Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Аттестация ўтказиш - маъмурий ходимлар фаолиятини баҳолашнинг муҳим воситаси сифатида



Download 1,27 Mb.
bet25/89
Sana08.04.2022
Hajmi1,27 Mb.
#535998
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   89
Bog'liq
2 5341731051729324915

5.2. Аттестация ўтказиш - маъмурий ходимлар фаолиятини баҳолашнинг муҳим воситаси сифатида

Маъмурий ходимлар иш фаолиятини баҳолашнинг алоҳида тури - бу ходимларни аттестациядан ўтказишдир. Ходимларни аттестациядан ўтказиш меҳнат даражаси, шахс сифатлари ва салоҳиятнинг бажариладиган фаолиятга қуйилган талабларга мувофиқ келишини баҳолашга қаратилган кадрлар иши бўлиб ҳисобланади. Аттестация белгилашнинг асосий мақсади ишнинг бажарилишини назорат қилиш эмас, балки юқори даражада фойдаланиш учун имкониятлар ва заҳираларни аниқлаш, ҳамда ходим эгаллаб турган лавозимига лойиқлигини аниқлашдан иборатдир. Агар у эгаллаб турган лавозимига лойиқ деб топилса, унда уни яна юқори лавозимга кўтариш имконини қидириш керак бўлади. Умуман аттестацияни хизматчининг меҳнат фаолиятига берилган объектив баҳо деб тушуниш мумкин. Бир қатор ҳолатларда унинг касб маҳоратини рағбатлантириш воситаси сифатидан унга юқори тоифа (малака) берилиши, юқори ойлик маоши таъминланиши мумкин. Одатда аттестацияни раҳбар тайинлаган махсус аттестация комиссияси ўтказади. Аттестацияни ўтказиш функциялари менежерлар ва кадрлар бўлими бошлиқлари ўртасида тақсимланади. Бундан ташқари, комиссия таркибига бўлим бошлиқлари, жамоат ташкилотларининг вакиллари, мутахассислар киритилиши мумкин.


Ҳозирги даврда бошқарув аппаратидаги барча маъмурий ходимлар, бундан ташқари қуйи бўлим раҳбарлари ва барча мутахассислар мансабларидан қатъий назар аттестациясидан ўтказилади. Ривожланган мамлакатлар фирмаларининг тажрибасига қарасак, бу жараённинг бир қанча вариантлар мавжуд, бунда раҳбарлар аттестациядан норасмий тартибда ҳам ўтказилиши мумкин. Аттестация ўтказишнинг муҳимлиги шундаки, у ходимлар фаолиятини ўрганиш ва тартиблашга, уларнинг ишбилармонлик кўникмаларини ва билим даражасини оширишга имконият яратади. Аттестация жараёнида ходимларнинг ишига ёки лавозимига лойиқ ёки лойиқ эмаслигига баҳо берилиши лозим. Шуни эътиборга олиш лозимки, лавозимига нолойиқ деб топилган ходим бундан қаттиқ таъсирланиши, бу эса ходимнинг келажакдаги ишларига салбий таъсирини ўтказиши мумкин. Шу сабабли аттестация виждонан, ҳаққоний ўтказилиши муҳим аҳамиятга эга.
Аттестация қилинаётган ходимларнинг фаолиятига баҳо беришда уларнинг режа топшириқларини бажаришдаги шахсий хизмати, меҳнат интизоми, ўз вазифасини сидқидилдан бажариши инобатга олиниши зарур. Ана шулар асосида аттестация қилувчилар очиқ овоз бериш билан қуйидаги баҳоларни бериши мумкин:

  1. Бажараётган лавозимига лойиқ – аттестациядан ўтди.

  2. Ходим кўрсатилган нуқсонларни кейинги ўтказиладиган аттестациягача йўқотса, бажараётган лавозимига лойиқ – аттестациядан шартли ўтди.

  3. Эгаллаб турган лавозимига нолойиқ – аттестациядан ўтмади.

Бундай баҳолашдан сўнг аттестация комиссияси тавсиясига кўра ходимлар юқори лавозимларга кўтариши ёки бошқа вазифага ўтказилиши мумкин. Бунда ходимларнинг эришган ютуқлари аттестация комиссияси талабига жавоб бериши муҳим ҳисобланади. Аттестация натижалари овоз бериш асосида тасдиқланади, бу аттестациядан ўтувчи ходим иштирокисиз бажарилади. Аттестация маълумотлари танишиб чиқиш учун раҳбариятга топширилади. Аттестация ҳужжати ходимнинг шахсий хужжатлар йиғмажилдида сақланади. Ишлар тугатилгандан сўнг аттестация комиссияси томонидан корхона маъмурияти ва жамоа ташкилотлари вакиллари иштирокида корхона ривожланиши, ходимлар малакасини ошириш, уларни тегишли жойларда ўқитиш тўғрисида лойиҳалар ишлаб чиқилади ва тегишли тавсиялар берилади.
Ўзбекистон Республикаси ташкилотлари амалиётида маъмурий ходимларни аттестация қилишнинг қуйидаги усуллари қўлланилади.
1. Тест ва синовлар ўтказиш усули. Тест ўтказиш ходимларни баҳолашда зарур бўлган жараёнлардан бири сифатида қаралади. У ходимнинг алоҳида жиҳатларини очиш учун зарур. Тест ўтказиш ходимнинг техник ва меҳнат кўникмаларини аниқлашга қаратилган. Тестлар муайян ишларни бажариш учун билими ва малакаси етарли ёки етарли эмаслигини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Синов ўтказишда ходимга махсус ишлар, вазифалар юклатилади. Одатда бу усуллар ҳокимият томонидан раҳбар ходимларни баҳолашда қўлланилади.

  1. Функционал вазифаларни ва қонуний ҳужжатларни билиш бўйича махсус савол-жавоблар ўтказиш, бунда ходимнинг амалга ошираётган вазифаси ва тўлдирадиган ҳужжатлардан қай тартибда фойдаланиши текширилади.

  2. Махсус вазифаларни бажара олиш кўникмалари бўйича синовлар ўтказиш, яъни аттестация ўтказилаётган ходим муаммоли вазият ёки махсус топшириқларни еча олиш қобилияти орқали баҳоланади. Бунда ходимнинг ўз касбига мослиги, билими, вазифани қандай бажариши аниқланади.

  3. Қўл остидаги ходимлар фикри асосида аттестация ўтказиш. Бунда махсус саволлардан иборат анкеталар тузилади. Анкетага маъмурий ходим ҳақида ходимларнинг фикрини ўрганиш бўйича саволлар киритилади. Бу баҳолашнинг салбий томони шундаки, аттестацияланувчига нисбатан шахсий ғарази бўлган ходимлар анкетани нотўғри тўлдириши мумкин.




Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish