17
ТАФСИР ИЛМИНИНГ МАҚСАДИ ВА УНИНГ АҲАМИЯТИ
Режа:
1. Тафсир илмининг мақсади.
2. Тафсир асослари илмига оид китоблар.
3. Тафсир илмининг аҳамияти.
Мавзунинг ўқув мақсади: Тафсир илмининг мақсади, унинг вазифаларини
кўрсатиш, ушбу илмнинг аҳамияти ва заруратини очиб бериш, ушбу илмнинг
Қуръони каримни тушунишда ўрнини очиб бериш ҳамда ўқувчига
тушунтириш.
Таянч иборалар: тафсир илмига оид китоблар, тафсир асослари илми,
тажвид илми, талаффуз.
1. Тафсир асослари илмининг мақсади.
Тафсир Қуръони каримни бевосита ўрганадиган илм бўлгани боис унга
ислом олимлари алоҳида эътибор қаратганлар ва қадрини юқори санаганлар.
Тафсир борасида асрлар оша жуда кўплаб тадқиқотлар ва адабиётлар
яратилди, динни ўрганмоқчи бўлган ҳар қандай изланувчи унга аҳамият
қаратган. Натижада оятларни шарҳлашда турли ёндашув ва қарашлардан
иборат китоблар яратилди. Масалан, ислом оламида машҳур бўлган Имом
Табарий, Абу Мансур Мотуридий, Абу Лайс Самарқандий, Ибн Атия
Андалусий, Ибн Касир, Абул Баракот Насафий каби бир қатор олимлар
Қуръонга тўлиқ тафсир китоблари ёзган бўлсалар, Деҳлавий, Холид
Абдураҳмон Акк, Сиддиқ Ҳасанхон сингари тадқиқотчилар тафсир илми
асослари ва усуллари ҳақида асарлар яратганлар. Шунингдек Ғарб
олимларидан
К.Броккельман,
Ф.Мюллер,
Ч.Рьё,
Ч.А.Стори
ёки
А.Т.Тагиржанов, Ф.И.Абдуллаева ва бошқа олимлар ўз асарларида Қуръонга
доир тадқиқотларга алоҳида тўхталиб ўтганлар.
Ҳар бир илмнинг мақсади бўлгани каби тафсир асослари илмининг ҳам
мақсади бор. Тажвид илмининг мақсади Қуръони каримни тўғри талаффуз
этиш нутқини шакллантириш бўлса, ёзув илми (илмур расм) Қуръон
матнларини ёзишни, луғат илми тилдаги нотўғриликдан сақлашни ўргатади.
Тафсир асослари илмининг мақсади эса, илмий асослар ва асрлар оша ёзилган
тафсир китоблари услубларига кўра, Қуръонни тушуниш ва тафсир қилишга
қаратилган. Шундан келиб чиқиб, ушбу илмни Қуръон илмларининг муҳим
тадқиқотларидан бири саналади. Баъзи олимлар эса, Қуръон илмларига
нисбатан тафсир асослари деган номни ҳам қўллаганлар ва бу билан тафсир
асослари илмини Қуръон илмларининг аҳамиятли бир қисми сифатида қабул
қилганлар.
Барча илмларнинг аҳамияти ўша илм доирасида ўрганиладиган
мавзуларнинг муҳимлигидан келиб чиқади. Тафсир илмининг ўрганиладиган
мавзуси эса, бевосита Қуръони карим саналади. Ўз даврида саҳобалар ҳам араб
18
тилини пухта билганликлари, фасоҳат ва балоғат бобида кучли бўлганликлари
билан бирга Қуръон оятларини тушунмай қолган жуда кўп жойларида савол
билан мурожаат қилар эдилар. Баъзан эса, оятлардан кўзланган мақсадни ҳам
бошқача тарзда тушуниб қолардилар. Буни саҳоба Адий ибн Ҳотамнинг
рамазон рўзаси саҳарлик вақтини аниқлаш масаласида оқ ип билан қора ипни
ажратгани мисолида кўриш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |