Таълим вазирлиги фарғона политехника институти


Маъруза№22 Мавзу: Акустоэлектрон асбоблар. Магнитоэлектрон асбоблар



Download 4,29 Mb.
bet30/31
Sana12.03.2022
Hajmi4,29 Mb.
#492080
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
maruza o\'lchash

Маъруза№22
Мавзу: Акустоэлектрон асбоблар. Магнитоэлектрон асбоблар.
Режа:
1.Акустоэлектрон асбоблар
2.Магнитоэлектрои асбоблар


Таянч иборалар: акустоэлектрон асбоблар, акустик тўлқинлар, электроакустик ўзгартгичлар, акустик тўлқин ва ярим ўтказгичлар, магнит элементлар, энг содда магнит элемент, магнит материаллар, қўшни домналар, юпқа магнит ленталар, цилиндрик магнит домналар

Акустоэлектрон асбобларнинг ишлаши қаттиқ жнсмларда акустик тўлқинларни уйғотиш, тарқатиш ва қабул этишга асосланган.


Бундай асбобларда сиртқи акустик тўлқинлар (ПАВ—САТ) деб аталувчи, қаттиқ жисмларнинг сирти бўйлаб тарқалувчи акустик тўлқинларни ишлатиш қаттиқ жисмларнинг ҳажмида тарқалувчи (ҳажмий) тўлқинларни ишлатишдан маъқулроқдир. Сиртқи-акустик тўлқинлар ҳажмий тўлқинларга қараганда кам сўниш ва сочилишга эга, ПАВ таркалаётган исталган соҳадан энергиянинг бир қисмини ажратишга ва шу тўлқинларни элек­трон оқим билан бошқаришга имкон беради. Бундан ташқари ПАВ асосидаги асбобларни тайёрлаш технологияси микросхемалар тайёрлаш техпологиясига мос келади. Акустоэлектрон асбоблар асосида янги функцияларни бажарувчи тузилмалар яратиш ёки ҳозирда мавжуд тузилмалар (частота танлаш ва сигналларни кечиктириш) параметрларини яхшилаш мумкин.
Акустик тўлқинларнинг қаттиқ жисмларда тарқалиш тезлиги электромагнит тўлқинларнинг эркин фазода тарқалиш тезлигидан 105 марта кам. Шу сабабли акустоэлектрон асбоблар ўлчамини камайтириш мумкин. Шунингдек, бундай асбобларнинг асосий афзалликлари қаторига конструкциясининг соддалиги, характеристикаларни яхши акс эттириш, юқори температура барқарорлиги ва кам энергия истеъмол қилиниши ҳам киради.
ПАВ асосидаги акустоэлектрон асбоблар тузилиши жиҳатидан (энг содда холда) товуш ўтказгич ҳисобланган, кварц ёки литий ниабатдан ишланган тагликдан иборат бўлиб, сигналлар­ни ўзгартириш электроакустик ўзгартгичлар ёрдамида амалга оширилади.
Электроакустик ўзгартгичларни изоляцияланган иккита ме­талл тароқ, кўпинча, қарама-қарши штирли тузилма кўринишида ишланади (132-расм).

ПАВ асосидаги асбоблар­нинг иш частоталари ўзгартгич тароқларининг штирлари орасидаги масофа (бу масофа, одатда, ПАВ узунлигининг ярмига тенг) ор­қали белгиланади, ўтказиш полосаси штирлар жуфтлари сонига боғлиқ бўлиб, қарама-қарши штир жуфтлари сонига тескари мутаносиб (амалда марказий иш частотасининг 1—60% ини ташкил этади). Масалан, 100 МГц частотада 27-расм литий нисбатли тагликдаги ПАВ узунлиги 35 мкм, штирлар эни —8,75, узунлиги —2700, штирлар орасидаги масофа — 17,5 мкм га тенг. ПАВ асосидаги асбобларнинг иш частоталари диапазонининг юқори чегараси ўзгартгичларни тайёрлаш технологиясига (унинг ажратиш қобилиятига) боғлиқ бўлиб, бир неча гигагерцгача боради.
Акустоэлектрон асбоблар филpтрлар кечиктириш тармоғи, генераторлар, кучайтиргичлар ва хотирловчи қурилмалар сифатида ишлатилади.
ПАВ асосидаги кечиктириш тармоғи ўнлаб мегагерцдан минглаб мегагерцгача бўлган иш частоталари диапазони, наносекунддан то ўнлаб микросекундгача бўлган кечиктириш вақти ва нисбатан катта бўлмаган исрофлар билан характерланади. ПАВ асосидаги генераторлар барқарорлигининг юқорилиги билан ажралиб туради ва кўпайтиргичларсиз бир неча мегагерц частотагача ишлайди.
Акустик тўлқин ва ярим ўтказгичлардаги заряд элтгичларнинг ўзаро таъсири юз берадиган ПАВ асосидаги турли хил асбоблар самаралидир. Маълумотларни ишлаб чиқувчи турли хил тузилмаларнинг иши шундай ўзаро таъсирга асосланади. Акустооптикавий ҳодисалардан фойдаланиш туфайли лазер нурини бошқарувчи компакт ва кўп функционал тузилмалар яратиш мумкин.
2. Магнитоэлектрои асбоблар
Магнит элементлари ва тузилмаларини микрожажжилашти-ришнинг энг самарали йўналиши янги физикавий ҳодисаларнинг қўлланишидир. Бунда домна даражасидаги электромагнит жараёнлардан фойдаланилади. Магнит электрон асбоблар интеграциялаш (яхлит ҳолга келтириш) нинг юқори даражасига эга, маълумотларни зичлаб, кўп ёзишни тахминлайди, юқори ишончлиликка, температура ва вақт бўйича барқарорликка эга, ёзилган маълумотларни энергия сарфламай сақлай олади.
Ҳозирги вақтда ҳисоблаш техникаси ва автоматикада магнит ленталари ва цилиндрик магнит домналари асосидаги асбоблардан фойдаланадилар.
Энг содда магнит элементи сим ўралган ғалтакдир. Ғалтак  ўрамдан иборат, дейлик. Аар ғалтакдан ўзгармас I ток ўтса, у ҳолда унда магнит юритувчи куч F=I таъсирида магнит майдон юзага келади. Ғалтакнинг узунлигини I билан белгилаб, магнит майдон кучланганлигини аниқлаш мумкин:

Download 4,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish