Мавзу: Ядрога боғлиқ бўлмаган ирсийланиш
Асосий саволлар:
1. Пластидалар орқали ирсийланиш.
2. Ўсимликларда цитоплазматик пуштсизлик.
1-савол баёни:
Белги ва хусусиятларни наслдан-наслга ўтишида хромосомалар асосий рол ўйнайди. Лекин, табиатда шундай ирсийланиш жараёнлари мавжудки, унда белгиларнинг наслга берилишида цитоплазма ҳам қатнашади. Цитоплпзматик ирсият деб, ҳужайра ядросига, яъни хромосомаларга боғлиқ бўлмаган ирсиятга айтилади. Цитоплазмада жойлашган барча ирсий маълумотлар йиғиндиси плазмон дейилади ва плазмогенлар орқали наслдан-наслга берилади. Цитоплапзматик ирсийланиш плазмон орқали амалга ошади. Цитоплазматик ирсиятнинг икки тури–пластид ирсият ва цитоплазматик пуштсизлик чуқур ўрганилган.
Пластид ирсият. Ўсимлик ҳужайрасидаги цитоплазма органик моддаларидан биринчиси бўлиб пластидаларда генетик узлуксизлик мавжудлиги аниқланган. Пластидалар ДНК, РНК оқсиллардан ташкил хлоропластлатопган. Таркибида ранг берувчи уч хил хлорапластлар (яшил), хромопластлар(сариқ, жигарранг, қизил) ва лейкопласитлар(рангсиз) дан ташкил топган. Пластидалар бўлиниш йўли билан кўпайиб митозда янги пайдо бўлган ҳужайраларга тарқалади. Гулли ўсимликллардаги пластидалар муртак халтачаси орқали бўғиндан бўғинга ўтади. Уруғлланишда чанг найчаси орқали муртак халтачасига тушган пластидалар ҳам бўғиндан бўғинга ўтиши мумкин
Ҳужайра цитоплазмасидаги органоидлардан хондриосома пластидлар ядродан мустақил кўпайиб ўзига ўхшаш бўлган организмни ҳосил қилиш хусусиятига эга. Уларнинг тузилишида бактерияларга ўхшаш хусусиятлари бўлиб ядро вазифасини халқасимон ДНК боғлари бажаради. Пластидалар ирсийланиши Мендел қонунларига мос келмайди. Бунинг сабаби, цитоплазмада хондриосома ва пластидалар кўплиги. Ҳужайра бўлинишида ёш ҳужайраларга нотекис тарқалади. Бундан ташқари цитоплазматик ирсийланиш кўпчилик ҳолларда тухум ҳужайра орқали ўтади. Бунга сабаб уруғ ҳужайрага нисбатан бир неча марта каттадир.
Ирсийланишнинг ядрога боғлиқ бўлмаган ҳолатини ўрганишда тут ипак қуртида, ўсимлик пластидаларида тажрибалар олиб борилган.
2-саволнинг баёни:
Цитоплазматик эркак пуштсизлиги 1932 йилда собиқ совет олимларидан М.И.Хажинов ва америкалик олим М.Родс томонидан топилган. ЦЭП асосан уч хилда намаён бўлади:
Ўсимликларда эркак генератив органлари умуман ривожланмайди. Бундай ўсимликлар тамакининг баъзи турларида кузатилган.
Гулнинг чангдонида чанг доначаси етилади, лекин у пуштсиз бўлади. Бу хил пуштсизлик кўпроқ маккажўхорида кузатилади
Гулнинг чангдонида нормал чанг доначалари ҳосил бўлади, лекин чанглатишда чангдон очилмайди ва чанг тарқалмайди. Бундай ҳодиса баъзан помидорнинг айрим навларида кузатилади.
Ушбу пуштсизликнинг сабабларини тушунтириш учун қуйидаги гипотезалар мавжуд:
1. Вирусли инфекциялар гипотезасига биноан жинсий кўпайиишда тухум ҳужайра цитоплазмаси орқали вирусли инфекциялар наслдан-наслга ўтади ва пуштсизликка олиб келади.
2. ЦЭП узоқ формаларни дурагайлашнинг натижасидир. Бир тур организм ҳужайрасининг ядросига, иккинчи тур организм ҳужайраси цитоплазмасининг мос келмаслиги пуштсизликка олиб келади.
3. ЦЭП цитоплазмадаги плазмогенларнинг специфик мутацияланишидир.
Агар ядродаги мутант ген доминант ҳолатда бўлса, цитоплазмадаги плазмоген рецессив кўринишда бўлади. Бундай организмларда эркак ва урғочи гаметалар нормал ривожланиб, улар чанглатиш ва чангланиш қобилиятига эга. Агар ядродаги мутант ген рецессив ҳолатда бўлса, плазмогенлар доминант кўринишда бўлади ва организмда пуштсизлик юз беради. Гулнинг урғочиси ривожланмай у чанглана олмаса–урғочи пуштсизлик, чангчи ривожланмаса, эркак пуштсизлик содир бўлади. ЦЭП ҳозирги кунда гетерозиготали дурагайларни олишда кенг қўлланилмоқда. Ҳозирги кунда махсус тўйинтириш усулида ўтказилган чатиштиришлар орқали олинаётган она сифатидаги организмларга цэп, ота сифатидаги организмларга эса фертилликни мустаҳкамловчи ва кейинги авлод организмининг фертиллигини тикловчи қобилият киритилади.
А Д А Б И Ё Т :
М.Е.Лобашев, К.В. Ватти, М.М.Тихомирова "Генетика с основами селекции". М., Просвеҳение: 1979. 3-9-б
Г.В.Гуляев. "Генетика. М., "Колос", 1977. 120-129-б
Do'stlaringiz bilan baham: |