маълум бир имижини шакллантиришга йўналтирилган: 
барча харидларни бир мартада амалга оширишга имкон берувчи 
арзон нархлар ва кенг ассортимент, тажрибали ва малакали ходимлар. 


99 
Буларнинг барчаси мазкур фирманинг шиоридан ўрин олади — 
«Катта шаҳар учун катта дўкон». 
Санкт-Петербург шаҳридаги Интернетга уланиш хизматларини 
тақдим этувчи Петерстар компанияси сайти (www.peterstar.ru) 
реклама ва ахборот вазифаларини бажарувчи корпоратив сайтга яхши 
мисол бўла олади. 
Ахборот сайтлари
Кейинги гуруҳ бу ахборот сайтлари. Гуруҳнинг номи у ҳақида 
гапириб турибди, бу серверларнинг асосий мақсади Интернет 
фойдаланувчиларига бирор ахборотни тақдим этиш ҳисобланади. Бу 
гуруҳда кичик гуруҳларга тақсимлашни ахборотга эга бўлиш ѐки уни 
web-серверда эълон қилиш учун пул тўлаш зарурлигига қараб амалга 
ошириш мумкин. 
Дастлаб пуллик серверларни кўриб чиқамиз. Бу ҳолатда 
ахборотга 
эга 
бўлиш 
учун 
Интернетдан 
фойдаланувчилар 
белгиланган миқдорда пул тўлайдилар. Яна бир вариант ҳам борки, 
унга кўра хизматлар бепул бўлади, тўлов эса фирмалардан улар 
ҳақидаги ахборотни web-сервер маълумотлар базасига киритиш учун 
олинади. Бу турдаги web-серверлар самарали фаолият кўрсатишининг 
асосий муаммоси беқиѐс ахборот тақдим этиш ҳисобланади, чунки 
Интернет ахборотга шунчалик бой муҳитки, унда талаб қилинаѐтган 
маълумотларнинг кўплаб муқобил варианлари мавжуд. 
Кўриб чиқилаѐтган гуруҳ серверларига хос бўлган мисоллардан 
бири биринчидан, молиявий ахборот, иккинчидан бозор ҳақидаги, 
яъни фирмалар, уларнинг маҳсулот ва хизматлари ҳақида минтақалар 
ва тармоқлар бўйича танлаб олган ҳолда ахборот тақдим этиш 
ҳисобланади. 
Пуллик серверларга қарама-қарши ўлароқ кўп сонли бепул 
серверлар ҳам ишлаб турибди. 
Кўпинча сайтда пуллик ахборот жойлаштириш билан бирга 
масалан, айрим мавзулар бўйича бепул ахборот ҳам тақдим этилади. 
Шу тариқа кўп сонли ташриф буюрувчиларни жалб этиш, компания 
имижини шакллантириш ва ривожлантиришга, шунингдек, қўшимча 
реклама воситаси сифатида хизмат қилувчи юқорида санаб ўтилган 
икки моделнинг бирлашуви рўй беради. 
Масалан, Россия серверлари ўртасида молиявий ахборот тақдим 
этиш бўйича биринчи ўринни «РосБизнесКонсалтинг» сервери 
(www.rbc.ru) эгаллаган. 


100 
Бозор муносабатлари, фирма ва товарлар кенг доираси бўйича 
бепул ва пуллик ахборот тақдим этувчи web-сайтларга яна бир мисол 
қилиб «Халқаро ахборот бозорлари» Ахборот-тижорат тизими (ИКС 
МИР) (www.icsmir.ru) web-серверини кўрсатиш мумкин. 
Савдо ва молия тизимлари
Сўнгги 
гуруҳдаги 
web-серверларни 
Интернетдан 
фойдаланувчиларга товар сотишдан тортиб молиявий операциялар 
ўтказишгача турли хизматлар кўрсатувчи сайтлар ифодалайди. Улар 
бевосита В2С тоифаси (товарни якуний истеъмолчиларга сотиш – 
Интернет-дўконлар), С2С тоифаси (жисмоний шахслар ўртасида 
алоқа – Интернет-кимошди савдолари) ва В2А тоифасидаги 
(корхоналар 
ўртасида 
бизнес 
юритиш 
– 
электрон 
савдо 
майдончалари) ишбилармонлик жараѐнларини амалга оширадилар. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish