2.2.1. Китоб билан ишлаш
Китоб билан ишлаш усули барча функцияларни бажаради: таълим бериш,
тарбиялаш, ривожлантириш, асослаш. У, ўқувчилар томонидан:
ўқув машғулотида сизнинг раҳбарлигингиз остида;
уйда, мустақил равишда бажарилиши керак.
Уйда китоб билан ишлаш вазифасини ўқувчиларга олдига қўйишдан аввал, улар
китоб билан ишлаш усулларини ишлата билишига ишонч ҳосил қилинг:
унинг тузилиши билан танишиш
кўз югуртириб чиқиш
алоҳида бобларни ўқиш
саволларга жавоб қидириш
материални ўрганиш
реферат ѐзиш
қисқача баѐн тузиш
вазифа ва машқларни ечиш
тест синовларини бажариш
материални хотирада сақлаб қолиш
Ўқув машғулотида китоб билан ишлаш технологик харитаси
Иш босқичи ва мазмуни
Фаолият
Ўқитувчи
Ўқувчи
I-босқич
Тайѐрлов
Ўқувчилар мустақил ўрганиши
учун ўқув материал танлайди.
Ўқув
фаолияти
мақсади,
вазифаси, натижалари ва уни
баҳолаш
мезонини
шакллантиради
2.3. Суҳбат, баҳс, мияга ҳужум, ишбилармонлик ўйини.
Булар, таълим олувчиларни сермаҳсул фаолият кўрсатишларини таъминловчи, таълимга
муҳокама қилувчи ва ривожлантирувчи тус берувчи дарс бериш ва ўқиш усулларидир.
2.3.1. Суҳбат
Суҳбат – ўқитиш ва ўқитишнинг диалогик, савол-жавоб усули.
Бу усулнинг етакчи функцияси - мотивация қилиш: аниқ мақсадни кўзда
тутадиган ва моҳирона қўйилган саволлар ѐрдамида сиз ўқувчиларни ўз билимларини
берилган мавзу бўйича эсга олиш ва баѐн этишга, сизнинг раҳбарлигингизда бошқа
ўқувчилар билан муҳокама қилишга ундайсиз.
Таълим олувчилар, сиз билан бирга, қадамма-қадам янги билимларни мустақил
фикрлаш, хулоса чиқариш, якунлаш ва умумлаштириш йўли билан ўзлаштирадилар ва
тушунадилар.
Суҳбатнинг афзаллиги яна шундан иборатки, у, фикр юритишни максимал
фаоллаштиради, ўқувчининг билим олиш кучини тараққий эттиришга имкон беради.
Белгиланган мақсади бўйича суҳбатлар қуйидагиларга бўлинади:
кириш ѐки ташкил қилувчи (дидактик вазифаси: ўқувчиларни машғулотда
ишлашга тайѐрлаш);
янги билимлардан хабардор қилиш (дидактик вазифаси: ўқувчиларни янги
материал билан таништириш);
синтезловчи ѐки мустаҳкамловчи (дидактик вазифаси: таълим олувчилар
томонидан билимларни тизимлаштириш: мустаҳкамлаш, эслаб қолиш ва англаш).
Ташкилий шакли суҳбат, ўқув ва “давра суҳбати”га бўлинади.
“Давра суҳбати” ўқув суҳбатидан иштирокчиларнинг жойлашиш тартиби ва
асосий, уларнинг ўз фикрини навбат билдириши билан фарқ қилади. Суҳбат эркин
вазиятда олиб борилади. Саволларни аниқ ифода этиш ва бериш жуда муҳимдир. Улар
ўзаро мантиқий боғлиқ бўлиши, ўрганилаѐтган нарсанинг туб маъносини очиб беришлари,
билимни тартибли равишда ўзлаштиришга имкон беришлари лозим.
Саволлар, маъноси ва шакли жиҳатдан ўқувчиларнинг ривожланиш даражасига
мос бўлиши керак. Осон саволлар фаол билишни, билимга жиддий ѐндашувни
кучайтирмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |