Марказий асаб тизимининг функционал ҳолатини аниқлаш
Бу метод асосан ўқувчи организмининг берилаётган ўқув материалини ўзлаштириш ва ўқув меҳнат фаолиятидаги ҳолатини аниқлаш учун қўлланилади. Ўқувчи диққатининг ривожланиши, унинг иш жараёнидаги чарчаши, у ёки бу иш фаолиятининг организмга салбий ёки ижобий таъсири, сурилишлар, маш\улотлар таъсирида марказий асаб тизимида рўй берган ўзгаришлар ва бошқаларни аниқлашга хизмат қилади.
Ушбу методлар орасида шартли реакциялар методи нисбатан кўпроқ қўлланилади: - ўқувчиларга рангли, овозли ва бошқа турдаги сигналлар берилади.
Бунга жавобан ўқувчи мураккаб бўлмаган бирор ҳаракатни кўрсатишлари талаб этилади. Масалан, тугмани босиш. Мазкур жараён ўз хусусияти бажариш вақтига кўра, марказий асаб тизими ҳолати (ўқувчининг) ни аниқлаш имконини беради. Шу вақт ичида унда бўлаётган ўзгаришлар ва уларнинг рўй беришига таъсир кўрсатувчи омиллар ҳақида маълумотларга эга мумкин.
Малакавий педагогикада ушбу метод билан бир қаторда марказий асаб тизими ҳолатини аниқловчи боқа методлар ҳам қўлланилади.
Масалан: хатоли сўзлар йи\индиси - ўқувчи хатоларини тез топиб, тагига чизиб қўйиши керак, сонли тестлар - тасодифий сонлар иштирок этган жадвал, у ердан ортиқча сонлар ўчирилиши талаб этилади.
Мазкур методларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида, комплекс бо\ликда умум педагогик изланиш методлари ҳам қўлланилади.
Касбий педагогиканинг тарих саҳифалари
Малакавий педагогиканинг узоқ йиллар ва бир неча авлодлар тажриба асосида йи\илган маълумотларни инсоният тарихининг барча даврларида авлодларни ўқитиш ва уларга малакавий педагогик билимларни беришда ўзига хос ўрин тутади.
Қулдорлик тузумида ақлий ва жисмоний меҳнат орасида муайян фарқ мавжуд бўлиб, жисмоний меҳнат қилиш қуллар зиммасига юкланган вазифа саналарди.
Қулдорлик асосий иш фаолияти ақлий меҳнат бўлиб, улар асосан фалсафа ва сиёсат билан шу\улланишар эдилар. Бу эса ўз вақтида малакавий меҳнат билимининг \оявий ривожланишига таъсир этади.
Ўрта асрларда диний \оялар ҳукмронлик мавқеига эга бўлиб, унда касблар худо томонидан берилган иньом деган ёндашув мавжуд эди, эгалланган ҳунар, илоҳий ва сирли деб қаралган. Бу эса жамиятда эгалланаётган ҳунарга муносабатни белгилайди.
Малакавий ўқитишнинг асосий шакли болаларининг хунармандчилик устахоналарда ўқитиши саналиб ўрта аср устаси ўз ўқувчисига фақатгина касбий билим ва малакалари берибгина қолмай, балки уларда муайян дунёқарашнинг шаклланишига ҳам таъсир кўрсатган. ХI асрда Гуго Сен-Векторский, Т.Мора, Т.Компонелло ва бошқаларнинг бу борадаги педагогик асарлари ҳам юзага келган.
Капиталистик муносабатлар фан, маданияти ва техниканинг ривожланиши билан XIV-XVII асрларда малакавий ўқитишнинг самарали шакллари яратилади, шунингдек, уларни ташкил этиш, самарадорлигини оширишга бўлган қизиқишлар ортиб борди.
Инглиз иқтисодчиси ва педагоги Беллерса ёзган асарида малакавий ўқитишнинг социал педагогик масалалари, яъни касб эгаллаш йўли билан камба\алликдан қутилиш йўли деб эьтироф этилган тарбия ва кенг билим борасидаги саволларга жавоб берилган. Бу борада яна кўплаб асарлар яратилгандир.
XIX аср охири ва XX аср бошларида социал иқтисодиётчилар таъсири остида /арбий Европа педагогикасида меҳнат мактабини ислоҳ қилиш бошланди. Унинг асосий йўлбошчиси Георг Кершеншейнер эди.
АҚШда малакавий педагогиканинг ривожланиши меҳнат ва ишлаб чиқаришга илмий ёндошиш янги технологияларни ишлаб чиқиш сифатини ошириш, рақобатбардошликка эришиш билан бо\лиқдир. Бу ҳаракатларни илмий ташкилотчиси АҚШлик мухандис Ф.У.Тейлордир.
Ф.У.Тейлор томонидан ишлаб чиқилган методлари бизгача “Тейлоризм” номи билан етиб келган. XIX аср охирларида /арбда малакавий билим беришда амалий педагогика методикаси юзага келди. У корхоналарда алоҳида устахоналар ташкил қилиниб, кейинчалик уларнинг корхоналардан ажралиб чиқиб, педагогик фаолият олиб боришини таьминлаш моҳиятини ифода этади.
XX аср педагоглари малакавий педагогиканинг асосий вазифаси сифатида ишчи-ўқувчи, махсус мактаб ўқувчиси камолатини таҳлил қилиш, унинг ишлаб чиқариши талабига жавоб берувчи малакавий ва политехник билимлари, меҳнат ва ўқитишни ўзида мужассамлаштириш технологик кўникма ва малакаларини ошириш ва тарбиялашни эьтироф этадилар.
Бу йилларда ишлаб чиқаришда ўқитиш методикасини қўллашда асосий эьтироф муаммоларни ҳал қилиш жараёнида эски технологияларни такомиллаштириш ва янгиларини ишлаб чиқишга қаратилган.
Малакавий педагогиканинг янги ривожланиш босқичи (50-йиллар)да халқ таълими тизимида ҳаёт ва мактаб амалиёти ўртасидаги бо\лиқликни мустаҳкамлаш тў\рисидаги \оя шаклланади.
Бироқ педагогиканинг бу жабҳасида ривожланиш тўҳтаб қолди, чунки юқорида қайд этилган \ояга кўра ўрта мактабнинг юқори синфларига ёшларнинг умумий касбларга тайёргарлигининг таьминланиши кўзда тутилган бўлиб, ушбу даврнинг ўзидагина бундай мураккаб вазифани ижобий ҳал этиш мумкин эмас эди.
XX асрнинг 70-80 йилларда малакавий педагогиканинг ривожи қийин социал сиёсий шароитда кечди.
Унинг ривожланишига социал, иқтисодий омиллар таъсир кўрсатиб, педагогик фанлар \ояси давлат ва сиёсатнинг чекловчи қарорлари асосида шакллантирилар эди. Умумий малакавий билим бериш қаттиқ тазйиқ остида амалга ошиларди.
Бу ўз навбатида иқтисодий қийинчиликларнинг юзага келишига олиб келди. Бир томондан, жамоа иш фаолиятининг пасайиши рўй берган бўлса, иккинчи томондан, ишлаб чиқариш ишчилари малакасини ошириш ва реал янгиликларни беришга тўсиқлик қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |