Таълим вазирлиги бухоро давлат университети



Download 5,16 Kb.
Pdf ko'rish
bet57/200
Sana22.06.2022
Hajmi5,16 Kb.
#691793
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   200
Bog'liq
0хирги туплам

 
 


74 
АЗОТЛИ ЎҒИТЛАРНИ БЕРИШ МУДДАТЛАРИНИ ТУПРОҚДАГИ НИТРАТЛИ 
АЗОТ ДИНАМИКАСИГА ТАЪСИРИ 
У.Набиев
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти 
Тупроқдаги тупроқ таркибидаги нитратли азот миқдори биринчи навбатда 
солинаётган азотли минерал ўғитнинг муддатига боғлиқ бўлса, иккинчидан тупроқдаги 
миқдорига, учинчидан ўсимлик томонидан ўзлаштирилишига ва об-ҳаво шароитига 
боғлиқ бўлар экан. Тупроқ таркибида минерал ҳолдаги нитрат азотини кам сақланиб 
қолиши кейинги экин маҳсулоти таркибида нитратни меъёрдан ортиб кетмаслигини 
таъминлайди. Тажрибанинг 1-вариантида тупроқнинг 0-30 ва 0-100 см қатламларида 
нитратли азот миқдорини меъёрда сақланиб қолишини таъминлади. 
Қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ва сифатли ҳосил олиш учун минерал 
ўғитлардан фойдаланилади. Шу қўлланилган минерал ўғитлар тупроқ таркибидаги озиқа 
моддаларига турли даражада таъсир кўрсатади. Буларни ўрганиш бўйича жуда кўплаб 
олимлар илмий-татқиқот ишларини олиб боришган. 
Машҳур тупроқшунос олим Э.Каллас ибораси билан айтганда, инсоннинг 
ўғитларга бўлган талаби йилдан йилга ортиб бормоқда, шу билан бирга уни 
деҳқончиликда ишлатиш маданиятини кескин ўзгартириш лозим [2 66-б.]. Шунинг учун 
ҳар бир тупроқ-иқлим шароитида бу масалани турли қирраларини илмий жиҳатдан янада 
чуқурроқ тадқиқ қилиш мақсадга мувофиқдир.
Азотли ўғитлар ўсимликларни ўсиш-ривожланишига катта таъсир кўрсатади ва 
тупроқда ҳам беқарор бўлганлиги сабабли кўп олимлар бу борада илмий-татқиқот 
ишларини олиб боришган. Р.Д.Миллер ва Э.Л.Счмидт
2
, Ж.М.Улрич, Р.А.Лусе ва 
А.Д.МкЛарен
3
азот тупроқнинг қаттиқ фазасига кирадиган органик шаклда тупроқда 
учраши билан бирга маълум қисми тупроқда ҳаракатчан шаклда учрайди. Ўсимлик азотни 
тупроқдан аммоний, нитрат ва нитрит шаклида ўзлаштиради. 
П. К. Иванов, А.Б.Худяк [1, 18-19-б.] ларнинг таъкидлашларича, дон-бошоқли 
экинларни экилиши натижасида уларни тупроқда қолдирган илдиз ва анғиз қолдиқлари 
таркибидаги озиқа элементлари ҳисобига тупроққа 40-60 кг/га азот, 35 кг/га фосфор, 
маккажўхори эса таъллуқли равишда 65-80 кг/га азот, 20-25 кг/га фосфор қолдиради. 
Ф. Юсупов [4, 21-б.] нинг маълумотларига қараганда, озуқа учун экилган экинлари 
тупроққа ҳайдаб юборилгандан сўнг, тупроқда нитрификация жараёни ортади ва ғўзани 
айни ҳосил тўплаш даврида нитратли азот миқдори 15,6-26,4 мг/кг ни ташкил этади. 
Б. Холиқов [3, 55-60-б.] нинг Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқларида олиб 
борган қисқа ротацияли (1:1, 2:1) навбатлаб экиш тизимларида такрорий экин сифатида 
мош, оралиқ экин сифатида эса тритикаленинг киритилиши бир ротация давомида 
тупроқда 9-10 т/га миқдорида органик қолдиқ тўплагани, натижада тупроқдаги чиринди 
миқдори 0,020-0,035 % га, азот 0,018-0,022 % га ошганлиги аниқланди. 
Юқоридаги маълумотлардан келиб чиқиб, биз ҳам ўз татқиқотларимизда тупроқдаги 
нитратли азот динамикасига азотли ўғитларни бериш муддатларини таъсирини ўрганиб 
бордик. Тадқиқотларимизда тупроқдаги нитратлар миқдори кузги буғдой вегетация даври 
бошида азотли ўғитлар қўлланилган вариант қайтариқларида ҳам кўплигича сақланиб 
боради. Аммо, ўсимлик озиқланиши талабига ва азотли ўғитларни бериш муддатларига 
қараб нитратлар миқдори фазалари бўйича вегетация даври охирига борган сайин бир-
биридан фарқ қилиб борадии. Чунки, ўсимликнинг ўсиш ва ривожланиш мобайнида 
тупроқдаги нитрат илдиз, поя барг, қобиқ ва дон шаклланишига сарфланади (1-, 2-
расмлар). 
Тупроқдаги ҳаракатчан нитрат миқдорига тез ва самарали таъсир қиладиган омил 
азотли ўғитлар қўллашдир. Шунинг учун маълумотларни таҳлил қилишда Фон–
2
Miller R.D., Schmidt E.L., Soil Sci., 100, 323-330, 1965
3
Ulrich J.M., Luse. R.A., McLaren A.D. Physiol. Plantarum, 17, 683-696, 1964


75 
N
180
P
100
K
70
, асосида йиллик азот меъёрини кузги буғдойга турли муддатларда бериб, 
олинган маълумотлар таҳлил қилинди.
Тажрибанинг биринчи йили тупроқдаги нитратли азот миқдорига азотли ўғитларни 
бериш муддатлари таъсири ўрганилди. Дастлабки текширишларимизга кўра, азотли 
ўғитларни кузги буғдойни экишдан олдин ва туплаш фазасида берган вариантларда 
(1,3,5,7,8,13,14-вар.) унинг миқдори нисбатан юқори эканлиги кузатилди. Айниқса, азотни 
меъёри 80-105 кг миқдори берилганда тупроқнинг 0-30 см қатламида уларнинг миқдори 
33,9-34,4 мг/кг оралиғида бўлган. Шуни таъкидлаш лозимки, тупроқнинг 0-10 см 
қатламидаги нитратли азотга нисбатан 10-20 см қатламидаги миқдори нисбатан 
юқорилиги тажрибанинг барча вариантларида кузатилди. Бунинг боиси шу қатламда 
намни сақланиб қолинганлиги учун нитратли азот ушланиб қолган, ундан ташқари 
экишдан олдин берилган азотли ўғитлар ҳам т упроқнинг 10-15 см қатламига 
берилганлиги сабаб бўлган бўлса керак. Бу қатламдан пастга тушиб борган сайин азот 
миқдори камайиб борган. Тупроқнинг 0-100 см қатламигача нитратли азотни 
ўрганганимизда хайдов ости қатламларида улар ни кескин камайганлигини кўришимиз 
мумкин. Масалан, 1-вариантнинг 20-30 см қатламида 31,2 мг/кг бўлгани ҳолда 30-50 смда 
20.2; 50-70 смда 15,7 ва 70-100 смда 9,9 мг/кгни ташкил этмоқда. Тажрибанинг қолган 
вариантларида ҳам шу қонуният сақланиб қолган. Кузги буғдойни кейинги рўвааклаш 
фазасидаги кузатишларимизда азотни бериш муддатлари тупроқдаги нитратли азот 
миқдорига таъсир кўрсатганлигини кўрдик. Ўсимликнинг бу фазасида тажрибанинг 6-7-
вариантларидагина азотли ўғитлар берилмади. Шунинг учун ҳам ушбу вариантларда 
тупроқдаги нитратли азот миқдори олдинги кузатишимизга қараганда камайганлигини 
кўришимиз мумкин. Масалан, 6-вариантда тупроқнинг 0-30 см қатламида нитратли азот 
миқдори 33,6 мг/кг бўлгани ҳолда 32,8 мг/кгга тушиб қолган бўлса, 7-вариантда бу мос 
равишда 34,5 дан 33,6 мг/кгга тушиб қолган. Бу ўсимликни ўсиш-ривожланиши билан 
боғлиқдир. 
Кузги буғдойни кейинги бошоқлаш фазасига келиб тажрибанинг айрим 
вариантларида (1-,2-,8-,9- ва 14-вар.) минерал ўғитлар бериб бўлинганлиги сабабли 
тупроқдаги нитратли азот миқдори олдингидан камайиб борганлигини аниқладик. Аммо, 
бу камайиш вариантлар бўйича турлича бўлганлигини таъкидлаш лозим. Масалан, 1-
вариантда у тупроқнинг 0-30 см қатламида 34,2 мг/кгдан 33,7 мг/кгга 0,5 мг/кгга камайган 
бўлса, 2-8-вариантларда 0,4; 9-14-вариантларда 0,3 мг/кгга камайганлигини кузатдик. 
Худди шунга ўхшаш холатни биз тупроқнинг 0-100 см қатламида ҳам кўришимиз мумкин. 
Тажрибанинг кейинги кузатишида (сут-мум пишиш фазасида) вариантлар 
орасидаги фарқлар яққол кўринди. Азотли ўғитлар ўсимликнинг дастлабки ўсиш 
фазаларида берилган вариантларда тупроқдаги нитратли азот миқдори олдинги 
кузатишларимиздан анча камайганлигини кўришимиз мумкин. Масалан, 1-вариантда 
тупроқнинг 0-30 см қатламидаги 34,7 мг/кгдан 33,7 мг/кгга, 0-100 смда эса у 0,5 мг/кгга 
камайган. Тупроқнинг пастки қаватларида миқдорнинг кам ўзгариши ўсимлик 
илдизларини фаолияти билан боғлиқ. Чунки, буғдойни асосий илдизи тупроқнинг хайдов 
қисмида тўпланади ва ўғитлар асосан хайдов қатламига солинади. Ўсимликнинг бу 
фазасида азотли ўғит солинмаган бошқа 2-,3-,6-,7-,10-,12-,13-вариантларларда ҳам худди 
шу холат кузатилди. Ва аксинча, азотли ўғитлар солирнганида эса нитратли азот миқдори 
сезиларли даражада ортди яъни 0,4-0,5 мг/кгга кўпайган. Бунинг сабаби буғдойнинг бу 
фазасида озиқа моддаларига бўлган талабини камайганлиги бўлса керак. Тупроқнинг 0-
100 см қатламида ҳам унинг миқдорида сезиларли ўзгаришлар бўлган. Масалан, 
тажрибанинг 1-вариантида нитратли азот миқдори 0,5 мг/кгга камайган бўлса, 5- ва 13-
вариантларда у 0,6 мг/кгга камайган. Бунга тупроқнинг юқори қатламларидаги кескин 
ўзгаришлар сабаб бўлган. 
Биз олиб борган дала тажрибасининг иккинчи йилида ҳам азотли ўғитларни 
тупроқдаги нитратли азот миқдорига таъсири сезиларли бўлди (1- ва 2-расмлар).


76 

Download 5,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish