Тракторларга даврий техник хизмат муддати ва мазмунига кўра ТХК-1, ТХК-2 ва ТХК-З.турларига бўлинади. Бунда ТХК-1 ҳар бир 60 мотосоат ишлаш оралиғида ўтказилади. ТХК-2 ҳар 240 мотосоат, ТХК-3 ҳар 960 мотосоатдан сўнг ўтказилади. Шундай қилиб ТХК барча тракторлар учун қуйидаги тартибда қайтарилади: 1-1-1-2-1-1-1-2-1-1-1-2-1-1-1-3-1-1-1-3 ва х.к.
Бунда ҳар бир техник хизмат кўрсатиш тури даврийлигининг четланиш 10% дан ошмаслиги керак.
Мавсумий техник хизмат кўрсатиш кузги-қишки ёки баҳорги-ёзги фойдаланиш даврига ўтишда ўгказилади. Кузги-қишки даврга ўтишда двигателнинг совитиш системаси ювилади, унинг куйқалари йўқотилади; навбатдаги техник хизмат кўрсатиш турининг барча операциялари ўтказилади; термостат, термометр ва жалюзнинг ишлари текширилади. Мойларнииг ёзги хилини қишкисига алмаштирилади, мой радиатори ишдан тўхтатилади ғилофлар тайёрланади ва кабина ҳамда двигател иситилади совитиш системаси антифириз билан тўлатилади.
Баҳорги-ёзги даврга ўтишда совигувчи суюқлик тўкилади, уни сув билан тўддирилади, иситиш хизмат кўрсатиш операциялари бажарилади. Трактор ёнилғи-мойлаш материалларининг ёзги хиллари билан тўлдирилади ва мойланади.
2. Мураккаб қишлоқ хўжалик машиналари (комбайнлар, пахта йиғадиган ва бошқа машиналар) учун сменали, даврий ва мавсумдан сўнгги, қолган бошқа машиналар учун фақат сменали ва мавсумдан сўнгги техник хизмат кўрсатишлар кўзда тутилади.
Мавсумдан сунгги техник хизмат кўрсатиш машиналарни ишлатиш мавсумдан сўнг амалга оширилади. Бунда уни саклашга тайёрлаш ва бундан кейин таъмирланмай ишлаш имкониятларини ёки айрим боғламларнинг таъмирлашга бўлган талабни аииқлаш учун машиналарнинг техник ҳолатини уни кисмларга ажратмасдан туриб текширилади.
3. Машиналарни таъмирлаш. Таъмирлаш бу машиналарнинг ишлаш қобилиятини тиклаш учун машина ва унинг боғламлари
камчиликларини бартараф қилиш бўйича тадбирар тизимидир. Олдинда
турган ишлар ҳажмига кўра таъмирлаш ишларининг капитал ҳамда жорий
турлари бўлади.
Капитал таъмирлаш машиналарни тўлиқ қисмга ажратиш, камчиликларни аниқлаш, барча таркибий қисмларни алмаштириш ёки таъмирлаш жумладан асос қисмини ҳам, уларни таъмирлашдан сўнг текшириш, буюмларни йиғиш, уни комплекс текшириш, созлаш ва синашларни кўзда тутади.
Жорий таьмирлаш бу буюмнинг ишлатилиш тавсифини таъмирлаб тиклаш, ёки фақат ейилган ёки шикастланган деталларни алмаштириш. Бундан ташқари жорий таъмирлашда машинанинг қолган боғлам ва агрегатларнинг техник ҳолати унинг топилган носозликларини бартараф қилиш билан таъмирлашда айрим асосий қисмларга капитал таъмирлаш ўтказилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |