Маккий суралар – Маккада ҳижратгача нозил бўлган суралар. Бу атама
88 та сурага нисбатан қўлланилади. Маккий оятлар адади 4780 та бўлиб, улар
Қуръоннинг 63 фоизи ташкил этади.
Қуръони каримдаги энг катта сура – Бақара сураси бўлиб, 286 оятдан
иборат. Энг узун оят – қарз ҳақидаги оят бўлиб, у Бақара сурасининг 282-
оятидир. Энг узун калима ُهوُمُكاَنْيَقْسَأَف
Ҳижр сураси 22 ояти (11 ҳарф). Энг
кичкина сура – Кавсар сураси, 3 оятдан иборат.
12
Ҳарф эътиборидан Қуръони каримнинг тенг ярми «Каҳф» сурасининг 19-
оятида келган فَّطَلَتَيْلَوсўзининг охиридаги «фе» ҳарфи, деб белгиланган.
Шунингдек, сўз эътиборидан Қуръони каримнинг тенг ярми «Ҳаж»
сурасининг 20-оятидаги ُدوُلُجْلاَو
сўзи экани аниқланган. Оятлар эътиборидан эса
Қуръони каримнинг тенг ярми َنوُكِفْأَي اَم ُفَقْلَت َيِه اَذِإَف ُهاَصَع ىَسوُم ىَقْلَأَف«Шуаро»
сурасининг 45-оятидир. Шунингдек, суралар ҳисобига кўра, Қуръоннинг тенг
ярми «Ҳадид» сурасининг охирига тўғри келади.
Аллоҳ таолонинг иккитагина оятида ҳижоия ҳарфларининг 29 таси ҳам
жамланган. Улар: «Оли Имрон» сурасининг 154-ояти, ва «Фатҳ» сурасининг
29-ояти.
Пайғамбарлар исми билан номланган суралар – Юнус, Ҳуд, Юсуф,
Иброҳим, Муҳаммад. Энг кўп эслатилган пайғамбар – Мусо алайҳиссалом
бўлиб, 136 марта зикр қилинган.
Зикри келган фаришталар – Жибрил, Микоил, Молик, Ҳорут ва Морут
(алайҳимус саломлар).
Саҳобалардан фақатгина Зайд ибн Ҳориса ва Марям онамиз исмлари зикр
қилинган.
Ҳайвонлар билан номланган суралар – Бақара, Намл, Фил, Наҳл, Анкабут.
Қуръони каримда зикри келган ҳайвонлар – сигир, чивин, пашша, чумоли, ари,
илон, туя, кучук, қарға, фил, ўргимчак, шер, чигиртка, бўри, урғочи туя, от,
хачир, эшак, чўчқа.
Зикр қилинган ўсимликлар – пиёз, анжир, хантал уруғи, анор, райҳон,
ёввойи зайтун, занжабил, сидр, ясмиқ дони, тарра, узунчоқ бодринг, хурмо,
саримсоқпиёз, тамариск, ошқовоқ, узум, аччиқ банан, зайтун.
Вақт номлари билан келган суралар – Фажр, Лайл, Зуҳо, Аср.
Қуръони каримда зикри келган касб-корлар-темирчилик, дурадгорлик, ип
йигириш, тўқувчилик, деҳқончилик, ғаввослик, заргарлик, денгизчи,
ошпазлик, қассобчилик.
Қуръони каримни энг яхши билган саҳоба – Абдуллоҳ ибн Аббос
(розияллоҳу анҳу).
Ўз номи билан тугайдиган суралар – Масад, Нас, Мааъун.
Қуръони каримда ﻢﺣ билан бошланувчи суралар – Ғофир, Фуссилат,
Шуро, Зухруф, Духон, Жосия, Аҳқоф.
Қуръони каримда келган энг катта сон – 100 минг.
Қуръонда келган сўзларнинг адади қуйидагича:
- “дунё” сўзи 115 марта, “охират” сўзи 115 марта;
- “малоика” (фаришта) сўзи 88 марта, “шайтон” сўзи 88 марта;
- “Муҳаммад” сўзи 4 марта, “шариат” сўзи 4 марта;
- “нос” (инсонлар) сўзи 50 март, “анбиё” (пайғамбарлар) сўзи 50 марта;
- “салоҳ” (яхшилик) сўзи 50 марта, “фасод” сўзи 50 марта;
- “Иблис” сўзи 11 марта, “истиоза” (ундан сақланиш) 11 марта;
- “ражл” (эркак киши) 24 марта, “имроа” (аёл киши) 24 марта;
- “ҳаёт” сўзи 145 марта, “мавт” (ўлим) сўзи 145 марта;
- “солиҳот” (эзгу ишлар) 167 марта, “саййиот” (ёмонликлар) 167 марта;
13
- “жаҳр” (овоз чиқариш) 16 марта, “алония” (ошкоралик) 16 марта;
- “мусибат” 75 марта, “шукр” 75 марта;
- “ҳидоят” 79 марта, “раҳмат” 79 марта.
Яна айрим сўзлар борки, уларнинг зикри бир неча баробар кўпдир:
- “жазо” 117 марта, “мағфират” 234 марта (икки баробар кўп);
- “уср” (қийинчилик) 12 марта, “юср” (енгиллик) 36 марта (3 баробар кўп);
- “солат” (намоз) сўзи 5 марта;
- “явм” (кун) сўзи 365 марта;
- “арз” (ер) сўзи 13 марта (29 %), “баҳр” (денгиз, уммон) сўзи 32 марта
(71%, ер юзидаги сувлик ва қуруқлик нисбати шунчага тенг).
Do'stlaringiz bilan baham: |