Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Маъмурий менежментда ижтимоий хизмат кўрсатиш



Download 1,27 Mb.
bet41/89
Sana08.04.2022
Hajmi1,27 Mb.
#535998
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   89
Bog'liq
2 5341731051729324915

9.2.Маъмурий менежментда ижтимоий хизмат кўрсатиш

Маъмурий менежментда ижтимоий хизмат кўрсатиш масалаларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Ижтимоий хизмат кўрсатишни бошқаришнинг муҳим вазифаси маъмурий ходимларининг шарт-шароитларини яхшилаш мақсадида ижтимоий тадбирларнинг амалда бажарилишини таъминлаш, назорат қилиш, ижтимоий муҳитда руй бераётган ўзгаришлардан жамоани хабардор қилишдан иборат. Маъмурий менежментда хизмат кўрсатишда асосий эътиборни қуйидагиларга қаратишимиз керак:



  • маъмурий ходимларнинг ижтимоий таркибини такомиллаштириш, унинг демографик ва касб-малака таркибини яхшилаш, шу жумладан ходимлар сонини тартибга солиш, умум таълим ва маданий техник савиясининг ошириш;

  • ишлаб чиқариш жараёнида эргономик, санитария-гигиена ва бошқа шарт-шароитларини, маъмурий ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш ва уларнинг ҳавфсизлигини таъминлаш;

  • самарали меҳнатни, маъмурият ишига бўлган ташаббускорлик, ижодий муносабатни, ҳамкорликдаги гуруҳий ва якка тартибдаги меҳнат натижалари учун моддий ва маънавий рағбатлантиришни ташкил этиш;

  • маъмуриятда соғлом ижтимоий псиҳологик вазиятни, ўзаро мақбул алоқаларни вужудга келтириш ва қўллаб-қувватлаш;

  • маъмурий ходимларнинг ижтимоий суғурталаниши, уларнинг ижтимоий кафолатлари;

  • ходимларнинг турмуш даражаси, яшаш ва маиший шароитларини яхшилаш, дам олишини ташкил этиш ва бошқалар.

Фан - техника ва ижтимоий тараққиёт туфайли жамиятда руй берадиган ўзгаришлар меҳнат фаолиятида инсон омилининг ва ходимлар шахсий фазилатларининг ортишига олиб келади.
Бундай ҳолат барча соҳаларда, шу жумладан корхона ва ташкилотларда ҳам ижтимоий жараёнларни тартибга солишга, ижтимоий тараққиётни саводхонлик билан ҳақиқатан ҳам илмий равишда олиб боришга бўлган талабни кучайтиради. Ҳозирги вақтда ҳар бир корхонада ижтимоий бошқариш хизматлари мавжуд бўлиб, улар кадрлар иши билан, ижтимоий йириклик ва касаба уюшмалари билан алоқаларни таъминлаш, ходимларга ижтимоий хизмат кўрсатиш, хайрия мақсадларида сарф-ҳаражатлар қилиш билан шуғулланади.
Ҳозирги кунда Ўзбекистондаги ижтимоий хизмат кўрсатиш идоралари собиқ тузум даврида мавжуд бўлган ҳаддан ташқари режали марказлашган хўжалик юритиш тизимидан ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтиб фаолият кўрсатмокдалар. Уларнинг тузилиши, бир томондан, корхона ва ташкилотнинг катта-кичиклиги ва хусусиятларига қараб ташкил этилса, иккинчи томондан, ишлаб чиқариш иқтисодий вазифаларни ҳал қилишнинг мураккаблиги билан белгиланади.
Бозор иқтисодиёти шароитида корхона ва ташкилотлар ўз ижтимоий инфратузилмасининг кенг тармоқларига эга бўлиб, уни бошқариш алоҳида билим ва малака талаб этади. Бундай ҳолда ижтимоий-маиший масалалар бўйича директор ўринбосари лавозимини назарда тутувчи вариант тўғри келади. Унга ижтимоий соҳанинг тегишли объектларини олиб борувчи бўлинмалар бўйсунади, уй-жой коммунал, маиший, соғломлаштириш, дам олиш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш вазифаларини бажариш юкланади.
Маъмуриятда ижтимоий хизмат соҳаси бажарадиган вазифалар ўзига хос хусусиятларга эгадир. Бу хизмат мутахассислари одамларга ва уларнинг талаб эҳтиёжларига ниҳоятда диққат эътибор билан қарашлари, ўзларига топширилган ресурслар ва ваколатлар доирасида ходимларнинг фаровон турмушини ва жамоадаги ижтимоий-руҳий иқлимни қўллаб-қувватлашлари, меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат интизоми қоидаларига риоя қилишлари, ишга бўлган қизиқишни рағбатлантиришлари керак. Бунинг учун зарур миқдордаги иқтисодий билимлардан ташқари, псиҳолигия ва педагогика, этика бўйича билимларга эга бўлишлари муҳимдир.
Маъмурий менежментда ижтимоий хизмат кўрсатиш вазифалари бошқаришга доир муайян элементлар йигиндисидан ташкил топади. Улар, табиийки, алоҳида олинган корхона ва ташкилотнинг ижтимоий муҳити билан ва ижтимоий бошқаришнинг умумий ўзига хос хусусиятлари билан мувофиқлаштирилади.
Маъмурий менежментда ижтимоий хизмат кўрсатишга ижтимоий ривожлантиришнинг аниқ мақсадли дастурлари ва режалари билан асосланган ташкилий бошқариш функциялари хосдир. Бу ҳол корхона ва ташкилотнинг турдош бошқарув тузилмалари, касаба уюшмалари ва бошқа жамоат бирлашмалари, ижтимоий бошқаришиннг тармоқ ва ҳудудий органлари билан ўзаро ҳамкорликда ва мувофиқлашган ҳолда иш кўришни талаб қилади. Шунингдек ижтимоий масалалар бўйича ҳужжатлар - қарорлар, буйруқлар, низомлар, йўриқномалар, тавсиялар ва ҳоказоларнинг лойиҳаларини тайёрлаш зарур. Ижтимоий хизмат кўрсатишнинг бошқарувчилик фаолияти қонунларининг тўла-тўкис бажарилишига бутунлай бўйсундирилади. Қонунлар, давлат ижтимоий сиёсатининг хуқуқий асосларини ва ижтимоий меҳнат муносабатлари соҳасидаги кафолатларни белгилаб беради. Корхона ва ташкилотнинг ижтимоий ривожланишида ўзига хос аниқ йўналишлардан иборат бўлган ижтимоий нормативларга амал қилиш ҳам зарурдир.
Маъмурий менежментда ижтимоий хизмат кўрсатишнинг муҳим томонини хилма-хил рағбатлантириш омилларидан фойдаланиш ташкил этади. Бу омиллар жамоани ижтимоий ривожланишнинг мақсадли дастурларини ва режаларини бажариш, ҳамкорликдаги фаолият натижаларига эришиш учун фаол ишлашга ундайди.
Маъмурий менежментда ижтимоий хизмат кўрсатишнинг яна бир вазифаси ижтимоий муҳитида рўй бераётган ўзгаришлардан жамоани хабардор қилишдир. Бу вазифаларнинг амалга оширилиши ижтимоий ривожлантиришга тааллуқли маълумотларни олиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш, ходимларнинг меҳнат ва турмуш шароитини экспертизадан ўтказиш, хулоса чиқариш, жамоанинг ижтимоий муҳитда эришган ижобий ўзгаришларнинг ташкилот иқтисодий ва ижтимоий самарадорлигига таъсирини баҳолашдан иборат.

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish