Ta’lim sоhasi: 110000 Pedagogika Ta’lim yo`nalishi



Download 0,53 Mb.
bet10/25
Sana22.06.2022
Hajmi0,53 Mb.
#690567
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   25
Bog'liq
КПишчи 2019 5

Qo’shimcha adabiyotlar:



  1. Каримов И. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтириш. Т.2010 й.

  2. Mirziyoyev Sh.M. – Tanqidiy tahlil, qat’iy tartib-intizom va shaxsiy javbgarlik-har bir rahbar faoliyatining kundalik qoidasi bo’lish kerak. (Mamlakatimizni 2016 yilda ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning asosiy yakunlari va 2017 yilga mo’ljallangan iqtsodiy dasturning eng muhim ustuvor yo’nalishlariga bag’ishlangan Vazirlar Mahkamasining kengaytirilgan majlisidagi ma’ruza). Toshkent. “O’zbekiston”, 2017-y. – 107 b.

  3. Gromkova M. T. Psixologiya i pedagogika professionalnoy deyatelnosti: ucheb. posobie dlya sistemo’ dopoln. prof. obrazovaniya i stud. vuzov - M. : YUNITI, 2003. - 415 s.

  4. Kuznesov V.V. Vvedenie v professionalno - pedagokicheskuyu spesialnost: ucheb. posobie dlya stud. vo’ssh. ucheb. zavedeniy. - M. : Izd. sentr "Akademiya", 2007. - 176 s.

  5. Sovremenno’ye metodo’ prepodovaniya v vuzax : uchebno - metod. posobie. - T. : M Виssh. 2001. - 192 s.

  6. Uspenskiy, V. B. Vvedenie v psixologo-pedagogicheskuyu deyatelnost: ucheb. posobie dlya stud. vo’ssh. ucheb. zavedeniy - M. : Vlados, 2003. - 176 s.

  7. Ўзбекистон Республикасининг янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегияси тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2017 й, 6 сон, 70 модда.)



Internet-resurslari:


1.http:// www. tdpu. uz
2. http:// www. pedagog. uz
3. http:// www. Ziyonet. uz
4. http:// www. edu. Uz
5. http:// www.cs.ifmo.ru
6. http://
7. http://

Ma`ruza mashg`ulotinig mazmuni


1-Мавзу. Pedagogika fan sifatida. Kasbiy pedagogika pedagogik fan sohasi sifatida. Инсон шахсини педагогика объекти сифатида ривожлантириш ва шакллантириш бўйича мақсадга йўналтирилган фаолияти.


Режа:

  1. “Касбий педагогика” фанини мазмуни, ахамияти ва вазифалари.

  2. Ўзбекистон Республикасида касбий педагогика фанининг майдонга келиши ва ривожланиш босқичлари.

  3. Педагогиканинг соҳалари ва уларнинг асосий вазифалари.

  4. Касбий таълим ўқитувчисининг психологик- педагогик, соҳавий ва ихтисослик бўйича тайёргарлиги.

  5. Ўқитиш мақсадларини қўйиш усуллари. Мақсадлар таксономияси.(Блум) Мақсадларни қўйиш усулларининг самарадаорлигини баҳолаш.Когнитив соҳада ўқув мақсадларини категориялари (Б.Блум бўйича).

Таянч тушунчалар:
1.1 Ўзбекистон Республикасида касб таълими ислоҳоти
Истиқлолга эришган мамлакатимизда юз бераётган туб ўзгаришлар таълим мазмунини давр нуқтаи назаридан янгилашни тақозо этмоқда. Бундай янгиланиш Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тў\рисида”ги Қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” асосида амалга оширилмоқда.
Жумладан, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» талаблари асосида шакллантирилаётган узлуксиз таълим тизими доирасида касб таълимига алоҳида ўрин берилишининг самараси сифатида касб- ҳунар коллежлари ва академик лицейлар тизими шаклланди.
Бугунги кунда касбий педагогика жаҳон миқёсида тан олинган энг ил\ор методлар ва йўналишлар билан бойиб бормоқда. Айни вақтда ўзининг кенг тадбиқини кутаётган, фаннинг бошқа соҳалари билан алоқадорликда ишлаб чиқилган янги концепция ва назариялар ривожлантирилмоқда.
1.2 Кадрлар тайёрлаш жараёнидаги касбий- малакавий ўзгаришлар
Касбий таълим узоқ давр мобайнида ҳар томонлама ривожланган шахсни тарбиялашга йўналтирилди, бироқ ушбу чора битирувчиларнинг касбий маҳоратининг шаклланиш даражасини пасайиши ҳисобига амалга оширилди. Бу ҳолат касбий маҳорат ва лаёқатни ошириш, инсоннинг бутун умри давомида ўз билимини такомиллаштириб бориши ҳамда ўз-ўзини тарбиялаш эҳтиёжини оширишга хизмат қилмас эди. Республика халқ таълими тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида касбий таълимни самарали ташкил этиш, ишчи касбларига махсус тайёрлаш, таълим олувчи шахсида касбий маҳорат ва лаёқат сифатларини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда.
Касбий маҳорат дейилганда битирувчининг юқори даражада касбий кўникма ва малакаларни эгаллаганлиги тушунилади, у шахснинг меҳнат бозорида эгаллаётган касби бўйича рақобатбардошлик даражаси акс эттиришида намоён бўлади. Касбий маҳорат ишчи кучларининг юқори даражадаги мослашувчанлиги, янгиликларни тез ўзлаштириши, янги ишлаб чиқариш шароитларига оз вақт ичида ўта олиши ва фаолият соҳасини мустақил танлай олиши каби сифатлар билан белгиланади.
Касбий маҳорат ва лаёқат шахснинг шундай сифатларидирки, улар бўлажак мутахассиснинг ҳаётий ҳамда меҳнат муввафақиятларини белгилаб беради. Мустақил Ўзбекистон Республикасида таълимни ривожлантиришнинг янги босқичида касбий педагогика фанининг асоси вазифаси жаҳон талаблари даражасида янгиланиб бораётган ишлаб чиқариш шароитларига мослаша оладиган, иқтисодиётимизни буюк давлат даражасига кўтарадиган мутахассисларни тайёрлаш, ушбу жараёнда асосий омил сифатида бериладиган ахборотлар ҳажмини эьтироф этиш эмас, балки уларга нисбатан ижодий ёндошувни шаклантириш ва мустақил фикрлаш каби сифатларини тарбиялашдан иборатдир. Шу сабабли бугунги кунда барча фан соҳалари, жумладан, касб таълими бўйича янги ўқув дарсликлари, қўлланма ва тавсияларни яратиш муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Бу ўринда касб таълимига бўлган эътиборнинг ортиб бораётганлигини қуйидагилар билан изоҳлаш мумкин:

  1. таълим ислоҳотлари натижасида академ лицей, касб-ҳунар коллежлари ва бошқа турдаги ўқув муассасаларининг шакллантиришилиши ва ривожланиши;

  2. олий ўқув юртларида касб таълимини ўқитилишнинг йўлга қўйилаётганлиги, бу борада алоҳида факультет ва бўлимларнинг ташкил этилиши;

  3. касбий педагогиканинг бошқа фанлар билан янада жипсроқ бо\ланиб бориши, истиқболда амалга оширилиши кўзда тутилган билим соҳалари туташувида янги концепция ва назарияларнинг юзага келиши;

  4. касбий таълим муассасаларининг аҳолига таълим хизматларини кўрсатиш борасидаги фаолият турларининг ортиб бориши, ўз базасида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши; меҳнатни ташкил қилишнинг ил\ор шаклларини жорий этиши ва бошқалар.

Уларнинг касбий педагогика талабалар таълими, тарбияси, ўқиши ҳамда ривожланиши қонуниятларини ўрганади, таълим- тарбия, педагогик ва ахборот технологияларини қўллаш мезонларини ишлаб чиқади, касб таҳлими муассасалари турларини ва уларни бошқариш тизимини асослайди. У педагогик назариялар тў\рисидаги билимларни, инновацион технологияларни лойиҳалаш услубларини умумлаштиради. Касбий педагогика фани шахсни касбий фаолиятга тайёрлаш, ёш авлодни касбий тарбиялаш, малакали ишчи кучининг янги талаблар даражасида фаолият юритишини таьминлашни кўзда тутади.
1.3 Касбий таълимни ташкил этиш жараёни.
Касбий педагогика умумий педагогика фанинг тармо\и сифатида касбий - техник таълим тизимининг такомиллашиши жараёнида шаклланиб боради. У нисбатан янги фан соҳаси саналиб, бугунги кунда кўплаб тушунча ва маълумотлар билан бойиб, ривожланиб келмоқда. +ар қандай фан соҳасида бўлгани каби касбий педагогика ўз категория, тушунча, ва сифат кўрсаткичларига эгаки, булар фаннинг асосини ташкил қилади.
1.4 Касбий таълим вазифалари.
Касбий педагогика фанининг асосий тушунчалари, унинг мазмуни касбий таълимни ташкил этиш жараёнида қуйидаги вазифаларнинг бажарилиши учун хизмат қилади:

  1. ўқитувчиларнинг янги, янада мураккаб тадбирларни амалга ошириш мақсадида ўз касбий маҳоратларини оширишлари учун шароит яратиш;

  2. касбий-техник таълимнинг янги концепцияларини амалга оширишнинг янги йўл ва воситаларини йўлларини яратишга эътибор қаратиш, фаол-ижодкор шахсни тарбиялаш;

  3. педагогик билимларни эгаллашга янгича ёндошувни юзага келтириш;

  4. таълим тарбиянинг янги, янада самарали шакл ва методларини яратиш;

  5. ривожланиб борувчи янги педагогик жараёнларни лойиҳалаш, таълим олувчиларнинг барча имкониятлари ва қобилиятларини ишга солиш учун шароит яратиш, касбий маҳоратни эгаллашлари учун сарфланадиган вақтни қисқартиришга эришиш.

Kasbiy ta’lim pedagogikasinpng muxim tushunchalariga to’xtalamiz.
Ҳозирги кунда ёшларни касб ва касбга йўналтиришдан мақсад ўсиб
келаётган баркамол авлодни касблар буйича онгли равишда танлашга
тайёрлаш.
Ёш авлодни онгли равишда касб танлашга йўналлаш ёшларнинг касбни
эркин ва мустаҳкам танлашлари учун мустақил замин яратувчи илмий-
амалий тизим сифатида қараш лозим. Бу шахснинг маънавий, ақлий, меҳнат,
эстетик ва жисмоний тарбияси, яъни бирга таълим муассасаларидаги ўқув-
тарбия жараёни узвийликда амалга оширилади.
Касб узи нима? Деган савол тугилади.
Касб танлашга йўллаш (профорентатция) – термини: йўналтириш,
ажрата билиш, белгилаш хаётда тўғри йўлни танлаш деган маънони
билдиради.
Касб танлашга йўллаш тушунчаси – ўқувчи ёшларни онгли тўғри ва
эркин касб танлашга, касблар, ҳунарларнинг меҳнат йўлини туғри
белгилашга қаратилган муайян педагогик ишни ифода этади.
Касб сўзининг маъноси – Инсонларнинг ҳунари, фаолият тури ва хаёт
кечиришлари учун манба хизматини ўтадиган машғулотни билдиради.
Касбга йўналтириш ишларини мохияти : Ёш авлодни онгли равишда
касб танлашга тайёрлашда уни ҳар томонлама ва баркамол
ривожлантиришнинг шарт-шароитдир.
Касбга йўналтириш – Ўқувчининг ўз эҳтиёжини оқилона чеклайдиган
шахс сифатида баркамол камолотга кетишининг педагогик жараёни бўлиб,
нафақат педагогик ташқи ижтимоий боғлиқ бўлган тафаккури ва ҳатти –
ҳаракатларини онгли равишда ўз-ўзини бошқарувчидир.
• Касб бу – инсонга маълум бир талаблар куювчи фаолият туридир.
• Касб – инсонни жамият томонидан тан олинишидир.
• Касб – тириклик ва тирикчилик манбаи.
• Касб – тирик организимдир.
Ушбу воситалар касб ва касбга йўналтириш мазмунининг асосини
ташкил этади.
Касб ва касбга йўналтиришнинг назарий шарт – шароитлари деганда, касб
ва касбга йўналтириш фаолиятини самарали ташкил этишга қаратилган
турли хил қарашлар мажмуаси, ғоялари ва тасаввурлар йиғиндисидир. Бу
ёшларнинг шахсий қизиқишлари, лаёқати ва қобилиятларига мос келадиган,
жамият учун зарур касбларга йўллашдир.
Муаммонинг муҳимлиги, ёшларни касбга йўналтиришга оид бир қанча
амалий масалаларни шошилинч равишда ҳал қилишнинг зарурлиги ҳозирги
вақтда кўплаб мутахассислар: педагоглар, психологлар, шифоркорлар,
иқтисодчилар, социологлар ва ғоят хилма – хил соҳаларда ишловчи
амалиётчи ходимларнинг эътиборини ўзига жалб этади. Бу борада кўплаб
мутахассисларнинг иштирок этиши ва иш олиб бориши муаммони тўғри ва
комплекс тарзда ҳал этиш учун замин ва шароитлар яратиб беради, албатта.
Қўйида ёшларнинг касбга йўналтиришнинг назарий ўзлаштиришнинг
моделини тасвирлаймиз. (1 шакл)да
1- шакл
Касб ва касбга йуналтириш ишлари куйидаги асосий йуналишларини уз
ичига олади:
Касбий ахборот ёшларни – замонавий ишлаб чикариш турлари ва
касблари, хужалик мажмуасининг малакали кадрларга бўлган эҳтиёжлари
касб бозорининг келажакдаги ривожланиши, касбларни ўзлаштиришнинг
шакллари ва шароитлари мехнат фаолияти жараёнида касбий малакавий
усиш ва ўз ўзини такомиллаштириш имкониятлари билан таништириш;
Касбга йўналтиришда назарий ўзлаштириш
Билимни эгаллаш
жараёни
Кўникма ҳосил қилиш жараёни Малакани
ўзлаштириш
Назарий билимларни
ўзлаштириш
Мукаммал ўзлаштириш Малакани хосил
қилиш
Машқ қилиш Малакали
мустаҳкамлаш
Олинган назарий
билимларни амалиётга
қўллаш
Олинган билимларни
мустаҳкамлаш
Ўзлаштирилган кўникмага
ижодий ёндошиш
Кузатиш
Ўзалаштирилган
билимларга ижодий
ёндошиш
Ўзалаштирилган
малакага ижодиий
ёндошиш
Касбий маслаҳат Ёшларнинг педагогик психологик хусусиятлари ва
имкониятлари хамда жамиятнинг эҳтиёжларини хисобга олган холда касбий
йўлини танлаш бўйича онгли равишда қарор қабул қилиш мақсадида касбий
ўзлигини аниқлашда ёрдам кўрсатиш;
Касбий танлаш педагогик – психологик психофизиологик, тиббий
ташхис асосида ўзининг психологик - физиологик хусусиятларга кўпроқ мос
бўлган турли касбий йўналишлар тўғрисида тавсиялар бериш:
Касбий саралаш Инсоннинг маълум касбга тегишли меъёрий талабларига
мос равишда касбий лойиқлик даражасини аниқлаш.
Меҳнат ва касб - ҳунар таълимида ўқувчиларни касб ва касбга
йўналтиришнинг қўйидаги усулларда амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.
1. Ўқувчиларни касблар билан таништириш.
2. Касблар, меҳнат ютуқлари талқин этилган асарларни ўқишни тавсия
этиш:
3. Ҳар бир касб ҳақида махсус дарслар ўтиш:
4. Ишлаб чикариш корхоналари, фирма, фан, маориф, маданият санъат
муассасаларига саёҳатлар ташкил этиш.
5. Меҳнат илғорлари билан, улар эришган ютуқлари ҳақида суҳбатлар
ўтказиш:
6. Меҳнат таълими йўналиши бўйича – мулътмедиалар кўрсатиш:
7. Ўқувчиларни турли хил тўгаракларга жалб этиш:
8. Янги касб ва мутахассисликлар, фан техника тараққиёти ишлаб
чикариш технологиялари билан мунтазам таништириб бериш.
Касб ва касбга йўналтириш кўйидагиларни ўз ичига олади:
2. Ўқувчиларни касб танлашга йўналтиришнинг асосий ёш босқичлари
мазмунини қўйидагилар:
1. Мактабгача таълим ёшидаги - I-босқич
2. Бошлангич кичик ёшдаги (1-4 синфлар) – II – босқич
3. Ўрта ёшдаги (5-7 синфлар) - III - босқич
4. Катта ёшдаги (8-9 синфлар) – IV - босқич
Ўқувчилар касбий тайёргарлигини аниқлаш мезони (беш баллик)
кўрсаткич ва ўлчовлари.
Биринчи босқич – Мактабгача таълим ёшдаги болаларда (катта гурух)
меҳнат билан банд буладиган инсонларга, уларнинг машғулотларига,
шунингдек қўлларидан келидиган фаолият турлари бўйича дастлабки мехнат
кўникмаларини ижобий, хиссий таъсирчан шакллантириш:
Иккинчи босқич – Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларни билишга оид ва
ўйин кўринишдаги ижтимоий фойдали меҳнат фаолиятини амалга тадбиқ
қилиш оркали, меҳнатга ҳурмат, меҳнат касб турлари, йўналишлари билан
таништириб боришини ҳамда оммавий касбларга бўлган қизиқишини
шакллантириш.
Учинчи босқич – Ўқувчиларни касбга йўналтириш мазмуни улардаги
қизиқиш қобилият, лаёқат ва шахс сифатида жамиятдаги ўз ўрнини
топишдаги ҳамда маънавий- моддий қадриятнинг изланувчан – синчков
кўринишларини шакллантириш:
Тўртинчи босқич – Ўқувчиларда касбий ўзликни англашни шакллантириш
даври яъни ўқувчиларни аниқ бир касбни танлашнинг шахсий маънога
эгаллигини тушуниб етиши, жамият олдидаги бурчи жавобгарлик
хислатларини шакллантириш. Шу сабабдан ҳам мутахассисларнинг ҳар бири
тўла аниқ касбга йўналтириш соҳасидаги ўз фаолиятида ўзларига маълум
бўлган методларга, муаммога ёндошув усулларига ҳамда идрок қилиш
услуби ва шу кабиларга таянади ҳамда касбга йўналтириш методологиясини
ишлаб чиқиш касбга йўналтириш соҳасидаги бундан буён мувоффақиятли
иш олиб боришнинг муҳим шартидир.


Касбий педагогиканинг фалсафий-методологик асослари.
Педагогика фан сифатида бошқа фанларги ўз таъсирини кўрсатиб, билим тизимининг бир бутунлигини ташкил этади. Шу билан бирга у бир неча турларга бўлинади.
Чунончи, мактабгача тарбия педагогикаси, умумий ўрта махсус, олий таълим педагогикаси ва бошқалар.
Педагогиканинг ҳар бир тури предметига эгадир. Билим беришнинг фалсафий-методологик босқичи малакавий педагогикани умумий асослари хусусида самарали билим беришдан иборат. Ўқитилаётган йўналиш аниқ муаммолар асосида олиб борилса, самарали натижалар қўлга киритилади.
Фалсафий методологик асос мазмунида \айри оддий маьно бўлиб, у асосан методологик муаммолар ечимини топишда қўлланилади.
Сўнгги йиллар давомида фалсафий билим беришга алоҳида эътибор берилмоқда.
Малакавий таълимни ташкил этиш жараёнида фалсафий билим бериш дастлабки босқич бўлиб, ушбу босқичда фалсафа соҳасида эришилган ютуқ ва тажрибалар қўлланилади.

  1. Касбий педагогиканинг фан сифатидаги ўрни.

Касбий педагогиканинг илмий мавқеини аниқлаш учун унинг объекти ва предметини ажратиб олиш керак. Бизга маьлумки, фан бу содир бўлган объектив жараёнларни ўрганиш ва исботлашга йўналтирилган илмий билим асосларидан иборат мажмуасидир.
Айрим ҳолларда илмий объект сифатида турли фанларнинг иштирокини таьминлаш ҳам талаб этилади.
Фаннинг предмети - бу обьетнинг шундай жиҳатидирки, изланишлар аниқ йўналиш бўйича олиб борилади.
Шахснинг маданий ва маьнавий жиҳатдан шаклланиши қуйидагилар асосида амалга ошади.

  1. Маълумот

  2. Маданият

  3. Менталитет

Касбий педагогиканинг предмети.
Педагогик изланиш, методика ва педагогик амалиёт қандай ечилишга ҳал этилишига хизмат қилиши керак? Бу каби саволга жавоб бериш учун педагогик фаолиятнинг икки асосий йўналишини кўриб чиқамиз.
Бу фаолият бир томондан ўқувчининг кундалик, ўқув ва тарбиявий ишларга, ўқитувчи ва ўқувчи орасидаги ўзаро муносабатга, ўқитиш-тарбиявий ишларида ўқувчининг билим, кўникма ва малакаларига бо\лиқ.
Педагогиканинг асосий масаласи эса бу жараённи самарали ва сифатли таьминлашдир. Бунинг учун аниқ методлар ҳамда ташкилий шакллардан самарали фойдаланиш керак. Бошқача қилиб айтганда, назарий жиҳатдан пухта ишлаб чиқилган тизимни қўллаш зарур, тизим ўта қаттиқ бўлиши керак эмас.
Бу методда маьлум миқдорда эркинлик, педагогик саньат, педагогик маҳорат ўз ўрнини топган бўлиши керак. Педагогик тизим ва педагогик жараён бир-бири билан ўзаро бо\лиқ эканлигини унитмаслик керак.

  1. Касбий педагогикада фалсафий методологик тараққиёт.

Малакавий педагогиканинг асосий иш йўналиши келажакка қаратилган бўлиб, қандай концепция бўлмасин, агар уларнинг келажакда илм ривожланишига ҳиссаси қўшилсагина ва аниқ ютуқларга тачнилган ҳолда амалга оширилиши керак.


  1. Download 0,53 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish