5. Агрегатнинг талаб зтилган иш ҳажмини бажариш учун зарурий (талаб зтилган) сони (п.а), унинг таквимий муддатдаги иш унумига кўра қуйидаги формулада ҳисобланади: па =Fхак/W,агр
МТА ларнинг талаб этилган сони барча ҳолатларда ҳам бутун сон бўлиши керак. Бу кўрсаткични бутун сонга келтириш механизациялаштирилган ишларни бажаришнинг тақвимий муддатини камайтириш йўли билан ҳам ишларнинг таркибини ўзгартириш билан ҳам амалга оширилади. Бу ҳолларда агрегатнинг бутун сонини олиш учун унинг тақвимий муддатдаги иш унумини зарур миқдорда озайтирилади ёки кўпайтирилади. У ёки бу усулни танлаш бу тўғрида қилинган қарорга кўра бажарилади.
Саволлар
Ноқулай об-ҳаво шароити коэффициенти қайси кўрсаткичларга боғлиқ?
Дам олиш куни нимага асослаб олинади?
3 Ишлов бериш сони нимага боғлиқ?
3.6-МАВЗУ: ТРАКТОР ВА қИШЛОқ ХЎЖАЛИК МАШИНАЛАРИГА ТЕХНИК қАРОВ СИСТЕМАСИ
Режа:
1.Тракторларга техник хизмат кўрсатиш тизими
2. Қишлоқ хўжалик машиналарига техник хизмат кўрсатиш.
3. Машиналарни таъмирлаш
4. Машиналарни сақлаш.
Адабиётлар: 3, 12.
1. Тракторларга техник хизмат кўрсатиш тизими. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида машиналарни ишлатиш мақсадида юргизиб (синаб) кўриш, ҳар сменали, даврий ва мавсумий техник кўрсатиш, таъмирлаш ҳамда сақлашдан таркиб топган ягона режали-огоҳлантирувчи техник хизмат кўрсатиш тизими қабул қилинган.
Машина юргизиб (синаб кўриш унинг нормал иш тартибига тушиб кетиши учун деталлари юзаларига қўшимча ишлов бериш мақсадида ўтказилади. Тракторнинг юргизиб кўриш унинг салт юришидан бошланади ва маълум вақтда тўлиқ юкланишга етказилади. Юргизиб кўришнинг умумий давомийлиги 60 соатни ташкил этади. Бекор юришда шунингдек гидровлик системани ишлатиб кўрилади, яъни осма механизмни даврий равишда кўтаради ва туширади, шунингдек қувват олиш валини ҳам қўшади ва ажратади. Юргизиб кўриш вақтида назорат асбобларининг кўрсаткичларини кузатиб бориш зарур.
Сменали техник хизмат курсатиш тракторчилар томонидан ўтказилиб, у машина-трактор паркининг асосий техник хизмат кўрсатиши ҳисобланади. Уни бурилиш палосаларида ёки дала шипонларида ўтказилади. Бунда трактор боғламларининг котирилиш ҳолатлари, шина гусеница) лар ҳолати текширилади, ёнилги, мой ва сувларнинг оқиб-томишининг йўқлигига ишонч ҳосил қилинади. Трактор мойланади ва ёнилғи билан тўлатилади.
Даврий техник хизмат кўрсатиш бу бевақт ёйилиш, носозликларнииг пайдо бўлишини огоҳлантирувчи ва машинанииг ишлаш қобилиятини таъминлаш учун албатта бажарилиши шарт бўлган назорат-диагностик тозалаш-ювиш, ёқилғи тўлатиш, мойлаш ва маҳкамлаш операциялари йиғиндисидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |