Командоаппаратлар қўл ёрдамида ишга туширилишлари мумкин (бошқариш калитлари, кнопкалари; командоконтроллерлар) ёки назорат этувчи механизм ёрдамида ишга туширилиши мумкин.
Бошқариш тугмачаси(кнопкаси) энг оддий командоаппарт ҳисобланиб, двигателларнинг юритиш, тўхтатиш, реверс қилишнинг турли схемаларини, куч занжирларининг коммутациясини амалга оширувчи контакторларнинг электромагнит занжирларини улаб-узиш орқали бошқариш учун белгиланган.
Бошқариш тугмачаси(кнопкаси) ўзгарувчан ток электро-магнит занжирларини ҳам улаб-узишни амалга ошириши, унинг контактлари 60А токни ишончли ўтказишини таъминлаши керак деган талабни қўяди.
Қачонки, махсус дастур асосида соатига катта миқдорда улаб-узиш орқали бир нечта бошқарув занжирларнинг коммутацияси талаб қилинган ҳолларда командоконтроллерлар қўлланилади. Амалиётда бошқарилмайдиган кулачокли командоконтроллерлардан кенг кўламда фойдаланилади.
Реостат ўзидан электр занжирига киритилувчи ва ўз электр қаршилиги миқдорини ўзгартириши мумкин бўлган резистор билан контроллердан иборат аппаратни ифодалайди.
Белгиланишига кўра резисторлар қуйидаги турларга бўлиниши мумкин: юритиш резисторлари; тормозлаш (тўхтатиш) резисторлари; шунингдек - бошқариш, қўшимча, иқтисодий, разрядли, балластик, юкламали, қиздириш, ерга улаш ва ўрнатиш резисторлари.
Юритиш, тормозлаш, разрядли ва ерга улаш резисторлари асосан қисқа муддатли режимда ишлаш учун белгиланган бўлиб, имкон даражасида каттароқ қизиш доимийсига эга бўлишлари керак. Қаршилик қийматининг ўзгармаслиги нуқтаи назаридан катта талаб қўйилмайди. Қолган резисторларнинг барчаси деярли узоқ муддатли режимда ишлаш учун белгиланган бўлиб, каттароқ совитиш юзасига эга бўлишлари керак. Бундай резисторларнинг электр қаршилиги ўзгармас (стабил) бўлиши талаб қилинади.
Қандай материалдан ясалган бўлишига қараб резисторлар-металлдан ясалган, суюқлик, кўмир ва керамик резисторларга бўлинади.
Белгиланишига кўра реостатлар – юритувчи, юритиб-бошқарувчи, бошқарувчи, юклама ва қўзғатиш реостатларига бўлинади. Юритувчи реостатларга қаршилигининг ўзгармас (стабил) бўлиши нуқтаи назаридан қатъий талаблар қўйилмайди. Улар қисқа муддатли режимда ишлаш учун белгиланган. Қолган реостатларга уларнинг қаршилиги ўзгармас бўлиши талаби қўйилади, улар узоқ муддатли режимда ишлаш учун мўлжалланган.
Электр юритмалари занжирларида кўпроқ метал резисторли реостатлардан фойдаланилади. Улар билан жуфтликда, улаб-узувчи аппарат сифатида ясси, кулачокли ва барабан типидаги контроллердан фойдаланилади.
Совитиш усулига кўра реостатлар ҳаво билан совутилувчи, ёғ-мой билан совитилувчи, мой ёки сув билан мажбурий совитилувчи реостатларга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |