Талабаларда экологик компетенцияни ривожлантиришда экология ва фанлар интеграцияси мирзаева н. А. Талабаларда экологик компетенцияни ривожлантиришда экология ва фанлар интеграцияси



Download 40,58 Kb.
bet2/3
Sana21.02.2022
Hajmi40,58 Kb.
#76607
1   2   3
Bog'liq
замонавий таълим янги

Keywords: environmental competitiveness, ecology, integration, education in the field of sustainable development, diversification, environmental integration.
XX аср ўрталарига келиб инсоният олдида танлаш зарурияти пайдо бўлди. Бу танловнинг асосини: эски анъаналар, қадриятлар, қоидалар ва ривожланишларни танлаб ўзини - ўзи ҳалокатга олиб бориш ёки ривожланишнинг янгича қиёфасини танлаб инсоният ривожини бардавом эттириш зарурияти туғилди. Ўтган асрларда табиий муҳитда инсонларнинг юзага келтирувчи салбий таъсирлари тўғрисида жуда кўплаб маълумотлар келтирилган. Бундай ўзгаришлар вақт ўтиши билан умумбашарий тус ола бошлади. Ана шундай экологик ва дунёнинг келажаги ҳақидаги тасаввурлар ва қарашлар, келажак атроф – муҳит тақдирининг ривожланиши тадқиқотчилар томонидан Барқарор ривожланиш таълими сифатида ўрганила бошланганди.
Барқарор ривожланиш таълимининг мазмунини қуйидагилар ташкил этди:
1. Маҳаллий, минтақавий ҳамда умумбашарий даражадаги жамият – иқтисодиёт ва табиат ўртасидаги боғланишлар
2. Фуқоролик, ҳуқуқ ва мажбуриятлар.
3. Келажак авлоднинг талаблари ва ҳуқуқлар
4.биологик, ижтимоий ва маданаий ҳилма-хиллик.
5. Тенг ҳуқуқли, ижтимоий тенгликни кўрсатувчи ҳаёт тарзи.
6. Экотизимлардаги ривожланиш имкониятлари даражасидаги “барқарор” ўзгаришлар
7. Башоратли ва башорат қилиб бўлмайдиган - келажак.
Барқарор ривожланиш таълими таълими экологик билимлар устига қурилиши лозим бўлган бинодир. Унинг асосий таянч устунлари эса экологик компетентлик бўлиб, мукаммал барқарор ривожланиш таълимига эриш учун талабаларга бериладиган экологик билимлар фалсафа, иқтисодиёт, математика, жамиятшунослик ва ижтимоий фанлар билан узвий алоқада бўлиши лозим.
XX - асрда аниқланган ижтимоий – тарихий ҳолатлар шундан далолат берадики, экологияни интеграциялашган холда таълим олиб боришнинг зарурияти қуйидагиларда намоён бўлади:

  1. жамиятнинг иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маънавий, маданий ҳамда ижтимоий соҳаларида экологик турғун муҳит билан таъминланганлик зарурияти;

  2. илмий – техник инқилоб бўлиб, табиатга нисбатан технократик ёндашувни ва антропоцентризмик вазиятни юзага келтириб чиқарилиши;

  3. экологияда инсонларнинг табиатга глобал таъсири замирида табиий бойликлардан рационал фойдаланиш учун тизимлашган билимларнинг зарурияти;

  4. табиий, аниқ ва ижтимоий фанлар доирасида табиий заҳираларни жамиятнинг фойдаси учун кенг ишлаб чиқиш, тарқатиш ва истеъмол жараёни учун;

Аввало интеграция тушунчасининг моҳиятини кўриб чиқайлик. Педагогик-психологик нуқтаи-назардан қараганда, интеграция ижтимоий-психологик аспект бўлиб, бирор-бир янгиликни ижтимоий соҳага тезкорлик билан тадбиқ этиш ва таълим тизимини жадаллаштириш демакдир. Интеграциялар эса фаолият жараёнида турли имтимоий – психологик тўсиқларни енгиш учун шарт-шароитлар яратиб боради. 1
Педагогика фанида XX -асрнинг 80-йилларидан бошлаб интеграция, “ўзаро алоқадорлик”, “ўзаро таъсир”, “синтез” каби тушунчалар билан бойиган илмий тадқиқот ишлари ҳимоя қилана бошлади. Ҳозирги вақтда таълим тарбия ишларига интегратив ёндашув ғояси ҳусусий фанлар доирасида чегараланиб қолмасдан, умумпедагогик аҳамиятли масалага айланди.
Интеграция (лот.integration – тиклаш, тўлдириш, бирлаштириш) синтезлаб бир бутун қилиб бирлаштирмоқ, мантиқий яхлит ҳолга келтирмоқ маъносида тушунилади. Интеграция (мужассамлаштириш) ва дифференциация (табақалаштириш) бир-биридан ажралган ҳолда мавжуд бўлмайди, бири иккинчисидан келиб ҳам чиқмайди, балки улар ҳар доим бир вақтнинг ўзида ўрганилаётган объектнинг икки томони сифатида намоён бўлади. Интеграция атроф табиий муҳитни билимлар ва фаолият жараёнини ўзлаштириш жамланмасининг натижаси сифатида қаралади.
Интеграция нафақат таълим тизимида кўп қўлланиладаган тушунча бўлиб қолмай, балки сиёсий, иқтисодий ҳамда ижтимоий институтларнинг шаклланишида ва ривожланишида ҳам муҳим ўрин касб этади. У.Т.Яздоновнинг ҳимоя қилган илмий ишида интеграциялашув хусусиятларига кенг эътибор берилган. 2 З.П.Раджабованинг докторлик ишида ҳам халқаро иқтисодий интеграцияга урғу берилган ва айнан иқтисодий интеграция МДҲ давлатларини барқарор ривожланишида муҳим деб таъкидлайди. 3 [8]
“Таълим тизими ва таълим муассасаларида интеграцион жараёнларнинг ривожланиши масаласи педагогик тизимда ҳам кенг қўлланилади. Фанларни ўқитишда интеграцион жараённинг аҳамияти ва уни таълим тизимига кенг тадбиқ этишда кўплаб илмий ишлар мавжуд бўлиб, уларнинг замирида таълим сифати ва натижасини, таҳсил олувчиларнинг билимини яхлит ҳолга келтириш, ҳамда умумий билимларни тўғри шаклланиш имкониятини яратишдир.
Интеграциялашган таълим тизими атроф оламнинг ҳилма-хиллигини очиб беради. Интеграциялашган таълим тизими ўзида қуйидаги педагогик имкониятларни юзага келтиради: ўқувчилар билимларни тизимли равишда ўзлаштириш, кўникмалари эса умумлаштириш, содир бўладиган ҳодисаларни ўзаро узвийликда, бир-бирига боғлаб ўтиш комплеск характерга эга бўлиб, кичик мактаб ўқувчиларини интелектуал билимини юксалтиради. 4[1]
Яхлит тизимни тузишда интеграцияланувчи алоқадорлик муҳим аҳамиятга эга бўлиб, улар ички илмий алоқадорлик ҳам деб аталади. Тизимлаштиришдан мақсад ички илмий алоқадорликни тартибга келтириш йўли билан яхлитликни юзага келтиришдан иборатдир. Бу жараёнда ҳосил бўладиган яхлитлик янги сифат кўрсаткичларига эга бўлади. интеграциялашнинг моҳияти, назарий синтез воситаси сифатида янги даражадаги билиш натижаларига эришишдир. 5[5]
Илмий адабиётлар таҳлили шундан далолат берадики, гносеологик даражада интеграция ва дифференциация билиш жараёни, билишнинг умумилмий шакл ва услубларида намоён бўлади. В.А. Игнатев таъкидлаганидек, “дифференциация билимларни, ҳодис ва жараёнларни тизимли ҳолатда, аниқ ва қисмий маълумотларни чуқур ўрганиш имкониятини берса, интеграция эса нафақат билимларни кенг ҳажмда балки, унинг ёрдамида янги билимлар туғилади ва улар объектнинг, атроф – оламнинг, воқеа, ходиса ва жараёнларининг янги ҳислатлари ва сифатларини очиб беришга имкон беради.” 6
Шундай қилиб, Игнатев.В.Анинг интеграцияга берган таърифига кўра, “интеграция – бу алоҳида дифференциациялашган элементларнинг ўзаро таъсири ва натижаси, унинг натижасида функционал жиҳатдан яхлит барқарор тизим сифатида шакллантиради.” 7

Download 40,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish