Кириш
Тарих фанидаги мавжуд илмий ишланмага кўра, ҳар бир халқнинг келиб
чиқиш тарихи икки босқичдан иборат бўлади. Биринчи босқич - этногенез,
иккинчи босқич - этник тарихдан иборат. Халқ тарихининг этногенез қисми
унинг элат, халқ бўлиб шакллангунига қадар бўлган даврни ўз ичига олади.
Халқ этногенези жуда узоқ давом этадиган тарихий ва этномаданий жараён.
Унинг ибтидоси қабила ва қабила иттифоқидан бошланади. Қачонким, айнан
ўрганилаётган халқнинг этногенези якунлангач, унинг этник тарихи
бошланади. Этник тарих ҳам жуда узоқ давом этадиган тарихий ва этномаданий
жараён бўлиб, этник тарих ўз ривожининг маълум нуқтасига етгач, унинг
миллат бўлиб шаклланиш жараёни бошланади. Мана шу илмий - методологик
асосдан келиб чиққан ҳолда халқларнинг этногенези ва этник тарихи
ўрганилади.
Халқларнинг келиб чиқиши масаласида, яъни этногенез ва этник тарихни
ўрганишда махсус назарий ва илмий методологик ишланмалар борки, уларга
асосланмай туриб, бирор халқнинг келиб чиқиши ҳақида тўғри тасаввурга эга
бўлиш қийин. Биринчидан, ҳар бир халқ ҳозирда яшаб турган ҳудудлари билан
азалдан боғликдир. Дунёда бирор халқ йўқки, ўзининг этногенез босқичида
минтақадаги бошқа этник бирликлар билан аралашмаган бўлса. Бу ҳақда Ўрта
Осиё халқлари тарихининг билимдони проф. С.П.Толтов шундай деган эди:
«Ҳозирги замон Ўрта Осиё халқларининг биронтаси ҳам қадимги этник
гуруҳларга бевосита бориб тақалмайди. Аксинча, уларнинг шаклланишида,
ерли халқлар ва теварак-атрофдан кўчиб келган халқлар ҳар хил нисбатда ўз
аксини топган».
1
Бундан ўзбек халқи ҳам мустасно эмас. Шундай экан,
Моварауннаҳр ва қадимги Хоразм ҳудудлари азалий ватани бўлган ўзбек
халқининг илк аждодлари икки тил - туркий ва эроний тиллар туркумидаги
қабила ва элатлар бўлиб, уларнинг узоқ йиллар давомида аралашуви, қоришуви
жараёнида ўзбек элати халқ бўлиб шаклланди. Демак, ўзбек халқи икки хил
тилларда сўзлашувчи аждодлардан, яъни этник бирликлардан таркиб топган.
Иккинчидан, этногенез ва этник тарихни ўрганишда тадқиқотчи биринчи
навбатда ўрганаётган халқ этногенезининг қачондан бошланганлигини аниқлаб
олмоғи керак бўлади. Чунки, этнос фақат кишилик тараққиётининг маълум бир
босқичида пайдо бўлади
2
. Этногенезнинг бошлангич нуқтаси эса этноснинг
қадим замонларда яшаган «аждодлари»га бориб тақалади
3
. Ўзбек халқининг
қадимги аждодлари кимлар эди? Улар Моварауннаҳр ва қадимги Хоразмнинг
туркий ва эроний тил лаҳжаларида сўзловчи туб жойли ўтроқ ва чорвадор
аҳолисидир. Бу икки хил тилда сўзлашувчи қабила ва элатларнинг биринчи бор
бир-бирлари билан аралашиш жараёни ўзбек этногенезининг бошланиши,
дастлабки нуқтаси ҳисобланади. Таниқли шарқшунос олим, проф. А.Ю.
Якубовский 1941 йилда Тошкентда чоп этган «Ўзбек халқининг юзага
келиши масаласи ҳақида» номли рисоласида ана шу илмий принципдан келиб
чиқиб, ўзбек этногенези Турк хоқонлигидан бошланади, - деган эди
4
. Мана шу
хулоса асосида Ўзбекистон тарихининг дастлабки нашрлари чоп этилди. Фанда
бу фикр ўз ўрнини топди. Лекин, қадимги Хоразмда кенг кўламги археологик
ва этнографик тадқиқотлар олиб борган ва Ўзбекистон тарихини яратишда
беқиёс илмий изланишлар ўтказган забардаст олим С.П.Толстов ўзбек халқи
этногенезининг бошланиши Қанғ давлати доирасида содир бўлди, «Қанғ
давлатининг таркибида ва у эгаллаб турган минтақаларда ўзбек халқининг илк
аждодлари яшаган, буларнинг этник таркиби ва тили бир хилда бўлмаган»
деган ғояни кўтариб чиқди
.
С.П. Толстов ўртага ташлаган бу ғоя Ўзбекистон ҳудудларида олиб
борилган кенг кўламли археологик ва антропологик материалларда ўз исботини
тўлик топган
С.П.Толстов ғоясининг кенг кўламли илмий исботи академик
К.Шониёзов асарларида келтирилган. Шунингдек, К. Шониёзов С.П.Толстов
фикр-мулоҳазаларига баъзи бир аниқликлар киритиб, «Қанғ давлати ўрамида
мураккаб этник жараён юз берган. Аммо бу жараён ўзбек аждодларига хос
1
Толстов С.П. Основные проблемы этногенеза народов Среденей Азии. СЭ, 1947. №VI-VII. С.304.
2
Асқаров А. Ўзбек халқи этногенез ва этник тарихининг баъзи бир назарий ва илмий методологик асослари.
«Ўзбекистон тарихи» журнали. 2002 й. №4.
3
Аскаров А. Некоторые аспекты изучения этногенеза и этнической истории узбекской народы. (Материалы к
этнической истории населения Средней Азии). –Ташкент, 1986. С. 3.
4
Якубовский А.Ю. Ўзбек халқининг юзага келиши масаласи ҳақида – Тошкент, 1941. 6-7-бетлар.
этногенетик жараён эди. Шу жараён туфайли Қанғ давлати ичида милоддан
олдинги II - милодий I асрлар давомида мутлақо янги, туркий тилли халқ -
қанғар элати вужудга келади. Бу элат эрон тилли халқлар билан туркий тилли
қабилаларнинг аралашиб, қоришиб бориши натижасида ташкил топди», - деган
хулосага келади
.
.. Масалан, ўзбек халқи номи унинг элат сифатида шаклланиб
бўлгандан анча кейин пайдо бўлди. Тўртинчидан, халқнинг сиёсий уюшмаси -
давлат тарих тақозасига кўра, ҳамма вақт ҳам этнос номи билан аталавермайди,
аммо, халқ миллатга айланганда давлат номи миллат номи билан юритилиши
шарт. Бешинчидан, этноснинг халқ даражасида ўзликни англаш, миллий ғурур,
ватан фидоиси бўлиш, ўз халқидан фаҳрланиш хисси ўша давр жамияти тартиб-
қоидаларига кўра, кўпчилликда бир хил, юксак даражада бўлмайди. Аммо, халқ
миллат даражасига кўтарилганда бу сифатлар юксак даражада бўлади.
Олтинчидан, этноснинг тил бирлиги элатнинг халқ даражасида ҳамма вақт ҳам
давлат мақомини олавермайди, халқ миллат даражасига чиққанда унинг тили
албатта давлат мақомини олиши шарт. Еттинчидан, менталитет этноснинг халқ
даражасида эмас, балки миллат даражасида шаклланади ва ниҳоят,
саккизинчидан, миллат узил-кесил шаклланганда давлат жамият томонидан
бошқарилади, яъни давлат халқ хизматчиси, барча соҳаларда миллат талаби ва
хохиш- иродасини бажарувчи механизмга айланади.
Демак, миллатнинг шаклланиши этногенетик жараён каби узоқ давом
этадиган тарихий жараён бўлиб, миллат этник тарихнинг энг юқори юксак
чўққиси, камолат босқичики, биринчидан, бу босқичга кўтарилган халқнинг
давлати миллат номи билан юритилади; иккинчидан, миллат номи билан
юритилган давлат чегаралари қатъий, даҳлсиз, жаҳон жамоатчилик
ташкилотлари томонидан тан олинади; учинчидан, аниқ ҳудудий чегарада
муомалада бўлган умум миллат тили давлат тили мақоми даражасига
кўтарилади; тўртинчидан, аҳолининг ўзликни англаш даражаси фуқораларнинг
ҳаёт мазмунига, кундалик турмуш тарзига айланади; бешинчидан, миллатга хос
миллий минталитет шаклланади; олтинчидан, давлат жамият томонидан
бошқарилади, яъни давлат миллатнинг ҳоҳиш- иродасини бажарувчи
механизмга айланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |