Таълим вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш институти энергетика


Юқори кучланишли чекловчи аппаратларга токни чекловчи реактор ва разрядниклар киради



Download 7,42 Mb.
bet10/41
Sana03.06.2022
Hajmi7,42 Mb.
#631660
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   41
Bog'liq
ЭЭА Услубий курсатма 2020-2021

Юқори кучланишли чекловчи аппаратларга токни чекловчи реактор ва разрядниклар киради.


Токни чекловчи реактор – бу индуктив ғалтак бўлиб, юқори кучланишли занжирларда қисқа туташув токларини чеклаш ва тақсимлаш қурилмаларининг шиналаридаги керакли кучланишни ушлаб туриш учун хизмат қилади. Реакторлар юқори кучланишли аппаратлари ишлатиш имконини беради ва уларни ишончлилигини оширади.
Токни чекловчи реакторлар билан бир қаторда шунтловчи, юкламали, ёйсўндирувчи ва бошқа реакторлар ҳам кенг кўламда ишлатилмоқда.
Разрядниклар – бу коммутация туфайли ва атмосферада хосил бўладиган электр ёйлар (чақмоқ, яшин) таъсирида электр қурилмалардаги ўта кучланишларни чеклайди. Разрядниклар электр аппаратлар ва жиҳозларнинг электр изоляциясининг мустаҳкамлигига қўйиладиган талабларни камайтиришга, электр қурилмаларни умумий ўлчамларини камайтиришга ва унинг нархини сезиларли даражада камайтиришга имкон беради.

Юқори кучланишли ўлчаш аппаратларига ток ва кучланиш трансформаторлари (ўлчаш трансформаторлари) киради.


Ўлчаш трансформаторлари юқори кучланишли тармоқларни релали ҳимоя ва ўлчаш асбобларини ажратиб (изоляциялаб) туради. Шу билан бирга ток трансформатори тармоқдаги ток кучини (1-5А), кучланиш трансформатори кучланишни (100В) стандарт қийматларга пасайтириб беради.

Комплект тарқатиш қурилмаси(комплектные распределительные устройства) – юқори кучланишли электр аппаратлар тўплами бўлиб, улар энергия оқимини бошқариш ва авария ҳолатларидан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган. Комплект тарқатиш қурилмаси аппарат заводидан йиғилган тайёр ҳолда олиб келиниб тегишли жойга ўрнатилади. Бу монтаж қилиш вақтини ва сарф-ҳаражатларни камайтиради ҳамда қурилмаларни ишончлилигини оширади.




Юқори кучланишли электр аппаратларга
қўйилган асосий талаблар
Юқори кучланишли электр аппаратлар (ЮКЭА)ни энг муҳим параметри бу номинал кучланишдир. Электр аппаратнинг номинал кучланиши деганда аппарат ишлайдиган уч фазали занжирнинг номинал линия кучланиши тушунилади. Одатда электр тармоқларидаги кучланиш тушувини компенсациялаш мақсадида, тармоққа номиналдан озгина катта бўлган кучланиш берилади. Шунинг учун ҳам электр аппаратларнинг номинал кучланиши номиналдан 5-20 % ортиқ қилиб ишлаб чиқарилади, бу уларнинг узоқ вақт ишлашини таъминлайди.



Download 7,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish