Тафсир илмига кириш. Махсудов Д. Р. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Т



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/126
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#266184
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   126
Bog'liq
1 Д Махсудов Тафсир илмига кириш

3. Тафсир илмининг аҳамияти. 
Тафсир илмисиз Қуръонни англаш, тушуниш, тафаккур қилиш амри 
маҳолдир. Қуръони каримнинг бир нечта жойида ҳам оятларни тафаккур 
қилиш, улар ҳақида мулоҳаза қилиш, маъноларини билишга тарғиб қилинади. 
Жумладан: “Қуръонни тадаббур-тафаккур қилмайдиларми? Агар у Аллоҳдан 
бошқасининг ҳузуридан бўлганида унда кўплаб ихтилофларни топар эдилар»
6

«Биз Сизга оятларини тадаббур-тафаккур қилиш ва ақл эгалари эслатма 
олишлари учун нозил қилган Китоб муборакдир»
7
. Имом ал-Қуртубий «Ушбу 
оятда Қуръон маъноларини билишнинг вожиблигига далил бор» дейди.
Мазкур моҳиятдан келиб чиқиб, Имом аз-Заркаший шундай дейди: 
«Қуръонни Аллоҳ таоло тушунтириш ва одамлар билиб англашлари учун 
нозил қилган. Шу сабабли ақл эгаларини тадаббур қилишлари ва эслатма 
олишларига чақирган». Ас-Саъдий эса: «Қуръонни нозил қилишдаги асосий 
ҳикмат одамлар ушбу илоҳий китобни тадаббур қилишлари, унинг 
ҳикматлари, сир-асрорларини тафаккур қилишларида мужассам топган. Чунки 
унинг маънолари ҳақида тафаккур қилиш, қайта-қайта фикр қилишда барака 
ва хайр бор. Бу эса, тафаккур ва тадаббур қилишнинг энг афзал амал эканлиги, 
бундай ўқиш тез ўқишдан авло эканини кўрсатади» мазмундаги 
мулоҳазаларини билдиради. Ҳасан ал-Басрий айтади: «Аллоҳга қасамки, 
Аллоҳ қайси бир оятни нозил қилган бўлса, албатта уни нима ҳақида нозил 
қилганини ва маъносини билдиришни яхши кўради». 
Шу мазмундаги ҳадислар ҳам ривоят қилинган бўлиб, Абу Ҳурайра 
(розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи 
васаллам) айтадилар: «Қайси бирингиз тунда уйғонса ва Қуръон ўқиш унинг 
тилига оғирлик қилса-ю, нима дейишини билмаса ётиб олсин». Ибн 
Масъуддан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «(Орамиздаги) бир киши ўн 
оятни ўрганса, уларни маъноларини билиб, уларга амал қилмагунича 
бошқасига ўтмасди».
Дарҳақиқат, маънони англаш муҳим саналади. Аслида лафзлар (сўзлар) 
маънога далолат қилади. Ушбу ривоятлар тафсирнинг муҳимлигига далолат 
қилади. 
Имом ал-Исфаҳоний айтади: «Инсон ўрганадиган илмларнинг энг 
шарафлиси тафсир илмидир. Чунки ҳар бир ишнинг шарафи ёки мавзусининг 
ёки унга эҳтиёжнинг муҳимлигидан келиб чиқади. Масалан, тиббиётнинг 
мақсади соғликни сақлаш бўлгани учун унинг мақсади улуғдир. Фиқҳ илмига 
эса, эҳтиёж катта. Оламдаги воқеаларнинг ҳукмларини билиш, дунё ва дин 
салоҳияти фиқҳ илми орқалидир. Тиббиётга эса, инсоннинг ҳар доим ҳам 
эҳтиёжи туғилмайди. Тафсир илмининг шарафи эса, қуйидаги уч сабабга кўра 
юқоридир. Биринчиси, мавзуси нуқтаи назаридан. Албатта, ушбу илмнинг 
6
Нисо сураси, 82-оят. 
7
Сод сураси, 29-оят. 


20 
маввзуси Аллоҳнинг каломидир. Унда ҳар қандай ҳикмат ва фазилат 
жамланган, олдинги ва кейингиларнинг хабарлари, инсонларнинг ўзаро 
муносабатларига оид ҳукмлар мавжуд ҳамда унинг ажоиботлари тугамайди. 
Иккинчиси, мақсади жиҳатидандир. Чунки унинг мақсади мустаҳкам арқонни 
ушлаш ва ҳақиқий саодатга эришишдир. Учинчиси, унга эҳтиёжнинг 
катталигидадир. Чунки ҳар бир диний ва дунёвий комиллик шариат илмлари, 
диний маърифатга муҳтож. Булар эса, Аллоҳнинг китобисиз бўлмайди». 
Бундан ўн тўрт аср нозил бўлган Қуръони каримнинг на бир ҳарфи ва на 
бир сўзи ўзгаришсиз келмоқда. Чунки Фуссилат сурасининг 42-оятида: «Унга 
ботил нарсалар на олдидан ва на орқасидан кела олади. У Ҳаким ва Ҳамид Зот 
томонидан нозил бўлгандир» дея Қуръон муҳофаза қилиниши таъкидланган. 
Бироқ унинг маъноларини тушунишда турлилик бўлиши ва ўзгариши мумкин. 
Чунки тарихда ҳам ҳозирги кунда ҳам пайдо бўлган оқимлар Қуръонни 
нотўғри тушуниш сабабли адашдилар. Бу мазмундаги ҳадис Жобир ибн 
Абдуллоҳ томнидан ривоят қилинган: «Бир киши Ҳунайн томонидан 
Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Жиърония деган жойдаликларида 
олдиларига келди. Ҳазрати Билолнинг кўйлакларида кумуш бор эди, ундан 
Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) одамларга олиб тарқатаётгандилар. 
Халиги одам: «Эй Муҳаммад, адолат қилинг», деди. Шунда Росулуллоҳ 
(соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Сенга вайл бўлсин, агар мен адолат қилмасам 
бошқа ким адолат қиларди. Адолат қилмаганимда сен маҳрум бўлиб, хасратда 
қолардинг», дедилар. Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу): «Рухсат беринг, эй 
Росулаллоҳ, бу мунофиқни ўлдирай», деди. У зот: «Одамлар мени «ўз 
саҳобаларини ўлдираяпти» дейишидан Аллоҳ сақласин. Бу ва унинг 
шериклари Қуръон ўқийдилар, лекин У (Қуръон) томоқларидан ўтмайди. Улар 
ундан (диндан) ўқ камондан отилиб чиқиб кетгандай чиқиб кетишади», 
дедилар». Ҳузайфа (розияллоҳу анҳу)дан келтирилган ривоятда «қалблари уни 
англамайди» тарзида айтилган. 
Имом ан-Нававий ушбу ҳадис борасида қуйидагиларни айтади: «Қози 
ушбу сўзда иккита таъвил бор дейди. Биринчиси, уларнинг қалблари 
(Қуръонни) англамайди ва ўқиган нарсаларидан фойда ололмайди. Уларга 
лаби, томоғи қимирлаб, ўқишларидан бошқа насиба йўқ. Чунки лаб ва оғиз 
билан ҳарфлар ҳосил бўлади. Иккинчиси, уларнинг амаллари ва тиловатлари 
кўтарилмайди ҳамда қабул ҳам бўлмайди». 
Қуръони каримнинг Анъом сураси 92-оятида: «Биз нозил қилган ушбу 
Китоб муборакдир. У олдингиларини тасдиқлайди», 155-оятида «Биз нозил 
қилган ушбу Китоб муборакдир. Унга эргашинглар ва тақво қилинглар. Шояд 
раҳм қилинсангизлар», Анбиё сураси 50-оятида «Ушбу зикр муборакдир, Биз 
уни нозил қилдик. Сизлар уни инкор этасизларми?!», Сод сураси 29-оятида 
«Биз Сизга нозил қилган Китоб муборакдир. Унинг оятларини тадаббур 
қилишлари ва ақл эгалари эслатма олишлари учун (нозил қилдик)» дейилиб, 
уларда «муборак» сўзи ишлатилган. «Муборак» сўзини Абу Ҳайён 
ал-Андалусий: «Қуръоннинг баракоти ундаги фойдалар, мавъиза ва 
ҳикматлар, олдинги халқларнинг хабарлари, ажр-савоблар, касалликлардан 


21 
шифолиги, ўқувчиларини шафоат қилиши, Аҳлуллоҳ ва мукаррам фаришталар 
билан бўлиши ҳамда шу каби саноқсиз баракотлардир». 
Фахруддин ар-Розий эса: «Маъно аҳли «муборак Китоб» сўзини 
яхшиликлари кўп, барака ва манфаати давомли, савоб ва мағфиратнинг 
башоратини беради, қабоҳат ва маъсиятдан қайтаради, дейди. Мен илмлар ёки 
назарий ёки амалий бўлади дейман. Назарий илмларнинг энг шарафлиси ва 
мукаммали Аллоҳнинг зоти, сифатлари, феъли, ҳукмлари ва исмларини 
билишдир. Буларни Қуръондан бошқа жойда тўлиқроқ эканини кўрмайсан. 
Амалий илмлар бадан ёки қалбда бўлиб, уларни ахлоқ ва нафсни поклаш деб 
ҳам номлагади. Ушбу масалаларни ҳам Қуръондан бошқа жойда мукаммалроқ 
топа олмайсан». 
Имом ал-Байзовий эса: «Илмларнинг қадри энг улуғи, шарафли ва 
ёрқинроғи тафсир илмидир. Чунки у диний илмларнинг боши, шариат 
қоидаларининг асоси ва таянчи саналади. У ҳақида фақатгина усулий ва 
фаръий илмларда моҳир бўлган, араб тили ва адабиётини пухта ўзлаштирган 
кишиларгагина гапиришга рухсат берилади». Тафсир илми ҳақида бу каби 
фикрлар кўп берилган. 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish