Таълим вазирлиги бухоро давлат университети



Download 5,16 Kb.
Pdf ko'rish
bet99/200
Sana22.06.2022
Hajmi5,16 Kb.
#691793
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   200
Bog'liq
0хирги туплам

 
 
САБЗАВОТ ВА ТИШСИМОН МАККАЖЎХОРИ НАВЛАРИ 
АГРОТЕХНОЛОГИЯСИДА МАҚБУЛ СУҒОРИШ ТАРТИБИ ВА ЎҒИТЛАШ 
МЕЪЁРЛАРИНИ ЎРНИ 
Остонақулов Т.Э.
1
, Холмуродов Ш.М.
2
 

Қарши давлат университети, 
2
Қарши мухандислик иқтисодиёт институти
Сабзавот (ширин) ва тишсимон маккажўхори дунёда қимматбаҳо озиқ-овқат, техник 
ва ем-хашак аҳамиятига эга универсал экинлардан бўлиб, дунёда 192 млн гектар майдонга 
экилиб, 1,1 млрд. тонна ялпи ҳосил етиштирилади. Асосий маккажўхори етиштирувчи 
мамлакатлар АҚШ (347 млн.т.), Хитой (254 млн.т.), Бразилия (101 млн.т.), Аргентина (50 
млн.т.), Канада, Мексика, Украина (36 млн.т.) кабилар ҳисобланади. 
Кейинги йилларда фермер ва деҳқонларимизнинг ҳам бу экинга, айниқса ширин 
маккажўхорига катта қизиқиш билан даромад манбаи сифатида қарамоқдалар. Унинг сут-


133 
мум пишиш давридаги дони озиқ-овқат бўлиб, янгилигича, консерваланган ва 
музлатилган ҳолда фойдаланилади. 
Мамлакатимизда олимларимизнинг селекция ишлари натижасида ширин 
маккажўхорининг Шерзод, Замин, Замон, Мазза, тишсимон маккажўхорининг Сариқ 
донли Л-113, Қизил ялтироқ донли Л-205, Оқдонли Л-27 каби нав ва дурагайлари 
яратилди ҳамда Давлат реестрига киритилди. Ҳозирги вақтда уларни истеъмолга ва 
уруққа ўстириш технологияси ишлаб чиқилмоқда, бирламчи ва элита уруғчилиги 
такомиллаштирилмоқда. 
Юқоридагиларни ҳисобга олиб, биз 2017-2021 йиллар мобайнида Сабзавот, полиз 
экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти Самарқанд илмий тажриба 
станцияси суғориладиган ўтлоқи-бўз ва Қашқадарё вилояти Қарши тумани оч тусли бўз 
тупроқлари шароитларида дала тажрибаси ўтказдик.
Тадқиқот мақсади
– ширин маккажўхори Шерзод ва Замон навлари, тишсимон 
маккажўхорининг Россия,Украина,Сербия ва Озарбайжон нав намуналари дурагай 
комбинациясидан ажратилган истиқболли намуналарини турли агротехнологиялар 
шароитида ўстириб, ўсимлик ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигини ўрганиш асосида 
суғориш тартибининг мақбул кўрсаткичлари ва ўғит меъёрларини белгилаб, гектаридан 
барқарор ва юқори (8,5-12,0 тонна) ҳосил олишни таъминловчи навларини ажратишдан 
иборат. 
Тажрибаларда 2 та суғоришолди тупроқ намлиги чекланган дала нам сиғими 
(ЧДНС)га нисбатан 65-70 ва 70-80% дан кам бўлмаган суғориш тартиблари ўрганилди. 
Ҳар бир суғориш тартибида қуйидаги ўғит меъёрлари синалди: 1. N
200
P
160
K
100
; 2. 30 т/га 
гўнг + N
200
P
160
K
100
кг/га . 
Тажриба участкасининг чекланган дала нам сиғими (ЧДНС) биринчи “униб чиқиш - 
рўваклаш” даврида 0-50 см тупроқ қатламида 22,17 %, тупроқ ҳажм массаси -1,34 г/см
3
бўлиб, иккинчи “рўваклаш-тўла пишиш” даврида эса 0-100 см тупроқ қатламида 21,64%, 
ҳажм массаси 1,36 г/см
3
эканлиги маълум бўлди. 
Суғориш тартиби суғоришолди тупроқ намлиги ЧДНС ига нисбатан 65-70% 
бўлганда 6 марта 2-4 тартибда ҳар 18-16-14-12-10-10 кунлар оралиғида суғорилди. 
Суғориш меъёри 827-1185 м
3
/га, мавсумий суғориш меъёри 5696-5734 м
3
/га бўлди. 
Суғориш тартиби 70-80% да эса 8 марта 3-5 тартибда, ҳар 15-13-10-9-8-7-7-9 кунлар 
оралиғида 536-918 м
3
/га меъёрда, жами 5451-5500 м
3
/га сув сарфланди.
Суғориш меъёри дефицит намлик бўйича аниқланди. Суғоришолди тупроқнинг 
ҳақиқий намлиги 1-2% га ўзгариб, тавсия этилган меъёрдан ошмади. Суғориш учун 
сарфланган сув миқдори “Чиполетти” сув ўлчагичи билан ҳисобланди.
Гўнг ва калий ўғити меъёри, фосфорли ўғит йиллик меъёрининг 75 фоизи кузги 
шудгорда солинди. Фосфорнинг қолган (25%) меъёри экишолди, азотли ўғитлар эса 
озиқлантиришда (биринчи марта ўсимлик 5-6 чинбарг шаклланганда, 2-марта 10-12 
чинбарг ҳосил қилганда) ўтказилди. 
Экиш 28-30 апрелда 70х20 см схемада амалга оширилди. Делянканинг майдони 
суғориш бўйича 560 м
2
, ўғит бўйича 112 м
2
, навлар бўйича 56 м
2
. Қайтариқлар сони 3 та 
бўлди.
Тажрибадаги барча ўлчаш, кузатиш, таҳлил ва ҳисоблашлар умумқабул қилинган 
услуб ва тавсиялар асосида олиб борилди. 
Суғориш тартиблари ва ўғитлар меъёрлари нав намуналари ўсимлик ўсиш ва 
ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатиб, ширин маккажўхори иккала ўрганилган 
навларида ҳам ўсув даври тажриба вариантлари бўйича 84-93, тишсимон маккажўхори 
намуналарида эса 116-131 кунни ташкил этди. Суғориш тартиби ЧДНС ига нисбатан 70-
80% бўлиб, 30 т/га гўнг + N
200
P
160
K
100 
кг/га ўғит қўлланилганда ўсув даври 5-8, тишсимон 
навларда эса 6-9 кунга узайди. Суғоришолди тупроқ намлиги ЧДНС ига нисбатан 65-70 
дан 70-80% гача оширилиб, органоминерал фони (30 т/га гўнг + N
200
P
160
K
100 
кг/га)да 
ўстирилганда, баланд бўйли (172-184 см), сербаргли (14,6-15,7дона) ёки бақувват барг 


134 
сатҳили (0,81-0,89 м
2
), маҳсулдор (3,4-3,9 дона сўтали) ўсимликлар шаклланишига қулай 
шароит яратилиши кузатилди. Бу кўрсаткичлар, айниқса тишсимон маккажўхори 
намуналарида сезиларли даражада юқори эканлиги аниқланди. Ширин маккажўхори 
ҳосилдорлиги Шерзод навида тажриба вариантлари бўйича 6,1-8,6 т/га, Замон навида эса 
7,1-10,0 т/га ни ташкил этди. Энг юқори ишончли дон ҳосилдорлик (8,6-10,0 т/га) иккала 
ўрганилган навда ҳам суғориш тартиби 70-80% бўлиб, органоминерал ўғитлар бирга 30 
т/га гўнг+ N
200
P
160
K
100 
кг/га меъёрда қўлланилганда олинди. Шунда тажрибада энг кичик 
фарқ 0,4-0,6 т/га ни ташкил этиб, аниқлик даражаси тўла қаноатланарлидан юқори бўлиб, 
1,5-3,4% ни ташкил этди. Худди шундай қонуният ҳосилдорлик бўйича тишсимон 
маккажўхори ажратилган намуналарида ҳам қайд этилиб, гектаридан 9,2-12,8 тоннани 
ташкил қилиб, навлар бўйича 2,3-3,6 т/га, суғориш ва ўғитлаш меъёри бўйича 2,4-3,6 т/га 
қўшимча ҳосил олинди. Бир центнер дон ҳосили учун суғоришга сарфланган сув миқдори 
42,8-78,2 м
3
дан ошмади. 

Download 5,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish