Камчилликлари:
нисбатан кичик номинал ва узиш токлари;
нисбатан тан нархини қимматлиги.
|
3.4-Расм. Вакуумли узгич тузилиши.
1-қўзғалмас контакт; 2-вакуумли ёй сўндириш камераси; 3-қўзғалувчан контакт; 4-эгилувчан ҳалқа; 5-тортиш изолятори; 6-ёрдамчи контактлар; 7-кулачок; 8-вал; 9-ўчириш пружинаси; 10-қисиш пружинаси; 11-чулғам; 12-якорь; 13-ҳалқасимон магнит; 14-якор втулкаси; 15-турткич; 16-ҳолат (вкл/откл) кўрсаткичи. |
3.2-Мавзу. Ажраткич, бўлаклагич ва қисқа туташтиргичлар
Ажратгич - бу электр занжирларини токсиз ёки кичикроқ ток билан узишга ва улашга мўлжалланган ва ўчирилган холатда контактлар орасида кўринадиган изоляцияланган оралиқ ҳосил қилиш учун хизмат қиладиган контактли коммутацион аппаратдир.
Таъмирлаш ишларида ажратгич кучланиш остида қолган қисмлар ва таъмирлашга чиқарилган аппаратлар орасида кўринадиган узилиш ҳосил қилади.
Ажратгичлар билан юклама токларини узиб бўлмайди, чунки уларда ёй сўндирувчи қурилмалар йўқ ва юклама токларини янглиш узиш фазалараро турғун қисқа туташув ҳосил бўлишига ва бахтсиз ходисага олиб келади. Ажратгич билан амал бажаришдан олдин занжир узгич билан узилиши лозим.
Бироқ электр ускуналари схемаларни соддалаштириш мақсадида ажратгичлар билан қуйидаги амалларни бажаришга рухсат этилади:
-трансформатор нейтралларини ва ерга уловчи ёй сўндирувчи реакторларини тармоқда ерга қисқа туташув йўқлигида узиш ва улаш;
-шиналар ва барча кучланиш жиҳозларининг заряд токларини (конденсаторлар батареяларидан ташқари) узиш ва улаш;
-15 А-гача юклама токларини 10 кВ ва ундан паст кучланишларда уч қутбли ажратгичлар ёрдамида узиш ва улаш;
-ажратгич билан амаллар бажариш мумкин, агар у паст омли параллел занжир билан ишончли шунтланган бўлса (шина уловчи ёки айланма узгич билан);
-ажратгич ва автоматик ажратгичлар билан куч трансформаторларини катта бўлмаган магнитловчи токини ва ҳаво ва кабел линияларини зарядловчи токини узиш ва улашга руҳсат этилади.
Ажратгич билан узиладиган токнинг қиймати унинг конструкциясига (пичоқлари вертикал, горизонтал), қутблар орасидаги масофага, қурилмаларнинг номинал кучланишларига боғлиқ, шунинг учун бундай ишлар махсус йўриқномалар орқали амалга оширилади.
Ажратгичларга қуйидаги талаблар қуйилади:
-электр мустаҳкамлиги максимал импульс кучланишга тўғри келадиган ҳавода кўринарли оралиқ ҳосил қилиш;
-қисқа туташув токларига электр динамик ва термик чидамлиликка эга бўлиши;
-ўз ҳолича узилишларга йўл қўймаслик;
-оғир шароитларда ҳам (қор, музлама, шамол) узиш ва улаш ишларини аниқ бажариш.
Ажратгичлар қутблар сони бўйича бир ва уч қутбли, ўрнатилиш тури бўйича ичкарига ва ташқарига ўрнатиладиган, конструкцияси бўйича кесувчи, бурилувчи, думаловчи ва осма типда ишлаб чиқарилади. Ўрнатиш усулига қараб ажратгичлар пичоқлари вертикал ва горизонтал жойлашганларга ажратилади.
Ичкарига ўрнатиладиган ажратгич бир (РВО) ва уч (РВ, РВК, РВРЗ ва б.) қутбли бўлиши мумкин. Уч қутбли ажратгичлар умумий рамада ёки ҳар бир қутб учун алоҳида рамаларда бўлиши мумкин. қутблар ажратгич юритмаси билан боғланган умумий валда бирлаштирилади. 1000А-гача токларга ажратгич пичоғи иккита мис полосадан, каттароқ токларга уч-тўрт полосалардан тайерланади. Шина конструкцияларидаги каби катта токларда ҳаракатсиз контактлар кесими қутисимон, пичоқлари эса – тоғорасимон бўлса материалдан энг унумли фойдаланилган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |