чуанйийлар Хитойнинг шимолига Турон текислигидан кўчиб борганлар, уларни
хитой хансулари бўлмагани учун «ёввойилар» деб камситилган. Мана шу
маълумот жуда қадимда туронликларнинг Хитойнинг шимолига бориб
қолганлигидан далолат беради. Уларни хитойликлар рунглар (турк жангчилари)
деб атаган. Хитой манбаларида кўрсатилишича «шимолий рунг» ва «ғарбий
рунг» атамалари «рунг-ди» деб номланган этносга тегишли бўлиб,
уларнинг жойлашган ҳудудларига қараб, «шимолий рунг» ва «ғарбий рунг»
атамалари «рунг-ди» деб номланган этносга тегишли бўлиб,
уларнинг
жойлашган ҳудудларига қараб, «шимолий рунг» ва «ғарбий рунг» деб
номланган. Шунинг билан бирга, хитой аҳолисига нисбатан шимолда ва
шимолий шарқда (Чи, Лу, Жин, Вэй, Сунг, Шинг бекликларининг ҳудудларида)
яшаган ва кейинги даврда хитойликларнинг ассимиляциясига
учраган туркий
халқлар хитой манбаларида оддий қилиб «ди» деб аталган. Натижада хитой
манбаларида «ди», «шимолий ди», «ғарбий рунг» атамалари ишлатилгани ҳолда
негадир «ғарбий ди» атамаси учрамайди. Бунинг боиси: хитой тилининг ўзига
хос алоҳидалиги, мазкур тилда атама ва номлар доим қисқартирилиб айтилиши
анъанаси бўлса керак. «Рунг-ди» атамасининг қисқартирилган кўриниши «ди»
шаклида бўлиб, хитойларга қўшни ёки аралашиб яшаганларига бу атама
ишлатилган. «Рунг-ди»ларнинг ғарбда яшаганлари,
жанговор турклар
бўлганлигидан уларга ишлатилган «ғарбдаги жангчи турклар» атамасидаги
«турк» сўзи айтилмасдан уч иероглифдан иккитаси олиниб, ғарбда яшаган дилар
«ғарбий рунг» (ғарбдаги жангчилар) деган ном олган. Хитойликларнинг
жанубида ва шарқида дилар яшамаганлиги сабабли «шарқий рунг» ёки
«жанубий ди» атамалари ишлатилмаган. Хитойнинг
шимолида яшаган дилар
хитой манбаларидаги маълумотга қараганда ўзларини «улуғ ди», «қизил ди»,
«оқ ди» ва «шимолий ди» деган тўрт ном билан аташган. Демак, туркий
халқларнинг томонларга қараб ранг билан белгилаш одати бундан 3 минг йил
аввал дилардан бошланган. Уларнинг шарқида, қуёш чиқадиган
томонда
яшаганлари улуғланиб «чанг ди» (Улуғ, катта ди) деб номланган. Бу туркий
халқлар кўк рангни улуғлаб «улуғ», «катта» деб номланганига ўхшайди. Жануб
ёруғ бўлганлигидан жанубдагилар «чи ди» (Қизил ди) ғарбдагилар «бай ди» (оқ
ди) деб аталган. Фақат нима учундир шимолдагилар «қора ди» деб
номланмасдан «шимолий ди» деб аталганлиги номаълум бўлиб қолмоқда.
Мил.авв. III минг йилдан аввал рунг-дилар истиқомат қилган Хуангхэ
дарёсининг қуйи оқимида хитой аҳолисининг кўпайиши билан ҳокимият
ҳуангди авлодларидан Шия, Шонг сулола вакилларига ўтганлигини
ривоят
қилинади. Бу даврда асосан чорвачилик билан шуғулланган рунг-диларнинг
бир қисми шимолга силжиб, уларни сиқиб борган хитой аҳолисининг шимолга
силжишига қатъий қаршилик қилганлиги сабабли хитой манбаларида улар
«йилар» (ёввойилар) деб камситилган ва қувғин қилинган. Уларни бошқа рунг-
дилардан фарқли ўлароқ, яшаган ёки келган жой номларига «ёввойи» сўзини
олдига қўшиб номлашган. Аммо, уларнинг Хитой давлатчилигида тутган ўрни
катта бўлганлиги манба воқеаликлар баёнида ошкор бўлади. Ҳатто диларнинг
Хитой давлатчилигида мавқеининг устунлиги ҳақидаги
маълумотлар хитой
манбаларида учрайди. Чуанйиларнинг қўллаб қувватлаши оқибатида мил.ав.
869 йили Чжоу сулоласининг хони Шйау ванг ҳокимиятга келганлиги ҳақида:
«ғарбий рунглар жуда рози бўлди. Шунинг учун ўзингиз хон бўлдингиз» деган
гаплар ёзилган.
1
Милоддан аввалги VII асрда шимолда хитой аҳолисининг кўпайиши билан
вужудга келган бекликлар (хонликлар) рунг-диларни шимолга сура бошлаган.
Жин хонлигининг хони «Венгунг (мил.авв. 636-628) рунг-дилар устига юриш
қилиб, Шихэдаги Йиншуй
2
Луошуй дарёларининг оралиғига уларни қувғин
қилган. Улар кейинги даврда теле (туро)лар деб номланган қизил ди, оқ
диларнинг ўзгинаси эди. Чин (хони) Мугунг (мил.ав. 659-621) Ююкнинг
ёрдами
билан ғарбий рунгларнинг саккиз хонлигини ўзига бўйсиндирди».
Рунг-дилар
Хуангхэ дарёсининг бош оқимларида Йиншуй ва Луошуй дарёлари
оралиғидаги тоғликларга қувғин қилинган. Уларнинг
хонликлари жойлашган
ҳудудлар хитойликлар томонидан эгалланган.
Do'stlaringiz bilan baham: