Таълим вазирлиги бухоро давлат университети


ЗАРАФШОН ВОДИЙСИ ШАРОИТИДА ПОМИДОРНИНГ ТАКРОРИЙ ЭКИНГА



Download 5,16 Kb.
Pdf ko'rish
bet96/200
Sana22.06.2022
Hajmi5,16 Kb.
#691793
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   200
Bog'liq
0хирги туплам

 
ЗАРАФШОН ВОДИЙСИ ШАРОИТИДА ПОМИДОРНИНГ ТАКРОРИЙ ЭКИНГА 
МОС НАВ ВА ГЕТЕРОЗИСЛИ ДУРАГАЙЛАРИ 
Остонақулов Т.Э., Муродов О.Х.
 
Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик ИТИ Самарқанд илмий тажриба станцияси
Суғориладиган ерларда кузги бошоқли экинлар майдонининг кескин кенгайиши, 
бошқа сабзавот экинлар каби помидор майдонини ҳам такрорий экин сифатида 
кенгайтириш, аҳолини бир меъёрда янги ҳосил билан, консерва саноатини эса хом-ашё 
билан таъминлашга ҳамда соҳанинг экспорт имкониятини оширишга шароит яратди. 
Юқоридаги муаммонинг ҳал этилиши кўп жиҳатдан ҳосили бир вақтда пишиб етилувчан, 
тезпишар, ҳосилдор нав ва гетерозисли дурагайларни танлаш, яратиш ҳамда уларни 
ўстириш технологиясининг назарий асослари ва амалий усулларини ишлаб чиқишга 
боғлиқ. 


128 
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган 
қишлоқ хўжалик экинлари Давлат реестирида очиқ далада экиш учун помидорнинг 
Нидерландия, Франция, Туркия, АҚШ, Япония, Италия, Ҳиндистон, Испания, Корея, 
Исроил, Россия ва Суринам давлатларидан интродукция қилинган 33 та навлари, 81 та 
гетерозисли дурагайлари (жами 114 та) тавсия этилган. Улардан такрорий экин сифатида 
ўстиришга мос, гектаридан 28-30 тонна пишган товар ҳосилни 1-совуққача таъминловчи, 
касаллик-зараркунандаларга ва ноқулай шароитларга чидамли нав ва гетерозисли 
дурагайларини танлаш, кенг жорий этиш муҳим илмий ва амалий аҳамиятга эга. 
Тадқиқотнинг мақсади – помидор тезпишар ва ўртатезпишар навлар ҳамда 
гетерозисли дурагайлар тўпламини такрорий экин сифатида ўрганиб, баҳолаш асосида 
улардан кузги совуққача гектаридан 28-30 тонна пишган истеъмолга ва қайта ишлашга 
яроқли сифатли ҳосилни таъминловчи касаллик-зараркунанда ва ноқулай шароитларга 
чидамли истиқболлиларини танлаш, ўстириш технологиясини такомиллаштиршдан 
иборат. 
Тажрибада помидорнинг турли давлатлардан келтирилган ва ўзимизда яратилган 
35 та нав ва гетерозисли дурагайлари ўрганилди.
Дала тажрибалари сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот 
институти Самарқанд илмий тажриба станциясининг суғориладиган ўтлоқ бўз тупроқлари 
шароитида олиб борилди. Ўрганилган нав ва дурагайларнинг 5-7 чинбаргли кўчатлари 25-
28 июнда 70х20 см тартибда экилди. Делянканинг майдони 28 м
2
, такрорлар 4 та бўлди.
Тажриба даласидаги барча агротехнологик тадбирлар, нав, вариант ва қайтариқлар 
жойлашиши, улардаги кузатиш, ўлчаш, таҳлил ва ҳисоблашлар умумқабул қилинган 
услуб ҳамда тавсиялар асосида олиб борилди. 
Тадқиқотларнинг кўрсатишича, ўрганилган помидор ва гетерозисли дурагайлар 
уруғлари экилгач 5-кун унувчанлиги 42,9 дан 61,0 фоизгача ўзгарди, 10-кунда эса 87,2-
90,2%. Энг юқори унувчанлик (88,6-90,2%) Дар Заволжья, Новичок, Финиш, Сурхон-142 
навлари ва F
1
 
Султон, F
1
Ложайин дурагайларида, энг паст унувчанлик (69,6-73,6%) Рио-
гранде, Шафақ навларида кузатилди. 1000 та уруғдан энг юқори (76,7-80,0%) стандар 
кўчат чиқими (кўчат бўйи 17,8-18,6 см, барг сони 7,4-7,7 дона, вазни 31,3-35,5 г) F
1
 
Султон, F
1
Ложайин дурагайларида, Сурхон-142, Намуна-70, энг кам (55,4-61,2%) кўчат 
чиқими Тошкент тонги, Новичок, Волгоградец навларида қайд этилди. 
Помидор намуналари такрорий экин сифатида экилганда эрта пишиши (69-70 кун), 
F
1
 
Султон, F
1
Ложайин дурагайлари, Волгоградец, Тошкент тонги, Дар Заволжья, 
Ўзбекистон-178 навларида кузатилиб, биринчи теримгача 77-80 кунни ташкил этди. 
Гуллаш даврида помидор нав ва дурагайларида биометрик ўлчашлар ўтказилганда, 
энг баланд бўйли (75,1-81,0 см), сербаргли (71,2-77,6 дона) ҳамда шохланган ўсимликлар 
Дони, Дар Заволжья, Финиш, Намуна-70, Солярис навлари ва F
1
 
Султон, F
1
Ложайин 
дурагайларида қайд этилди.
Энг юқори маҳсулдорлик кўрсаткичлари (1 туп палак массаси 132-179, мева ҳосили 
510-640 г) Дар Заволжья, Финиш, Новичок, Сурхон-142 навлари ва F
1
Ложайин, F
1
 
Султон 
дурагайларида, йирик мевалар (вазни 100-116 г), Финиш, Ўзбекистон-178, Истиқлол, 
Намуна-70, Восток-36, Шафақ, Дар Заволжья навлари, F
1
Ложайин дурагайларида бўлди. 
Такрорий экин сифатида экилган помидор нав ва дурагайларининг товар 
ҳосилдорлиги гектаридан 17,7-35,2 тоннагачани ташкил этди. Энг юқори товар 
ҳосилдорлик (25,1-32,1 т/га) Новичок, Перст, Дар Заволжья, Финиш, Солярис, Боходир, 
Мустақиллик-28 навлари, F
1
Амулет, F

Madera, F
1
Ложайин, F
1
 
Султон дурагайларидан
олиниб, стандарт Волгоградский-5/95 навига нисбатан гектаридан 7,5-14,5 тонна ёки 
142,6-182,4 фоиз қўшимча ҳосилни таъминлади. Бундан ташқари ажратилган нав-
дурагайларда 1 ва 2-терим улуши умумий ҳосилнинг 75% идан какм бўлмади. 
Мазкур нав-дурагайлар мева таркибидаги қуруқ модда 5,8-6,1 фоиз, қанд 2,7-4,0 
фоизни, аскорбин кислотаси ёки “С” витамини 16,2-21,5 мг/% ни ташкил этди. 


129 
Демак, Самарқанд вилояти ўтлоқ бўз тупроқлари шароитида такрорий экин 
сифатида помидор тезпишар ва ўртатезпишар нав-дурагайларидан – Дар Заволжья, 
Финиш, Солярис, Боходир, Мустақиллик-28, Перст, Новичок ва F

Амулет, F
1
Madera, F
1
Ложайин, F
1
 
Султон каби дурагайларини экиш, кузги совуққача гектаридан 25-28 тонна ва 
зиёд пишган товар ҳосилни таъминлаб, уни истеъмолга, қайта ишлашга ва экспортга 
йўналтириш имконини беради.

Download 5,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish