Хитой манбаларида қайд этилган йиллар 4 – 5
минг йиллар илгари
хитойликларнинг (хансуларнинг) шимолий ва ғарбий шимолида яшаганлиги
айтилади. Ўша даврда хитойликлар Чанг жианг (Кўк дарё, Янцзы)
дарёсининг ўрта ва қуйи ҳавзаларида истиқомат қилган эдилар.
Хитой манбаларида мил.авв. XX асрларда Хитойнинг шимолида яшаган
чорвадор аҳолини оддий қилиб, «ди»
деб аталган
1
. Улар шарқда Хитой
денгизигача (Бежин шаҳрининг жануб ва шимолигача) бўлган жойларни
эгаллаган. Уларнинг шимолида яшаган чорвадор қабилалар эса «Шимолий
ди»лар деб кўрсатилган. «ди»ларнинг ғарбида, Шарқий Туркистонда истиқомат
қилгандилар «Ғарбий рунглар» деб номланган.
Умуман айтганда, хитой
манбаларида мил.авв. III минг йилликда Хитойнинг шимолий ва шимолий-
ғарбида яшаган, хитойликларга ёт бўлган, этник гуруҳлар ҳақида гап кетганда
«рунг-ди» атамаси ишлатилган
.
Хитойнинг шимолий-ғарбида истиқомат қилган диларга (туркларга)
ишлатилган рунг-ди атамасидаги «рунг» иероглифининг луғавий
мазмуни
«қурол», «қўшин», жангчи (аскар), ҳарбий арава, улуғ деган маънони англатган.
Мантиқан таҳлил қилганда, ғарбдаги «ди»ларга нисбатан «улуғ» «қўшин» каби
аниқловчидан кўра «жангчи» сўзини қўшиш тўғрироқдир. Шунинг учун хитой
олимлари «рунг» атамасига нисбатан «жангчи» сўзини ишлатганлар.
Шунингдек, бирламчи манбалар асосида ёзилган 1 томлик «Сихай» изоҳлик
луғатининг 1523 бетида тадқиқотчилар томонидан «дилар қадимий қавм улар
«ғарбий рунглар»дир, деб таъриф берилган
.
Қадимий хитой манбаларидаги
«рунг-ди» деб аталган этнонимнинг ўрта Хитой
пасттекислигида ва унинг
шимолида яшаган қисми «ди»лар бўлиб, Уларга хос жангаворлик туфайли
уларга (рунглар) деган сифат қўшилиб, «рунг-ди» (жангчи турклар) ёки «ди-
рунг» (турк жангчилари) деган атама юзага келади. Аммо, уларнинг
хитойликларга аралашиб деҳқончилик қилганлари, яъни ўтроқлашганларига
фақат «ди» атамаси ишлатилган. Уларнинг шимолида яшаган чорвадорлар эса
«шимолий ди» деб хитой манбаларида ёзилган.
1
Шиолий дилар. Мил.авв. VI-V асрларгача Хитойдаги Чи, Лу, Жин, Вей, Сунг, Шинг бекликлари
Хитой манбаларида «шимолий рунг» деган атама ҳам тилга олинади.
Шунингдек, шимолий рунглар жуда қадимда «шанрунг» (тоғ рунглари) деб
номланган. Хитойлар чуанрунг (ит феълли рунглар) ёки «гуйфанг»
(шайтонлар)
1
деб ҳам атаганлар. Уларнинг яшаган жойлари дилардан шимолда
кўрсатилади
2
.
Бунга қараганда «ғарбий рунг» атамаси асосан Ўрта
Хитой текислигининг
ғарбида ва Марказий Осиёда яшаган туркий аҳолига нисбатан ишлатилган.
Хитойнинг шимолида яшаган чорвадорлар эса шимолий рунглар деб
номланган. Мазкур туркий халқларнинг жанговорлиги уларни рунг (жангчи)
деб ажратган ва жойлашган ўрнига қараб уларга,
«шимолий рунглар», «тоғ рунглари» каби атамаларни ишлатган. Тоғ рунглари
мил.ав. XX асрдан олдин ўтган «шунюйлар» Жоу хонлиги (мил.ав. 1122-771 й.)
даврида «шянюн» деб номланган ҳунларнинг аждодлари ҳисобланган. Айнан
ўшаларнинг қадимда чуанрунг деб аталган ит лақабли қисмининг тотемида ит
бўлганлигини кўрсатади.
Хитой манбаларида мил.авв. II
минг йилликнинг охирига келиб, Жоу
сулоласининг тўнғич хони Вувангнинг отаси Винванг 3-4 минг йиллар аввал
кунйи (ёввойи) қабилалар бўлганини, улар яна бошқа – Чуанйилар (сой
ёввойилари)
3
деб аталиши, улар шянюн (хун)ларни эгаллаган жойларидан
кўчиб кетишга мажбур бўлганлиги ҳақида маълумотлар бор.
4
Мазкур маълумотдаги ғарбий рунгларнинг кунйилар (кунлун ёввойилари)
деб
номланиши, уларнинг кунлун ёки қорақурум тоғ этакларидан Хитойнинг
шимолига бундан 4 минг йил аввал бориб қолганлиги кўрсатилади. Бу уларнинг
чуаний (сой ёввойилари) деб номланишини тасдиқлайди. Хитойликлар яшаган
жойларда баланд тоғлар бўлмаганлигидан тоғ музликлари ва улардан ҳосил
бўладиган сойлар ҳам бўлмаган. Кунйи ёввойилари хитой манбаларида ғарбий
рунглар деб ҳам эслатилади. Демак, хитой манбаларидаги кунйи ёки
_____________________________
Do'stlaringiz bilan baham: