Taълим усулларининг моҳияти ва мазмуни



Download 196,82 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/8
Sana24.02.2022
Hajmi196,82 Kb.
#185750
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
maruza mashguloti o`qitish usullari

2.1.4. Иллюстрация 
Иллюстрация - ҳодиса, нарса, жараѐнларни тасвирий шаклда схема
репродукция, ясси моделлар ѐрдамида кўрсатиш ва қабул қилишни кўзлайди. 
Бу усулнинг асосий вазифаси – ўргатиш. Иллюстрация усулининг воситаси 
бўлиб суратлар, жадваллар, рангли хариталар, альбомлар ва атласлар хизмат қилади. 
Кўргазма қуролларини ва иллюстрация шаклларини танланаѐтганингизда унинг 
билим олиш жараѐнидаги таълим-тарбиявий вазифасини, жойини ва ролини пухта ўйлаб 
кўрмоқ лозим. Шунингдек, сизнинг олдингизда кўргазма материалини энг маъқул 
ҳажмини танлаб олиш муаммоси ҳам турибди. Тажриба шуни кўрсатдики, катта ҳажмдаги 
иллюстрация материаллари ўқувчини ўрганилаѐтган ҳодисаларнинг туб моҳиятини 
аниқлашдан чалғитади. 
Иллюстрацияларни биз олдиндан тайѐрлаб қўямиз, лекин ўқитиш жараѐнида керак 
бўлгандагина кўрсатамиз. 
2.1.5. Видеоусул 
 
Видеоусул – ахборотни кўпроқ кўргазмали ўзлаштиришга асосланган бўлиб, унда 
кинескоп, кодоскоп, проектор, киноаппарат, ўқув телевиденияси, видеомагнитафон, 
ахборотни дисплейди акс эттирувчи компьютерлардан фойдаланилади. 
 
Ўқув жараѐнида видеоусулдан фойдаланиш, сизнинг таълим-тарбиявий 


вазифаларни унумли ечишингизни таъминлайди. 

янги билимларни баѐн этиш, яъни жуда-секин кечадиган жараѐнлар билан 
танишиши, бевосита кузатиш мумкин бўлмаган (ўсимликлар ўсиши, суюқликда 
диффузия ва ҳ.к.), шунингдек, тез содир бўладиган жараѐнлар, бевосита 
кузатишлар ҳодисаларнинг моҳиятини очиб бера олмаган ҳолда (қайишқоқ 
таналарнинг урилиши, моддаларнинг кристалланиши ва ҳ.к.) қўлланилади; 

мураккаб механизмлар ва машиналарнинг ишлаш тамойилларини динамика 
тушунтириш; 

турли хил иш фаолиятини бажариш алгоритмини тушунтириш

чет тили дарсларида ўзига хос тил муҳитини яратиш; 

видеоҳужжатларни тақдим этиш; 

машқ қилиш, ишларини бажариш, жараѐнларни моделлаштириш, керакли 
ўлчамларни олиб бориш; 

ўқув-машқ ва тадқиқот ишларини олиб бориш учун маълумотлар базасини 
(банкини) яратиш; 

таълимни ташкил қилишга дифференциялашган ѐндошувни ташкил қилиш ва б. 
Ушбу усулнинг самарадорлиги, сизнинг шахсий маҳоратингига боғлиқ эмас, 
балки видео қуролларнинг ва қўлланилаѐтган техник воситаларнинг сифатига тўғридан 
тўғри боғлиқ. Сиздан, ўқувчиларни ўрганилаѐтган муаммолар доирасига киритиш
уларнинг фаолиятини йўлга солиш, мумулаштирувчи хулосалар ясаш, мустақил иш 
жараѐнида уларга алоҳида ѐрдам бериш талаб этилади. 
Дарс бериш ва ўқиш жараѐнида биринчи гуруҳ усулларини амалга ошириш 
технологик харитасини кўриб чиқамиз. 
Технологик харита – жараѐннинг қадамма-қадам, босқичма-босқич, изчиллик билан 
(кўпинча график усулда) қўлланилган воситаларни кўрсатиб берган ҳолда тасвирлаш. 

Download 196,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish