2.6. Қондаги глюкоза миқдорини глюкозооксидаза усулида аниқлаш
Биологик суюқликларда глюкоза миқдорини ферментатив усул билан аниқлаш глюкозооксидазанинг каталитик таъсирига асосланган. Аниқлаш жараёни. Центрифуга пробиркасига 1,8 мл антикоагулянт эритмасидан солиниб, устига 0,2 мл қон қўшилди ва у аралаштириб, 5-7 дақиқа давомида 3000 айл/минут тезликда центрифугаланди. Тоза пробиркага олинган 0,1 мл центрифугатга 1 мл глюкозооксидаза реагентидан қўшилди, чайқатилиб, хона ҳароратида 1 соат қолдирилди. Бу даврда пробирка ҳар 10-15 минутда пробирка чайқатилиб турилди. Шундан сўнг тажриба намунаси таркибида қон зардоби бўлмаган назоратга нисбатан 3 мм ли кюветаларда 520 нм тўлқин узунлигида ўлчанди. Иш бажарилиши давомида параллел равишда таркибида 10 ммоль/л глюкоза тутган стандарт глюкоза эритмасидан аниқланаётган синамаларни солиштириш учун фойдаланилди. Қон таркибидаги глюкоза миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланди: С=(Eоп/Eст)*10 Бунда: С–аниқланаётган глюкозанинг ммоль/л даги миқдори; Eоп –тажриба намунасининг оптик зичлиги; Eст –стандарт глюкоза миқдорининг оптик зичлиги; 10–калибратордаги глюкозани ммоль/л даги миқдори.
2.7. Ичак препаратларини инкубациялаш шарт-шароитлари
Ферментлар иштирокида содир бўладиган гидролизнинг меъёрий бўлиши муайян оптимал шароитлар (муҳит pH, ҳарорат, субстратнинг концентрацияси ва уни фермент билан боғланиши)ни талаб қилади. Табиий муҳитда химусни аралаштириш, уни юқори қисмидан қуйи қисмига йўналиш бўйича ҳаракатланиши ва ичак юзасини озиқа моддаси билан боғланиши каби жараёнларни ичакнинг ҳаракат функцияси таъминлайди. Биз фойдаланган услубда субстратнинг фермент билан боғланиши учун узлуксиз аралаштирилган ҳолатда инкубацияланди. Инкубация автоматик тебранувчи термостат IТЖ-0-03 аппаратида (37-380С ҳароратда ва минутига 60 цикл) 15-30 минут давомида олиб борилди (68-бетдаги иловага қаралсин).
2.8. Модданинг антирадикаллик фаолиятини аниқлаш
AРФ ни баҳолаш учун барқарор радикал молекулаларининг антиоксидантлар билан қайтарилиш кинетикасини спектрофотометрик ўлчов техникасидан фойдаланилади. Бунинг учун синов аралашмалари сувда 1,0 мг/ мл консентрациясида эритилади. Модданинг спиртли эритмасига синовдан ўтаётган бирикмалар қўшилса, эркин радикал молекулалар радикал бўлмаган шаклга айланади, модданинг қизғиш бинафша эритмаси рангсизланади. 1-шаклда модда эритмасининг оптик зичлиги ўрганилаётган бирикмаларини қўшганда ўзгариши кинетикаси кўрсатилади. Текширилаётган бирикмаларнинг AРФ-ни таққослаш учун 1,0 мл сувнинг 1 мг моддасининг тайёрланган эритмасидан ҳар бири 50 мкл учун консентрация танланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |