Таянч иборалар: Мулоқот жараёни, ғояни шакллантириш, суҳбат, мулоқот босқичлари, муамалага киришиш даражаси, суҳбат самарадорлиги.
Назорат учун саволлар
Мулоқот деганда қандай жараён тушунилади?
Бошқарувда коммуникация жараёни нималарни ўз ичига олади?
Низоларнинг асосий белгилари, объектларини санаб беринг.
Низолар ва уларни бошқаришнинг моҳияти нимадан иборат?
Низоларни бартараф этишда маъмуриятнинг урни.
Музокаралар ва уларни ўтказиш босқичлари.
9-БОБ. ИЖТИМОИЙ ВА МОДДИЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАРНИ ЯРАТИШДА МАЪМУРИЙ МЕНЕЖМЕНТНИНГ ЎРНИ
Ижтимоий-моддий шароитларни яратишда маъмурий
менежментнинг вазифалари.
Маъмурий менежментда ижтимоий хизмат кўрсатиш.
Маъмурий ходимлар меҳнатини моддий рағбатлантиришни
бошқариш.
Иқтисодий рағбатлантиришда мукофотлашнинг яхлит тизими.
Маъмурий ходимлар меҳнатини моддий рағбатлантиришни
бошқариш
9.1.Ижтимоий-моддий шароитларни яратишда маъмурий менежментнинг вазифалари
Бозор иқтисодиёти шароитида маъмурий менежментда муҳим масалалардан бири бу ходимлар учун ижтимоий ва моддий шароитларни яратиш ҳисобланади. Ижтимоий моддий шароитларни яратиш ходимлар учун иш ўрни, уларнинг жиҳозланиши, ишни рағбатлантириш, жамоада қулай муҳитни яратиш, ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва шу каби инсоннинг яхши ишлаши учун зарур шароитларни назарда тутади. Бу масалалар ходимларни ижтимоий ҳимоялаш тушунчаси билан чамбарчас боғланиб кетади ва унинг таъсиридан ҳам келиб чиқади.
Ҳар бир ходимнинг ўз имкониятидан тўлиқ фойдаланиши, салоҳиятини ишга солиш учун зарур шарт-шароитни яратиш талаб этилади. Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов таъкидлаганларидек, "инсоннинг ўзи ва оиласининг бахт саодати йўлида меҳнат қилишга шахсан тайёр эканлиги"ни ҳисобга олиб тўғри йўналтириш бошқарувчилариннг муҳим вазифаси бўлиб ҳисобланади. (И.А.Каримов. Ўзбекистон буюк келажак сари - Т., 1998, 63-бет).
Ходимларни ижтимоий ҳимоя этиш деганда уларга ижтимоий енгилликлар ва имтиёзлар бериш, ҳамдард бўлиш, қўллаб-қувватлаш, меҳнат муҳофазасини ва соғлиғини таъминлаш кабилар тушунилади. Буларнинг асосий қисми меҳнат кодекси ва фуқаролик кодекслари билан кафолатланган. Шу билан бирга корхона даражасида ҳам ижтимоий тадбирлар комплекси ишлаб чиқилади ва амалга оширилади. Корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ҳавфсизлиги ишлаб чиқариш санитариясининг барча масалалари тегишли қонун-қоидалар билан бошқарилади. Ишлаб чиқаришда техника ҳавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитариясининг барча масалалари тегишли қонун қоидалар билан бошқарилади.
Ишлаб чиқаришда техника ҳавфсизлигини, ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимлар соғлиғини сақлаш ва уларга янада яхшироқ шароит яратилишига олиб келади.
Ишлаб чиқаришда ишчиларнинг меҳнат шароитини яхшилаш, бахтсиз ҳодисалар, жароҳатланишлар касб касалликларнинг олдини олишнинг бирдан бир чораси меҳнат ҳавфсизлиги қоидаларини ўкитиш ва уларга қатъий риоя қилишдир. Меҳнат ҳавфсизлиги тадбирлари маъмурият ходимларига йўриқномалар, кўрсатмалар бериш ва ўқитиш усули билан амалга оширилади. Маъмурият ва ходимларнинг ишлаб чиқаришда жароҳатланишининг олдини олишда асбоб-ускуналар, бошқарув техникаси ва жиҳозларнинг янги турларини яратишда ҳавфсизлик талабларини ҳисобга олишдир. Оддийгина электрон машиналарнинг янги турларини яратишда ҳавфсизлик талабларини ҳисобга олиш муҳим, чунки компьютерсиз замонавий бошқарувчини, маъмурият ходимини тасаввур қилиш қийин. Келажакда албатта ҳар бир иш ўрнида компьютер ходимнинг энг яхши кўмакчисига айланади. Бу жиҳоз ҳам одам организмига таъсир қилади. Ундан муҳофаза этиш чоралари ҳам кўрилиши керак. Ёки хоналарни ёритиш, иситиш тизимлари аҳволини яхшилаш ҳам моддий шарт шароитларни яратишга хизмат қилади.
Бизнинг фикримизча, маъмурий менежментда ижтимоий-моддий шарт-шароитларни яратишда қуйидаги жиҳатлар ва вазифаларни инобатга олиш мақсадга мувофиқ бўлади:
Биринчидан, ишлаш учун зарур бўлган жиҳозлар, асбоб-ускуналар, техник воситалар билан таъминлаш зарурияти. Чунки зарур жиҳозлар иш унумини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Бундай жиҳозларга ҳисоблаш техникаси, ахборот ва коммуникация технологиялари, картотекалар, хона ҳароратини мўътадил сақлашга хизмат қиувчи ускуналарни киритиш мумкин.
Иккинчидан, ўрнатилган жиҳозлардан фойдаланишда ҳавфсизликни таъминлаш масаласига эътиборни қаратиш зарур. Жиҳозлар ва техник воситаларнинг ишлашини назорат қилиш, уларнинг инсон организмига зарарли таъсирини камайтириш чораларини ҳам кўриш талаб этилади.
Учинчидан, ходим учун шахсий манфаат устувор эканлигини унутмаслик керак. Шахсий манфаатлар кишиларни ҳаракатлантирадиган асосий куч бўлиб ҳисобланади. Шу сабабли меҳнатни рағбатлантириш, иш ҳақи ва мукофотлаш тизимларини шакллантиришда бу ҳолатни ҳисобга олиш, рағбатлантириш воситаларини такомиллаштириб бориш лозим. Маъмурий менежментда ходимларни фаолиятга ундашда бу масала марказий ўринда туриши керак.
Тўртинчидан, ходим ўз ишидан қониқиши учун жамоада ижобий ижтимоий-псиҳолик иқлимни яратиш керак. Ходимлар ўртасида ўзаро ҳурмат ва ёрдам кўрсатишга асосланган иқлимни шакллантириш ҳам маъмурий менежментнинг вазифаларига киради.
Бешинчидан, ходим ҳақида ғамхўрлик қилиш, ижтимоий хизмат кўрсатиш, ижтимоий муҳофаза этиш чораларини ҳам кўриш талаб этилади. Буни мувафаққиятли фаолият кўрсатаётган япон корхоналари амалиётида кўриш мумкин. Айниқса, эркин рақобат шароитида корхона маъмуриятини яхши ишлашга ундайдиган омиллардан бири ижтимоий муҳофаза бўлиб ҳисобланади.
Инсон ўз ҳавфсизлигини таъминлашни ҳоҳлайди ва шунга ҳаракат қилади. Бу вазифа маъмурият раҳбарияти зиммасига юклатилади. Агар маъмурият раҳбарияти ўз ходимининг ҳавфсизлигини кафолатламаса, бу ходим ўз соғлиғини сақлаш учун жон койитмасдан ишлашга ҳаракат қилади. Бу ерда меҳнат гигиенаси ҳақида тўхталиб ўтиш зарур. Маъмурий менежмент меҳнат шароитининг инсон организмига таъсирини ҳам назардан четга қочирмаслиги лозим бўлади.
Инсон ижтимоий-руҳий мавжудот. Уларнинг яхши ишлаши кўп омилларга боғлиқ. Биз бу ҳақда мотивлаш назариялари чуқур тадқиқотларга эга. Жисмоний эҳтиёжларга (овқат, сув, ҳаво, жинсий, уйку) одамларда унчалик фарқланмайди. Нормал жамиятда яшаган ва ишлайдиган одам учун бу муаммо эмас. Ҳавфсизликни давлат таъминлайди, Аммо одамларни яхши ишлашга ундаш учун юқори даражали эҳтиёжлари ҳар хил бўлиб, уларга таъсир этиш услубларини билиш замонавий раҳбар учун жуда муҳим. Шу боисдан бошқарувнинг ижтимоий-псиҳологик услублари катта аҳамиятга эга.
Одамлар бир-бирлари билан ўзаро таъсирлашадилар. Фикр-алмашадилар, бошқариладилар. Раҳбарнинг вазифаси эса уларни ягона мақсадга йўналтириш, бирлаштиришга қаратилади. Жамоа, унинг ичидаги муносабатлар, ҳар бир ходим табиатини яхши билиш учун ижтимоий-псиҳологик услублар кенг қўлланилиши талаб этилади. Яъни, ижтимоий-моддий шароитларни яратишда ижтимоий-псиҳологик услублардан фойдаланиш яхши ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |