мутант дейилади ва М харфи билан белгиланади.
Ўсимликларнинг уруғи, тугунаги, пиёзи, илдизи, ўсимталари, қаламчалари, поялар, ўсиш нуқтаси колхициннинг 0,01-0,2% эритмасида 20-24 соат давомида ивитилади. Хромосомалар тўплами дастлабки миқдорга нисбатан 2 марта кам бўлган организмлар гоплоидлар бир-бирига ўхшаш, органлари кичик, кучсиз хромосомалари ўз жуфтига эга эмас, шунинг учун ўтказа олмайди, яьни рецессив белгилар очиқ ривожланади. Гоплоидларни сунъий яратиш усуллари қуйидагилар: бошқа ўсимлик турининг чанги билан чанглатиш , рентген, гамма, лазер нурлари таъсир эттирилган чанглар билан чанглатиш, эгизакли усул, ўсимлик гуллаганда чангланиш ва уруғланишга йўл қўймай, уни чўзиш, чангдонларни ўстириш усуллар мисол бўлади.
Дурагайнинг биринчи авлоди (F1) ота-она формаларга нисбатан юқори ҳосилли бўлиши гетерозис дейилади. Гетерозис сўзини биринчи бўлиб америкалик генетик В.Шелл 1914 йили фанга киритган.
Кейинги йилларда гетерозис ва ундан фойдаланиш мақсадида жуда кўп илмий изланишлар олиб борилган. Умуман олганда гетерозис 3 хил бўлади:
Репродуктив гетерозис- бу ўсимликнинг кўпайиш органлари; мева уруғларнинг кўп ҳосил бўлиши. Соматик гетерозис- организмнинг вегетатив органларини кучли ривожлиниши. Адаптив (мосланувчи) гетерозис- ўсимлик хаётчанглигининг кучайиши.
Бир-биридан узоқ бўлган (қариндош бўлмаган) ўсимликлариниг чатиштиришга аутбридинг деб аталади. Бир-бирига яқин (қариндош) бўлган организмларни чатиштириш эса инбридинг деб аталади. Ўзидан чангланувчи ўсимликлардан танлаб олинган организмлар линия, четдан чангланувчилардан эса оила, вегетатив кўпаядиганларнинг бўғини клон деб аталади.
Гетерозисдан амалда фойдалиниш маккажўхорида яхши йўлга қўйилган. Натижада маккажўхори ҳосилдорлиги 30-40% га ошириш мумкин. Бошқа экинларда гетерозисдан тўлиқ ўрганилмаган. Чунки гетерозисдан амалда фойдаланишда чатиштириш учун танланган линияларнинг умумий чатишиш қобилиятини аниқлаш керак. Бунинг учун дурагайлаш ишлари олиб бориб гибридологик таҳлиллар ўтказиш лозим.
Кейинги йилларда кўпчилик экинларда жумладан маккажўхорида гетерозисли дурагай уруғлари қўл меҳнатисиз цитоплазматик эркак стериллиги асосида етиштирилмоқда.
Гетерозис селекциядаи катта аҳамиятга эга, лекин унинг имкониятлари ҳали тўлиқ ўрганилмаган.
А Д А Б И Ё Т :
М.Е.Лобашев, К.В. Ватти, М.М.Тихомирова "Генетика с основами селекции". М., Просвеҳение: 1979. 278-299-б.
С.Г. Инге- Вечтомов Генетика с основами селекции М. Вўсшая школа. 1989. 544-561-б.
Д.Абдукаримов, Т.Сафаров, Т.Остонақулов Дала экинлари селекцияси уруғчилиги ва генетика асослари Тошкент «Меҳнат» 1989 9-60 б
Гулистон давлат университети Умумий биология кафедраси доценти Т.Кулиевнинг «Генетика ва селекция асослари» фанидан тайёрланган маъруза матнларига
Т А К Р И З
Генетика ирсият ва ўзгарувчанлик ҳақидаги фан бўлиб, тирик организмларда содир бўладиган ўзгарувчанлик ва унинг ирсиятга боғликлик даражасини ўрганади. Ушбу фаннинг асосий мақсади белгиларнинг ирсийланиши билан боғлиқ бўлган жараёнларни аниқлаб беради. Шу билан бирга мазкур фан ирсийланиш ва ўзгарувчанлик механизмларини тушинтириб беради.
Талабаларга организм белгиларининг ирсийланиши ва у билан боғлиқ бўлган жараёнларни тушинтириб бериш жуда муҳим ва қизиқарли ҳисобланади. Мазкур маъруза матни биология таълим йўналишининг талабалари учун ёзилган бўлиб унга ишчи дастурга киритилган мавзуларни камраб олган. Ушбу мавзулар генетика ва селекция фанларининг усуллари мақсад ва вазифалари, ирсиятнинг цитологик асослари, моно ва дидурагай чатиштиришлар, аллел ва аллел бўлмаган генларнинг ўзаро таъсири, ядраго боғлиқ бўлмаган ирсийланиш, онтогенез ва унинг генетик аҳамияти, популяция генетикаси ва одам генетикаси, жинс генетикаси каби мавзулардан ташкил топган.
Берилган мавзулар бўйича намунавий ишчи дастурда тавсия этилган адабиётлар руйхати ҳам келтирилган. Бу эса талабаларга мавзуларни мустақил ўзлаштиришлари учун ёрдам беради.
Мазкур маъруза матнидан биология, экология таълим йўналишининг талабалари ҳамда академик лицей ўқувчилари ҳам файдаланишлари мумкин.
Т.Кулиевнинг “Генетика ва селекция асослари” фанидан тайёрланган маърузалар матни электрон вариантини фойдаланиш учун тавсия этаман.
Гулистон давлат университети
Умумий биология кафедраси, доценти Т.Турдикулов
Гулистон давлат университети Умумий биология кафедраси доценти Т.Кулиевнинг «Генетика ва селекция асослари» фанидан тайёрланган маъруза матнларига
Т А К Р И З
Организм белгилари ва уларнинг ирсийланишини ўрганиш талабалар учун қизиқарли ҳисобланади. Чунки табиатда хилма-хиллик ва бир-хилликнинг содир бўлиши ирсият қонунлари асосида амалга ошади. Шу сабабдан ирсият қонунларини билиш тирик мавжудодларда содир бўладиган ўзгарувчанлик ва уларнинг механизмини аниқлаш учун жуда муҳимдир.
Мазкур маъруза матнлари “Генетика ва селекция асослари” фанидан тузилган бўлиб унда намунавий дастурда кўрсатилган мавзуларни ўз ичига олаган. Ушбу мавзулар генетика фанининг усуллари, мақсад ва вазифалари, ирсиятнинг цитологик асослари, моно ва дидурагай чатиштиришлар, аллел ва аллел бўлмаган генларнинг ўзаро таъсири, ядраго боғлиқ бўлмаган ирсийланиш, онтогенез ва унинг генетик аҳамияти, популяция генетикаси ва одам генетикаси, жинс генетикаси каби мавзулардан ташкил топган. Ирсий касалликлар ва уларнинг келиб чикиш сабаблари изохлаб берилган. Шу билан бирга селекция фанига теггишли бўлган мавзулар ҳам маъруза матнида келтирилган. Ушбу мавзулар селекция фани, унинг ахамияти, усуллари, маданий ўсимликларнинг келиб чиқиш марказлари каби мавзалардан ташкил топган.
Т.Кулиев томонидан тайёрланган м азкур маъруза матнидан биология, экология таълим йўналишининг талабалари ҳамда академик лицей ўқувчилари ҳам файдаланишлари мумкин.
Умуман олганда Гулистон давлат уневерситети Умумий биология кафедраси доценти Т.Кулиевнинг “Генетика ва селекция асослари” фанидан тайёрланган маърузалар матни электрон вариантини фойдаланиш учун тавсия этаман.
Ўзбекистон пахтачилик
илмий тадқиқот институти
Сирдарё филиали директори,
К.х.ф. номзоди, катта илмий ходим. Ж.Шодмонов
Do'stlaringiz bilan baham: |