Таълим вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш институти энергетика



Download 7,42 Mb.
bet11/41
Sana03.06.2022
Hajmi7,42 Mb.
#631660
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   41
Bog'liq
ЭЭА Услубий курсатма 2020-2021

Юқори кучланишли узгич- бу ҳар қандай режимда ишлаётган электр занжирни юклама осдида узиб-улаш учун мўлжалланган электр аппаратдир, яъни куч трансформаторларини номинал, қисқа туташув ва салт ишлаш режимларида узиб-улаш учун ишлатилади. Унинг асосий хусусиятларидан бири юқори кучланишли тармоқда узиб-улаш амалга оширилганда хосил бўладиган электр ёйни сўндиришга мулжалланган ёй сўндириш камерасини мавжудлигидир.
Юқори кучланишли узгичларга қуйидаги асосий талаблар қўйилади:

  • ишончлилик ва атроф-муҳитга хавфсизлиги;

  • тезкорлик;

  • хизмат кўрсатишга қулайлиги;

  • монтажнинг қулайлиги;

  • овозсиз ишлаши;

  • нисбатан тан нархини арзонлиги.

Ёй сўндириш усулларига қараб узгичлар қуйидагиларга бўлинади:

  • Мойли узгичлар.

  • Ҳаволи узгичлар.

  • Вакуумли узгичлар.

  • Элегазли узгичлар.

  • Электромагнит узгичлар.

Ўрнатилишига қараб қуйидагиларга бўлинади:

  • Ташқи ўрнатилувчи узгичлар.

  • Ички ўрнатилувчи узгичлар.



Мойли узгичлар
Мойли узгич - бу коммутация аппарати бўлиб, электр занжирни бир қисмини юклама осдида узиб-улаш ҳамда энерготизимдаги электр қурилмаларни номинал ёки авария ҳолатларида автоматик ёки қўл билан бошқариш учун хизмат қилади. Узиб-улашда ҳосил бўладиган электр ёйни мойда сўндирилади.
Мойли узгичлар тузилишига кўра бакли ва кам мойли узгичларга ажратилади.
Бакли узгичлар асосан эллипссимон ёки цилиндрсимон бакдан, чиқиш ва кириш клеммаларидан ҳамда узиш-улаш юритмасидан иборат бўлиб, бакнинг ичига ёй сўндириш қурилмаси ва улаш контаклари жойлаштирилган бўлади.
Бак трансформатор мойи билан тўлдирилади, бунда бак билан унинг қопқоғи орасида (20-30% қисми) ҳаво бўшлиғи қолдирилади. Ушбу ҳаво бўлиғи бакдаги босимни ортиб кетишидан, узиб-улаш вақтида мойни сачрашидан ва босим ортиши натижасида вужудга келиши мумкин бўлган портлашдан сақлайди.
35 кВ гача бўлган узгичларда учала фазанинг контаклари битта бакда, 35 кВ дан юқори узгичларда эса ҳар бир контакт алохида бакда жойлашган бўлади.
Бакли узгичларнинг афзалликлари:

  • Тузилиши(конструкцияси)нинг соддалиги;

  • Юқори ўчириш имконияти.

Бакли узгичларнинг камчилликлари:

  • Ўлчамларининг катталиги;

  • Катта хажда мой ишлатилиши;

  • Ёнғинга хавфсиз эмаслиги.






Download 7,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish