130
Кўчат ўтказиш муддатлари бўйича ўрганилган батат навларидан кўчат чиқими ҳар
бир уруғлик туганакдан 13,5 дан 16,5 донагача ўзгарди. Энг кўп кўчат чиқими 20 апрелдан
10 майгача экилганда қайд этилди. Кўчат ўтказиш 10 апрелда амалга оширилганда навлар
бўйича 13,5-15,6 дона кўчат олинган бўлса, 20 апрелда – 14,5-16,2; 30 апрелда – 15,0-16,5
кўчат олиниб, кейинги муддатларда камайгани кузатилди. Ўсув даври давомийлиги
синалган навлар ва экиш муддатлари бўйича 125 дан 143 кунгачани ташкил этди. Кўчат 10
апрелда ўтказилганда ўсув даври Хазина навида 143 кунни, Филиал навида эса 126-134
кунни ташкил этди. Кейинги экиш муддатларида ўсув даври 2-7 кунгача қисқаргани ва
125-136 кунни ташкил этгани кузатилди.
Маълумотларга кўра, батат навларининг бўйи, шохланиши, баргланганлиги ёки барг
сатҳи шаклланишига кўчат ўтказиш муддатлари сезиларли таъсир кўрсатди. Ўсув
даврининг 30-кунидаёқ иккала навда ҳам энг баланд бўйли(25,8-34,6 см), шохланган(2,2-
4,9 дона), баргланган(59-78 дона) ва барг сатҳили(0,18-0,21 м
2
) ўсимликлар кўчатлар 30
апрелда ўтказилганда олинди. Ушбу қонуният ўсув даври охиригача сақланди ва мос
равишда, 158,1-191,6 см, 13,6-15,6 дона, 219-274 дона, 0,66-0,78 м
2
бўлгани маълум бўлди.
Синалган Филиал нави стандарт Хазина навига нисбатан ўсиш ва ривожланиши бўйича
устун эканлиги кузатилди..
Батат навларининг ҳосил тўплаш жадаллигига кўчат ўтказиш муддатларининг
таъсири шуни кўрсатдики, стандарт Хазина нави кўчатлари 10 апрелда ўтказилганда ўсув
даврининг 30-куни бир туп палак вазни 220, туганак ҳосили эса 158 граммни, 20 апрелда –
225 ва 165, 30 апрелда – 232 ва 176 граммни ташкил этиб, кейинги экиш муддатларида
камайиб 224-230 ва 161-170 граммни, ўсув даври охирида ҳам ушбу қонуният сақланиб,
энг юқори палак вазни 446 г, туганак ҳосили 1018 г экиш 30 апрелда амалга оширилганда
олинди.
Ўрганилган Филиал навида ҳам юқоридаги тенденция такрорланиб, энг юқори палак
ва туганак массаси(502 ва 1205 г) батат қайд этилди.
Ҳосилдорлик навлар ва тажриба вариантлари бўйича гектаридан 28,1-51,8 тоннагача
ўзгарди.
Стандарт Хазина нави 10 апрелда экилганда ҳосилдорлик 34,5, 20 апрелда – 37,8, 30
апрелда энг юқори - 40,3 тоннани ташкил этиб, кейинги экиш муддатларида ҳосилдорлик
камайиб, 35,0-37,6 т/га ни ташкил этди. Энг юқори қўшимча ҳосил(5,8 т/га ёки 116,8%)
кўчатлар 30 апрелда экилганда олиниб, товар ҳосилдорлик 39,5 т/га ёки 98,2% эканлиги
маълум бўлди. Энг юқори ҳосилдорлик(51,8 т/га), шундан товар ҳосил 51,2 т/га ёки 98,8%)
кўчатлар 30 апрелда ўтказилганда батат Филиал навида олиниб, қўшимча ҳосилдорлик 6,6
т/га ни ёки 115,1 % ни ташкил қилди.
Тадқиқотларнинг кўрсатишича, жами табиий сўлиш ўрганилган батат навларида
кўчат ўтказиш муддатлари бўйича 3,5 дан 6,6 фоизгача, жами нобудгарчиликлар эса 3,5
дан 7,3 фоизгача ўзгарди. Сақлангандан сўнг соғлом стандарт туганаклар чиқими 92,5-
96,5% ни ташкил қилди. Энг яхши сақланувчанлик даражаси (3,5-5,0 балл) батат Филиал
нави кўчати 30 апрелда ўтказилганда қайд этилди. Стандарт Хазина навида бу муддатда
нобудгарчилик 6,5 баллни ташкил этди.
Демак, батат янги навларининг ўсиши, ривожланиши ва маҳсулдорлигига кўчат
ўтказиш муддатлари сезиларли таъсир кўрсатиб, энг кўп кўчат чиқими (15,0-16,5 дона),
баланд бўйли (158,1-191,6 см), шохланган (13,6-15,6 дона), бақувват палакли, баргланган
(219-274 дона) ёки барг сатҳили (0,66-0,78 м
2
) ўсимликлар иккала навларнинг ҳам
кўчатлари 30 апрелда ўтказилганда қайд этилди. Шунда энг юқори товар ҳосилдорлик (50
т/га ва ундан зиёд) батат Филиал навида кузатилди ва сақлангандан сўнг соғлом стандарт
туганаклар чиқими 95,0-96,5% ни ташкил этди.
Do'stlaringiz bilan baham: