Кутиладиган натижа: Талабалар ушбу педагогик технологияни амалиётга тадбиқ этишни ўрганадилар.
“Чархпалак” методини ўтказиш босқичлари.
Ўқитувчи: Ҳамма талабаларга тарқатма материаллар тарқатилади ва ўтказиш йўлларини тушунтиради.
1.Яхшилаб ўқиб чиқиб, тахлил этинг.
2. Берилган ҳаракат ҳусусиятлари ичидан ўзингиз тўғри деб топган ҳаракатни кўрсатилган катаклар ичига истаган белгингиз билан белгиланг.
3.Тўрт кишидан иборат кичик гуруҳга бўлининг ва ҳар бир гуруҳ аъзоси ўз белгингизни кўрсатилган катакларга белгиланг, бу ҳаракат соат стрелкаси бўйича амалга оширилади.
Шу бу ҳаракат тўрт маротаба амалга оширилади. Материал ўз эгаларига етиб келганидан сўнг ўқитувчи тўғри жавобларни ўқийди.
4.Агар шахсий белгиларингиз тўғри жавоб билан бир хил бўлса, у ҳолда тартиб рақамларни доира остига олинг, мос келмаса очиқ қолдиринг.
5. Тўғри ва нотўғри жавоблар ҳисобланиб тегишли натижа олинади.
Талаба: Ҳамма тушунчаларни қабул қилади.
1. Ҳаракатларни таҳлил этиб керакли белгиларни қоғозга ёзади.
2.Гуруҳларга бирлашадилар.
3. Ўзлари тўғри деб топган ҳаракатларнинг керакли катакларига ўз белгиларини қўядилар.
4. Гуруҳ аъзолари фикрини таҳлил этиб чиқадилар.
5. Жавобларни қабул қиладилар ва тартиб рақамларни доира остига оладилар, мос келмаса очиқ қолдирадилар.
6. Тўғри ва нотўғри жавоблар ҳисобланиб тегишли ҳулоса чиқарадилар.
Кутиладиган натижа: Талабалар ушбу педагогик технологияни амалиётга тадбиқ этишни ўрганадилар.
«Агар мен…» методини ўтказиш босқичлари.
Ўқитувчи: Ўйин қоидалари билан талабаларни таништиради ва ролларни тақсимлайди.
1. Маълум бир рол олган талабалар белгиланган столлар олдига келиб ўтирадилар.
2. Берилган рол бўйича ўз фикр-мулоҳазаларни қоғозга ифодалашлари таклиф этилади.
3. Ҳар бир гуруҳдан бир вакил сайланиб ёзилган фикрлар ўқиб беришлари кераклиги тушунтирилади.
4. Вазифа бажарилгач савол-жавоб жараёни юзага келтирилади.
5. Бу ҳаракат белгиланган вақт ниҳоясига етгунча амалга оширилади.
6. Тренинг сўнгида ҳамма фикрлар таҳлил этилади, керакли бўлган тўхтамга келинади.
Талаба: Ўйин қоидалари билан танишади ва ўз ролни танлаб олади.
1. Рол олган талабалар белгиланган столлар олдига келиб ўтирадилар.
2. Берилган рол бўйича ўз фикр-мулоҳазаларни қоғозга ифода этадилар.
3. Ҳар бир гуруҳдан бир вакил ёзилган фикрларни ўқиб беради.
4. Вазифа бажарилгач савол-жавоб жараёнини бошлайдилар.
5. Бу ҳаракат белгиланган вақт ниҳоясига етгунча амалга оширилади.
6. Тренинг сўнгида ҳамма фикрлар таҳлил этилади, керакли бўлган ҳулосани чиқариб оладилар.