Таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Биринчи асосий саволнинг баёни



Download 0,57 Mb.
bet26/45
Sana26.04.2022
Hajmi0,57 Mb.
#583119
TuriЛекция
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   45
Bog'liq
portal.guldu.uz-ГЕНЕТИКА ВА СЕЛЕКЦИЯ АСОСЛАРИ (1)

Биринчи асосий саволнинг баёни:
Организм уруғлангандан бошлаб табиий ўлимгача бўлган ривожланиш даврига онтогенез деб номланади. Ҳар бир организм ўсиш билан бирга ривожланади, демак бу фақат ҳужайра ва тўқималарнинг авторепродукцсияси (ўз ўзини тиклаш) натижасида содир бўлади. Масалан, одам тухуми ҳужайраларнинг оғирлиги 0,0015 мгни ташкил қилади, янги туғилган боланинг оғирлиги -3 кг, катта одамнинг оғирлиги 60 кг.
Онтогенез генотип ёрдамида намоён бўлади, бунда генлар таъсирининг вақти, жойи, кетма-кетлиги, индивидуаллиги кўрсатилади. Онтогенезнинг ирсий асосларини ўрганадиган генетиканинг бўлими фено-ёки онтогенетика. Организмларнинг ўсиши ва онтогенезнинг асоси ҳужайраларининг митоз бўлиниши ҳисобланади.
Митоз натижасида ҳамма ҳужайралар бир хил генотипга эга бўлади. Лекин организмда ҳужайра ва тўқиманинг дифференциялланиши кузатилади. Бу жараён қандай кетади, унинг генетик механизми қандай?
Биз биламизки белгининг шаклланиши қуйидаги принципда кетади:
1 ген – 1 белги -ёки ген (ДНК) –и-РНК-оксил- белги.
Онтогенетиканинг вазифаси ген-белги занжирида оралиқ поғоналарни топиш.
Ҳайвон ва ўсимлик онтогенезида бир қатор асосий жараёнлар содир бўлади:ўсиш,тўқималарнинг дифференциялланиши, морфогенез (орган ва белгиларнинг шаклланиши).
Маълумки, ҳайвонларда морфологик дифференцияланиши тухум ҳужайраларнинг цитоплазма ва кортекси (устки қисми) билан боғлиқ, масалан бир хил амфибияларнинг ядросиз тухумлари бластула давригача ривожланади. Кортекснинг ҳар хил қисмлари хар хил функцияларни бажаради: анимал қисмидан-эктодерма, вегетатив қисмидан-энтодерма, «кулранг ўроқ» дан мезодерма ривожланади. Демак, уруғланишгача тухум ҳужайрасининг дифференцияланиши бошланар экан.
Митоз бўлинишда пайдо бўлган бластомерлар бир хил геномга эга, лекин уларнинг кортекс ва цитоплазма участкасининг катталиги ҳар хил. Шунинг учун уларда цитоплазманинг дифференцияланиш вақтида «генларни ўқилиши» ҳар хил регуляция қилинади. Цитоплазма ва кортекснинг маълум даражасида шаклланиш она организмининг генотипи билан боғлиқ. Масалан, моллюскаларнинг чиғаноғининг чап ёки ўнг томонга бурилиши, партеногенез бунга мисол бўлади. Аммо, шунга эътибор бериш керакки, она организмининг генотипи тухум ҳужайранинг генотипи билан бир хил эмас. Тухум ҳужайрасида –1n, лекин унинг цитоплазмасида она организмининг ген материаллари сақланиб қолади. (масалан и-РНК) Улар тухум ҳужайра ривожланишининг эрта даврларини таъминлайди.
Кўп ҳужайрали организмнинг ҳамма ҳужайраси бир хил генотипга эга, лекин ҳар хил тўқималарда ҳар хил вақтда ҳар хил генлар ишлайди. Генларнинг таъсирини регуляция қилиш репликация, транскрипция ва трансляция вақтида ўтади. Репликация вақтида регуляция генлар копиясининг кўпайиши ёки камайиши ҳисобига ўтади. Айрим вақтда хромосома ёки ДНК молекулалари кўпаяди. Масалан, инфузориянинг 2 ядроли бўлиши (ядроли дуализм) -макронуклеус (10000-13000n) ва микронуклеус (2n) – полиплоидия. Айрим инфузорияларда политен хромосомалар ҳосил бўлиши - бундай ҳосил бўлган хромомерлар бир биридан ажрамайди. Натижада полиплоидия содир бўлади. Политения эса икки қанотлиларнинг сўлак безларида кузатилади.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish