2.9. Олинган натижаларни қайта ишлаш
Олинган барча маълумотларга Стьюдент, Фишер ва Orijin 6.1 АҚШ программасида статистик ишлов берилди, ҳамда ўртача арифметик катталик (M), оралиқдаги ўртача хатолик (m) ва ишончлилик кўрсаткичи(Р) статистик қайта ишланди. Р<0,05 гача бўлган оралиқ ишончли деб ҳисобланди.
II боб бўйича хулоса
Ушбу бобда тадқиқот учун ишлатилган ҳайвонлар, уларни яшаш шароитлари, уларга берилган таъсиротлар ҳақида маълумотлар ёритилган. Тадқиқотлар асосан вояга етган оқ лаборатория эркак каламушларида олиб борилган. Тажрибада ҳайвонларнинг айрим морфометрик кўрсатгичлари, антирадикаллик ҳусусиятлари, қондаги глюкоза миқдори, ошқозон ости бези гомогенатидан α-амилаза ва ингичка ичакнинг турли бўлимларидан тайёрланган гомогенатларда эса инвертаза, мальтаза ва лактаза ферментларининг фаоллигиги аниқланган.
Тажриба натижаларини қайд қилишдан олдин тажриба ҳайвонларини сақлаш шарт-шароитлари ва уларга таъсир эттирилган омиллар, ошқозон ости бези ва ингичка ичак эзилмаси, уларни инкубациялаш шартлари, фермент фаоллигини аниқлаш услубларини баён этилган. Олинган натижаларни қайта ишлаш бўйича маълумотлар келтирилган.
III БОБ. ОЛИНГАН НАТИЖАЛАР ВА УЛАРНИНГ ТАҲЛИЛИ 3.1. Полипренол моддаларини антирадикаллик ҳусусиятини ўрганиш
Табиий бирикмалар турли хил терапевтик таъсирга эга дориларнинг битмас-туганмас манбайи ҳисобланади. Ўсимликлар, ҳайвонлар ва одамларнинг кўплаб касалликлари патогенезининг молекульяр механизмларини ўрганиш шуни кўрсатдики, уларнинг барчаси эркин радикал жараёнларини фаоллашиши ёки бостирилиши билан боғлиқ. Шунинг учун табиий ва синтетик хом ашёларга асосланган бундай жараёнларнинг регуляторларини излаш ва ўрганиш долзарб бўлиб қолмоқда. Барча ўсимлик бирикмалари ҳайвон организмларига нисбатан у ёки бу даражада биологик фаолликнинг жуда кенг спектрига эга, чунки уларнинг кимёвий тузилиши хилма-хиллиги ва ҳозирги кунда илмий диққат марказида. Юқоридагилар билан боғлиқ равишда антиоксидантларни излаш ва уларнинг эркин радикал оксидланиш, назоратсиз липид пероксидацияланиш жараёнларига тўсқинлик қилувчи таъсирини ўрганиш жуда долзарб ва талабларга жавоб беради. Шу асосда ушбу иш доирасида биз барқарор эркин полипренол радикалларига нисбатан 1 (виталон) ва 2 (преналон) бирикмаларининг антирадикаллик фаоллигини (AРФ) ўргандик. AРФ ни баҳолаш учун биз ушбу ишда барқарор радикал преналон молекулаларининг антиоксидантлар билан қайтарилиш кинетикасини спектрофотометрик ўлчов техникасидан фойдаландик. Синов аралашмалари сувда 1,0 мг / мл консентрациясида эритилди. Преналоннинг спиртли эритмасига синовдан ўтган 1 (виталон) ва 2 (преналон) бирикмалар қўшилса, эркин радикал молекулалар радикал бўлмаган шаклга айланади, преналоннинг қизғиш бинафша эритмаси рангсизланади. 1-шаклда полипренол эритмаларининг оптик зичлиги ўрганилаётган иккита 1 ва 2 бирикмаларини қўшганда ўзгариши кинетикаси кўрсатилган. Текширилаётган бирикмаларнинг AРФ-ни таққослаш учун 1,0 мл сувнинг 1 мг моддасининг тайёрланган эритмасидан ҳар бири 50 мкл учун консентрация танланди. Олинган натижаларни таҳлил қилиб шуни хулоса қилиш мумкинки, полипренол модаларининг спиртли эритмаларига 1 ва 2 синов аралашмалари қўшилганда, преналон эритмасининг оптик зичлиги кескин пасайиши кузатилади, бу уларнинг антирадикаллик қобилиятини кўрсатади (7-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |