Таълим вазирлиги фарғона политехника институти



Download 4,29 Mb.
bet31/31
Sana12.03.2022
Hajmi4,29 Mb.
#492080
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
maruza o\'lchash

Н=F/l = I/l.
Магнит юритувчи кучни ташқи фазо қаршилиги Rт га бўлиб, магнит оқим қийматини топамиз: =F/RТ. Магнит оқим Ўтаётган бирлик юзага тўғри келган  нинг қиймати магнит индукциясини беради: В=/s. Сўнгра В индукцияни магнит майдон кучланганли Н га бўлиб, магнит сингдирувчанликни аниқлаимиз: = В/Н. Бу катталик ғалтак ҳажмини тўлдирувчи материалнинг характеристикаси ҳисобланади. Баъзи бир материаллар (темир, никелp, кобалpт ва уларнинг қотишмалари) аномал (хаддан ташқари) катта магнит сингдирувчанликка эга — = 108. Юқорида келтирилган муносабатлар асосида индуктивлик қийматини осонгина аниқлаш мумкин: L=2s/i.
Магнит материаллар ичида микрожажжилаштирилган нуқтаи назардан энг истиқболли шундай ферромагнетиклар борки, улар қўшни атомлар электронлари орасидаги кучли электрстатик магнит ўзаро таъсир натижасида кўп сондаги ўз-ўзидан магнитланиш соҳалари (домналар) га бўлинади. Домналардаги атомларнинг магнит моментлари параллел бўлади. Домналар маълум шаклда бўлиб, ўлчамлари 10-110-6 см га боради. Цилиндрсимон шаклдаги домналар энг мақбул ҳисобланади.
Қўшни домналар уларнинг чегаралари ёки деворлари деб аталувчи ўтиш қатламлари билан ажралади. Ферромагнетикларнинг ташқи магнит майдонда қайта магнитланиши домналарнинг айланиши, ёхуд улар чегараларининг силжиши ёки ҳар иккала жараённинг бир вақтда ўтиши асосида бўлади. Температура ўзгарганда, ферромагнетикларнинг ҳолати ўзгариши мумкин. Ферромагнетикларда магнитлашнинг маълум йўналишлари мавжуд (магнит анизотропия).
Юпқа магнит ленталар (ТМП—ЮМЛ) металлар, қотишмалар ва ферритлардан тайёрланади. ТМП тайёрлаш учун номагнит материал (шиша) дан ишланган тагликка магнит материалдан вакуумда пуркаш ёки электр қоплаш йўли билан 0,05—10мкм қалинликда юпқа қатлам қопланади. Вакуумда пуркашда, айниқса, пермаллойни пуркашда сифатлироқ; лента олинади. Шу усулда олинган ленталар тайёрлаш учун олинган магнит материалларга нисбатан характеристикасининг ёмонлиги электр қоплашнинг камчилиги ҳисобланади.
Юпқа магнит ленталари лентанинг турли йўналишлари бўйича магнитлантирилганда гистерезис сиртмоғининг шаклини ўзгартирувчи анизатропия билан характерланади. Масалан, лента енгил магнитлантириш ўқи бўйлаб тўғри бурчакли гистерезис сиртмоғига эга бўлса, оғир магнитланиш ўқи бўйича эса, кичик гистерезисли тўғри бурчакли бўлмаган сиртмоқда эга. Лентанинг қалинлиги унинг чизиқли ўлчамларидан анча кичик. Лента маълум бир қалинликда бир домналик бўлиб қолади ва ТМП ўзига хос қайта магнитланади. Қайта магнитланиш жараёни жуда тез (наносекундлар ичида) кечади, яъни ТМП тез ишлаш хусусиятини анча ошириш имконини беради. Магнитланиш факат лента юзасида ўтади, шунинг учун ясси бошқарувчи ўрамлардан фойдаланиш мумкин.

ТМП асосида рақамли ҳисоблаш машиналари учун хотирлов­чи тузилмалар тайёрланади. Улар умумий технологик циклда матрица кўринишидаги яхлит тагликка туширилган алоҳида хотира элементларидан иборат бўлади. Бу элементлар учун квадрат (133-расм) ёки доира шаклидаги ясси ТМП лар тайёр­ланади. Бундай элементларда ўзаро
28-расм перпендикуляр майдонлар орқали алмашлаб улашлар ишлатилиши мумкин. Хотира элементларида маълумотларни ёзиш иккита ток импулpси бериш йўли билан ўтказилади. Ясси юпқа плёнкали хотира элементлари катта сочилиш оқимига эга, шунинг учун магнит ўтказгич берк ва демак сочилиш оқими кичик бўлган цилиндрик ТМПлар қўлланилгани маъқул. Бундай ТМПларни бошқариш учун ўтказгичлар цилиндр тешигидан ўтказилади, шунингдек унинг ташқи диаметри бўйича ўралади. Ци­линдрик ТМП ларни бевосита бошқариш симларига қоплаш мумкин.
Цилиндрик магнит домналар (ЦМД) дан иборат тузилишлар асосидаги асбобларда ортоферрит ёки ёкутлардан ишланган монокристалл плёнкалар ишлатилади. Плёнканинг қалинлиги кучли ташқи магнит майдон таъсирида ҳосил бўладиган якка домналар ўлчамларига мос келади. Бу майдонлар ўзгарганида ЦМД лар силжийди. Монокристаллар плёнкасида енгил магнитланиш ўки плёнка текислигига тик йўналган бўлиб, оғир магнитланиш ўқи эса, унинг текислигида жойлашган. ЦМД диаметри бир-ўнлаб микрометрни ташкил этади.
Ёқутлардаги тузилишлар ортоферритдагиларга қараганда термобарқарорроқдир. Бундан ташкари ёқутлардаги ЦМД ларнинг ўлчами кичик шунинг учун маълумотларнинг ёзилиш зичлигини ошириш мумкин. ЦМД ларнинг ўлчами ва сони ташқи магнит силжиш майдони орқали белгиланади.
ЦМД асосидаги асбоблар мантикий ва хотирловчи тузилмалар ясашда ишлатилади, бунда якка ЦМД лар элементар маълумот элтгич бўлиб хизмат қилади. Тузилманинг маълумотга оид ҳар бир ҳолати ЦМД нинг магнит монокристалл лентасидаги ҳолати билан белгиланади. Тузилмадаги ЦМД нинг ҳолати ва сони қатъиян аниқ бўлиши керак.
ЦМД ли асбоблар асосидаги хотирловчи тузилма хотирловчи регистр ҳисобланган домналар ҳаракати схемасидан иборат. Маълумот регистрга ЦМД нинг кетма-кетлиги кўринишида ёзилади. Бунда ЦМД унинг узунлиги бўйича кириш маълумотларига мос равишда жойлашади. Агар маълумот магнит монокрис­талл плёнканинг талаб этиладиган узунлигидан катта бўлган кириш сигналларининг узун кетма-кетлигидан иборат бўлса, у ҳолда регистр кўп қаторли қилинади.
ЦМД ли хотирловчи тузилма электромеханик хотирловчи тузилма (магнит лента, диск, барабан) нинг аналоги бўлиб хиз­мат қилади. Бироқ у ишончлилик, тез ишлаш, хотирага олинадиган маълумотларнинг ҳажми бўйича электромеханик тузилмадан устун бўлиб, анчагина кам энергия сарф қилгани ҳолда, кичик масса ва ўлчамлари билан ажралиб туради.
ЦМД асосидаги асбоблар ёрдамида мантиқий элементларнинг тўла тўпламини тайёрлаш мумкин. Улардан мураккаб мантиқий тузилмалар қилинади, бунда жумладан ҳисоблашнинг оптика усулларидан ҳам фойдаланилади.

Адабиётлар:


1) К.П.Богородиский, В.В.Пасинков, “Электротехнический материали”1985г
2) И.Холикулов, М.М.Нишонова ”Электрон техника материаллари“ Тошкент шарк 2006й
3) Н.В.Никулин, В.А.Назаров ”Радиоматериаллар ва компонентлар “ Тошкент
Download 4,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish