Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Аттестацияни ўтказиш босқичлари



Download 1,27 Mb.
bet26/89
Sana08.04.2022
Hajmi1,27 Mb.
#535998
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   89
Bog'liq
2 5341731051729324915

5.3. Аттестацияни ўтказиш босқичлари

Аттестациядан ўтувчи шахс унга бериладиган маълумотлар билан камида бир ой олдин таниш бўлиши керак. Аттестация комиссияси тўпланган маълумотларни ва аттестация қилувчининг иш фаолияти тўғрисидаги маълумотларни эшитади.


Аттестация жараёни бир неча босқичларда амалга оширилади:
1. Тайёргарлик босқичи.
2. Аттестацияни ўтказиш босқичи.
3. Аттестация якуни ва натижалари баҳолаш.
Аттестацияга тайёрлаш жараёни муҳим босқичлардан бири бўлиб, у қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • аттестацияни ўтказишнинг тамойиллари ва услубини ишлаб чиқиш;

  • аттестацияга тайёргарлик ва ўтказиш бўйича меъёрий ҳужжатларни чоп этиш (буйруқ, аттестация комиссияси рўйхати, аттестацияни ўтказиш услуби, аттестацияни ўтказиш режаси, раҳбарларни тайёрлаш дастури, шахсий маълумотларни сақлаш юзасидан йўриқнома);

  • аттестация тадбирларини ўтказишга махсус дастурлар тайёрлаш (яъни услуб бўйича биринчи марта аттестация ўтказилаётганда);

  • аттестация материалларини тайёрлаш (бланкалар, шакллар ва бошқалар).

Аттестацияни ўтказиш босқичи қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:

  • аттестация қилинадиганлар ва раҳбарлар ҳисоботларни тайёрлайдилар;

  • аттестация ўтказиладиган ходимлар баҳолаш шаклларини тўлдирадилар;

  • натижалар таҳлил қилинади;

  • аттестация комиссиясининг йиғилиши ўтказилади.

Аттестация натижаларини якун қилиш асосан қуйидаги тадбирлардан иборат:

  • кадрлар ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиш, шахсий маълумотларни чиқариш ва фойдаланишни ташкил қилиш;

  • ходимлар билан ишлаш бўйича савияларни тайёрлаш;

  • аттестация натижаларини тасдиқлаш.

Бу босқичлар аттестацион комиссия иш режасида бўлади ва комиссия аъзолари бу босқичлар тўғрисида тўлик маълумотга эга бўлиши лозим.
Аттестация комиссияси тайёргарлик босқичида ўзининг тамойиллари ва услублари, яъни фаолият жараенида амал қилинадиган асосий қонун-қоидалар ва тартиблар, аттестация қандай меъёрларда олиб борилади каби масалаларни мукаммал ишлаб чиқиши лозим. Шу билан биргаликда аттестация ўтказилаётган объектнинг ҳолатига қараб аттестация режаси, мақсадлари, аттестацияни ўтказиш вариантлари, фаолиятни амалга ошириш вақти кабилар ишлаб чиқилади. Аттестация ўтказилаётган объектнинг асосий хусусиятларини эътиборга олган ҳолда алоҳида дастурлар ишлаб чиқилади ва амалга ошириш жараёни шунга мувофиқ равишда белгиланади. Кейин аттестация жараёнида меъёрий ҳужжатлар тайёрланиги кўзда тутилади. Бунда аттестация ўтказиш тўғрисида буйруқ, аттестация комиссия руйхати, раҳбарларни тайёрлаш дастури, шахсий маълумотларни сақлаш юзасидан йўриқномалар тайёрланади.
Аттестация ўтказиш босқичида эса аттестацияланувчиларни аниқлаш, уларни рўйхатини тузиш, уларнинг ҳарактеристикасини тайёрлаш ва тасдиқлаш каби масалалар амалга оширилади. Шу билан биргаликда аттестациядан ўтувчилар сифатига баҳо берилади ва аттестациядан ўтганларни қуйилган баҳо билан таништирилади. Аттестацияланувчилар қандай ҳисоботларни тайёрлайдилар, қандай баҳолаш шаклларини тўлдириладилар шу кабилар тўғрисида олдиндан маълумотларга эга бўлиши лозим. Бу масалалар ҳал қилингандан сўнг комиссия йиғилиши ўтказилади.
Аттестациянинг якуний босқичида натижаларга кўра ходимлар ҳақидаги маълумотлар таҳлил қилинади, маъмурий ходимни баҳолаш натижалари ҳақидаги шахсий маълумотлардан фойдаланишни ташкил қилиш каби масалалар кўриб чиқилади.
Ходимлар фаолияти жараёнида қандай натижаларга эришган, қандай билимларга эга, ходим корхонанинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўша оладими шу кабилар тўғрисида якуний хулосаларга келинади. Агар ходим ўз лавозимига нолойиқ деб топилса, ўз вазифасидан четлатилиши ёки лавозимида камчиликларини тузатсагина, шартли равишда қолдириши мумкин. Ходим лавозимига лойиқ деб топилса, унинг маоши кўтарилиши, ўз вазифасида қолдирилиши ёки юқори лавозимларга кўтарилиши мумкин.
Аттестация комиссияси маълум бир хулосаларга келганидан сўнг ходимлар билан ишлаш бўйича тавсиялар тайёрлайдилар ва аттестация натижаларини тасдиқлайдилар. Шулар тўғрисидаги маълумотлар корхона раҳбариятига топширилади ва чора кўриш учун тегишли тавсиялар берилади.
Маъмурий ходимларнинг иш фаолиятини баҳолаб бориш ва аттестациядан ўтказиш маъмурий менежментнинг муҳим масалаларидан бири бўлиб, бу баҳолаш бозор иқтисодиёти шароитида ходимларнинг ишини такомиллаштириш, рағбатлантириш, ходимлар малакасини ошириш орқали корхонанинг самарали фаолият юргазишга эришилади.
Маъмурий ходимларни баҳолаш ва аттестациядан ўтказишнинг мақсади корхонанинг бозор иқтисодиёти шароитида самарали фаолият кўрсатишда малакавий билимдон ходимларга эга бўлишни кўзда тутади. Бунинг учун ходимларни тўғри баҳолаш, баҳолашнинг оптимал усулларини ишлаб чиқариш талаб этилади.
Ҳозирги шароитда корхоналарда ходимларни баҳолашга етарли эътибор берилмаслиги натижасида ходимлар фаоллигининг пасайиши, ишга қизиқишнинг пасайиши кузатилмоқда. Натижада, бошқарув фаолиятининг самарадорлиги пасайиб, ташкилот иқтисодий ночор аҳволга тушиб қолмоқда. Бунинг учун ходимларни баҳолаш билан боғлиқ муаммолар аниқланиб, ўз вақтида бартараф қилиниши лозим. Бунда хукумат органлари томонидан корхонада ходимларни баҳолаш тўғрисида раҳбарлар, бошқарувчиларга тегишли кўрсатмалар бериб борилиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Атестация ўтказишда баҳолашни оптимал усулларини қўллаш, илғор хорижий мамлакатлар тажрибасидан фойдаланиш зарур. Маъмурий ходимларни фаолиятини даврий равишда баҳолаш ва аттестациядан ўтказиб туриш ходимларни натижага интилиш ва ўз устида ишлашга ундайди, ҳамда ташкилот муваффақиятга эришувнинг асоси ҳисобланади.



Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish