Таълим вазирлиги а.ҚОдирий номидаги жиззах давлат педагогика



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/190
Sana24.02.2022
Hajmi3,53 Mb.
#221032
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   190
Bog'liq
Туплам 2, 2-3-4шуба (12.05.2021)

1. Маъруза машғулотларида: тренинг, музокара, муаммоли таълим, 
БББ, “Ақлий ҳужум”, “Инсерт”, “Венн диаграммаси” ва бошқалар. 
2. Семинар машғулотларида:“Ассесмент”, “ФСМУ”, “SWOT – 
таҳлил”, “Қарорлар шажараси”, “Гугурт доначалари”, “Нилуфар гули”, 
“Кейс-стади”,“Қадам-бақадам”,“Панорама”, “Контакт” – жамоавий ҳикоя 
тузиш тренинглари. 
3. Аудиториядан ташқари машғулотларда: тренинг методи,ролли 
ўйинлар, суҳбат, мунозара, музокара, учрашув ҳамда тарбиявий тадбирлар 
ўтказиш ва бошқалар. 
4. Ўқув амалиётлари жараёнида: тарбиявий тадбирлар уюштириш 
ва бошқалар. 
Суҳбатлар, учрашувлар ва баҳс-мунозаралар, танловлар ва 
тарбиявий тадбирлар уюштириш орқали талабаларда ижобий маънавий-
ахлоқий муносабатлар ва фазилатлар таркиб топтирилгани олиб борилган 
сўровномалар асосида аниқланиб, қайд этиб борилади. Аудитория ва 
аудиториядан ташқари машғулотларда қўлланилган ҳар бир метод асосида 
талабаларда фан юзасидан билим, кўникма ва малакаларнинг 
ўзлаштирилиши, ижтимоий компетенциялар ҳамда маънавий-ахлоқий 
сифатларнинг ривожланганлигига алоҳида эътибор қаратилади. 
Талабалар маънавий-ахлоқий сифатларини ривожлантиришда 
таълим мазмуни алоҳида аҳамият касб этади. Бинобарин, таълим мазмуни 
муайян фанлар бўйича ўзлаштирилиши назарда тутилган илмий 
билимларни назарда тутади. Энг муҳими, шахснинг интеллектуал 
салоҳиятини шакллантириш, одоб-ахлоқи, ижтимоий ҳаётга ва меҳнатга 


231 
бўлган бўлган муносабатини онгли равишда таркиб топтириш жараёни 
моҳиятини 
ҳам 
ўзида 
мужассамлаштиради. 
“Тарбиявий 
ишлар 
методикаси” фани мазмуни, мавзуларни ўрганишга доир ёндашувлар 
талабаларда шакллантириладиган муайян компетенциялар асосида 
маънавий-ахлоқий сифатларни ривожлантиришга хизмат қилади.
Давр талаби ва жамият тараққиётига мос маънавий-ахлоқий тарбия 
методикасини такомиллаштириш учун соҳада илм-фаннинг энг сўнгги 
ютуқларидан фойдаланиш лозим бўлади. Бунда ахборот-коммуникацион 
технологияларининг имкониятлари чексиз. Педагогика олий таълим 
муассасалари талабаларини маънавий-ахлоқий тарбиялашни таъминлаш 
мақсадида “Тарбиявий ишлар методикаси” фанини ўқитишда фойдаланиш 
учун маълумотлар базаси тўпланган ҳамда электрон ўқув қўлланма 
тайёрланган.Электрон ўқув қўлланмани ишлаб чиқишдан мақсад кам вақт 
сарфлаб катта ҳажмдаги маълумотларга эга бўлиш, муаммога мос 
маълумотларни 
оператив 
ҳолатда 
қўлга 
киритиш 
ва, 
энг 
асосийси,маънавий-ахлоқий тарбия методикасининг оптимал вариантини 
ташкил этишдан иборат. Мақсадга эришишда ўқитувчи ёки талабанинг 
бевосита компьютер билан мулоқотга киришиш, билим, кўникма ва 
малакаларини бойитиб, такомиллаштириш каби афзалликлари бор.
Мазкур электрон ўқув қўлланма “Тарбиявий ишлар методикаси” 
фанини ўқитишда оптимал восита сифатида қўлланилади. Ундан 
масофавий таълимда фойдаланиш имкониятлари ҳам инобатга олинган. 
Педагогика олий таълим муассасалари талабаларини маънавий-
ахлоқий тарбиялаш мазмуни юқорида келтирилган метод ва воситалар 
асосида 
олиб 
бориш 
натижасида 
бўлажак 
бошланғич 
синф 
ўқитувчиларини келгуси педагогик фаолиятида тарбиявий ишлар 
тизимини мазмунли ташкил этишга тайёрлаб бориш имконияти 
кенгайтирилади. 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish