4
олимларидан илгарилаб бормоқда. Айни вақтда юртимиз илмфани арсеналида сувни
тежайдиган технологиялар, биологик ўғитлар, экинларни жадал ривожлантириш
технологиялари ва кўплаб янги ишланмалар мавжуд бўлиб нафақат маҳаллий
тадбиркорларнинг, ҳаттоки хорижий давлатлар олимлари ва амалиётчиларининг
қизиқишини уйғотмоқда. Мазкур салоҳиятдан унумли фойдаланиш орқали мамлакат
қишлоқ хўжалигини бунданда юқори даражага олиб чиқишга барча имкониятлар мавжуд.
Бухоро давлат университетида ўқув жараёнини такомиллаштириш, давлат таълим
стандартлари, ўкув режаси ва дастурларни ишлаб чиқиш, фаннинг фундаментал
тадқиқотлар, илғор ютуқларни жорий этиш, илмий мактабларни шакллантириш бўйича
кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Анжуман биосфера ва инсон ҳаётида
тупроқнинг ўрни, хайвонлар, ўсимликлар ва микроорганизмлар биохилма- хиллигини
сақлашда тупроқнинг аҳамияти,қийин мелиорацияланадиган тупроқлар: генезиси,
таснифи, унумдорлиги, фойдаланиш, тупроқни муҳофаза қилиш ва оқилона
фойдаланишда тупроқ ҳимоя қилувчи техника ва технологиялар, Ўзбекистон тоғли, чўл ва
чала чўл ландшафтларининг қурғоқчил ерларини бошқаришни такомиллаштириш йўллари
ва чўлланиш, тупроқ ҳосил бўлиши ва тупроқлар деградацияси, бузилган ва ифлосланган
ерлар рекультивацияси, деградацияга учраган тупроқлар ҳосилдорлигини ошириш
агробиотехнологиялари, рақамли тупроқ хариталари, тупроқ-географик маълумот
базалари, яйлов тупроқлари ва улар унумдорлигини оширувчи технологиялар, ерларни
муҳофаза қилиш ва самарали фойдаланишнинг ҳуқуқий ва иқтисодий асослари,
тупроқшунослик фанининг тарихи, фалсафаси ва социологияси, тупроқшунослик ва
агрометеорология, тупроқ унумдорлигини оширишда ва сақлаш муаммоларида иқлим
ўзгариши, тупроқшунослик ва агрокимёда мутахассисларни тайёрлаш масалалари, табиий
ресурсларни интеграллашган барқарор бошқаришда фан-таълим-ишлаб чиқариш
интеграцияси масалаларига қаратилган. Шуни алоҳида таъкидлаш керак-ки, табиий
ресурслар ичида ер ўзига хос хуқуқий мақомга эга бўлиб, ундан оқилона, илмий ва амалий
асосланган тарзда, тўғри фойдаланишни ташкил этиш қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ерларнинг тупроқ унумдорлигини оширишни ҳамда унумдор тупроғи бўлган ерлардан
алоҳида мухофазасини таъминлаш лозимлигини тақозо этади.
Бугунги ўтказилаётган конференцияда тупроқ унумдорлигини тиклаш ва оширишда
агротехнологияларнинг ўрни муҳокама бежизга қилинмаяпти. Тупроқ унумдорлигини
яхшилашда,
қишлоқ
хўжалиги
экинларининг
ҳосилдорлигини
оширишда
агротехнологияларнинг ўрни беқиёс. Конференцияда кўтарилган илмий муаммолар ва
уларнинг ечимлари Республикамиз, жумладан вилоятимизнинг қишлоқ хўжалигида
амалий фойдаланишда муҳим аҳамиятга эга бўлади, деб ҳисоблайман.
Анжуман қатнашчиларига сиҳат-саломатлик, ижодий зафарлар, бахт ва омад
тилайман. Анжуман ишига муваффақият тилайман.
Do'stlaringiz bilan baham: