Таълим жараёнининг функциялари. Таълим жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучлари



Download 0,52 Mb.
bet6/50
Sana22.04.2022
Hajmi0,52 Mb.
#571549
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50
Bog'liq
didaktika

Таълим жараёнининг самарадорлиги.
Таълим жараёни самарадорлиги — ўқув-тарбия жараёнида қўйилган мақсад ва эришилган натижа ўртасидаги фарқдир. Таълим жараёнида қўйилган мақсад ва эришилган натижа ўртасидаги тафовут қанча кам бўлса, таълим шунча самарадор саналади.
Мутахассислар самарадорлик ё маълум натижани олиш учун зарурий харажатлар миқдори билан ёки маълум харажатлар доирасида эришилган натижа билан ўлчанади, деб ҳисоблашади. Самарадорликни ўлчашнинг бу икки меъёри ҳам етарли даражада умумий эмас, шунингдек, уларни барча педагогик ҳодисаларга татбиқ этиш имконияти ҳам йўқ. Самарадорликни маълум харажатлар доирасида эришилган натижа билан ўлчаш моддий харажатларнинг ошиб кетишига, бинобарин, таълимнинг ўта қимматлашувига сабаб бўлади. Бу таълим ҳаражатларининг оптималлиги талабларита зиддир.
Таълим харажатларининг оптималлиги самарадорликни исталган миқдорда моддий харажатлар билан эмас, аксинча, вақт ва харжларни давлат буюртмаси доирасида сарфлашни тақозо этади. Булардан кўринадики, таълим самарадорлигини оширишнинг асосий учта йўли бор: ортиқча вақт ва харажатлар эвазига таълимнинг самарадорлигини ошириш; давлат буюртмаси-доирасида таълимнинг самарадорлигини ошириш; таълим жараёни моҳиятини атрофлича ўрганиш ва шу асосда педагог ва талабалар фаолиятининг интенсивлигини ошириш. Ҳозирги кунда оз вақт ва кам маблағ сарфлаб таълимнинг самарадорлигини ошириш энг долзарб муаммо саналади.
Таълим самарадорлигини оширишнинг икки хил кўрсаткичи мавжуд: самарадорликнинг сифат кўрсаткичлари; самарадорликнинг миқдор кўрсаткичлари.
Самарадорликнинг сифат кўрсаткичлари маълум мазмуни ва фаолият усулларини эгаллаш шартларга кўра аниқланади. Самарадорликнинг сифат кўрсаткларига қуйидагилар киради: ўқув-тарбия ишларини энг юқори даражадаги тараққиётини мўлжаллаб ташкил этиш; таълим жараёни мақсади ва натижаси ўртасидаги тафовутни узлуксиз камайтирариш; таълим воситаларининг таълим жараёнига мослигини таъминлаш; ўқув материали ва фаолият усулларини бир пайтда (параллель) ўзлаштириш.
Самарадорликнинг миқдор кўрсаткичлари таълим мақсади ҳамда болалар эришган ҳақиқий билим, малака ва тараққиёт ўртасидаги фарқларга кўра аниқланади,-самарадорликнинг миқдор кўрсаткичлари қуйидагилар: таълим сифатини (талабалар билимининг кўлами, умумлаштиришлар даражаси, билимларни ишлаб чиқаришга тадбиқ эта олиш, билим ва малакалардан зарурият туғилганда фойдалана билиш) яхшилаш; таълим жараёни натижасининг қўйилган мақсадга (билим, малака, ижодий қобилият тажрибасини давлат стандарти даражасига ва ундан юқори даражада ўзлаштириш) яқинлаштириш; таълим воситаларининг ўқув-тарбия жараёни моҳиятига мослигини таъминлаш; вақт бюджетини рационал тақсимлаш.
Таълим жараёнининг сифат ва миқдор кўрсаткичларига асосланиб таълим самарадорлигини оширишнинг тўртта ўлчови ва шу ўлчовларга оид принциплар ажратилади.
Таълим жараёни самарадорлигини оширишнинг биринчи ўлчови таълимни болаларнинг энг юқори даражадаги тараққиётини мўлжаллаб ташкил этишдир. Классик дидактика қонун-қоидаларига кўра таълим олдида бориши ва у ўзига болалар тараққиётини эргаштириши лозим. Таълим жараёнини самарадор ташкил этиш маълумот мазмунини ўзлаштириш ва талабаларни тараққий эттиришни бир пайтда олиб боришни тақозо этди. Демак, таълимнинг самарадорлигини оширишнинг биринчи принципи—ёшларни маълумотли қилиш ва ривожлантиришни параллель ташкил этишдир.
Таълим жараёни самарадорлигини оширишнинг иккинчи ўлчови таълим мақсади билан унинг натижаси ўртасидаги фарқни имконият етгунча камайтиришдир. Хозирги пайтда таълим жараёнида қўйилган мақсад билан эришиладиган натижа ўртасида катта тафовут мавжуд. Бу номутаносиблик педагоглар фаолиятида формализмнинг борлиги, механик ёдлатишнинг ҳали ҳам мавжудлиги, ижодий ишларни ташкил этиш анъана тусини олмаганлиги билан изоҳланади. Бинобарин, таълим жараёни самарадорлигини оширишнинг навбатдаги принципи таълим натижасини имконият етгунча қўйилган мақсадга яқинлаштиришдир.
Таълим жараёни самарадорлигини оширишнинг навбатдаги ўлчови таълим воситаларининг таълим жараёни актлари, звенолари, циклларига мослигидир. Таълим воситалари таълим жараёни моҳиятига, айнан олинган акт ёки звенога қанча мос бўлса, самарадорлик шунча ошади. Таълим воситаларининг таълим жараёнига мослиги уларнинг кўплиги ёки танқислиги эмас, аксинча, уларнинг оптималлигидир. Ҳаражатларни давлат бюджети ва буюртмаси доирасида сарфлаб, энг юқори натижага эришиш самарадорликни оширишнииг яна бир принципидир.
Самарадорликни оширишнинг охирги ўлчови ўқув материали ва унга оид фаолият усулини бир пайтда ўзлаштиришдир. Ҳозирги педагогик тажрибада олдин ўқув материалларига оид информацияларни, сўнгра шу информацияларга доир фаолият усуллари ўзлаштирилади. Таълимни шу йўсинда ташкил этиш кўп вақт талаб этади. Ўқув материалини ва унга оид фаолият усулларини бир пайтда ўзлаштириш вақтни иқтисод қилишга олиб келади. Демак, вақт бюджетидан тежамкорлик билан фойдаланиш таълим самарадорлигини оширишнинг навбатдаги принципидир.
Таълим педагог ва талаба фаолиятининг ўзаро киришуви асосида шаклланадиган ҳосила ва шу билан бирга, ташкилий жараёндир. Унинг марказида ўқитиш ва ўқиш фаолиятларининг бир-бирига таъсири ётади. Ўқитиш ва ўқиш фаолиятларини атрофлича таҳлил қилиш йўли билан таълим жараёнининг моҳиятини тўғри тушуниш мумкин.

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish