Тафсир илмига кириш. Махсудов Д. Р. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Т



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/126
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#266184
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   126
Bog'liq
1 Д Махсудов Тафсир илмига кириш

2. Тафсир қилишда илмнинг зарурати. 
Шуни ҳам эсдан чиқармаслик керакки, билмсиз тафсир қилиш асло 
мумкин эмаслиги қайта-қайта таъкидланади. Айниқса саҳобалар ва 
тобеинлардан бу борада бир қатор ривоятлар келган. Жумладан, Абу Бакр 
Сиддиқ (р.а.) айтар эканлар: “Қайси ер мени кўтаради, қайси осмон менга соя 
берар эди, агар мен Аллоҳнинг китобида билмай бирор сўз айтадиган 
бўлсам?!”. Саид ибн ал-Мусаййибдан бирор масала сўралса “Биз Қуръон 
борасида бирор нарса демаймиз”, дер экан. Убайдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу 
анҳумо)дан ривоят қилинади: “Мен Мадина шаҳри фақиҳларини тафсир 
борасида бирор сўз айтишни оғир билганликларини кўрдим. Улар орасида 
Солим ибн Абдуллоҳ, ал-Қосим ибн Муҳаммад, Саид ибн ал-Мусаййиб ва 
Нофийлар бор эди”. Масруқ айтар экан: “Тафсирдан эҳтиёт бўлинглар, чунки 
у Аллоҳдан ривоят қилишдир”.
Ибн Жарир ат-Табарий ушбу ривоятларни келтириб: “Уларнинг Қуръон 
тафсири ва таъвили борасида бундай дейишларига тўғри нарсани етказишда 
эҳтиёткор бўлганликлари сабаб бўлган, асло оятларнинг таъвили мумкин 
эмаслиги ёки таъвил қилмаганликларидан эмас». Аз-Заркаший: «Саид ибн ал-
Мусаййиб, Омир аш-Шаъбий каби салафи солиҳлар Қуръонни улуғ 
санаганлари сабаблари ўзлари билсалар ҳам тақво ва эҳтиёткорлик юзасидан 
бирор нарса дейишмас эдилар». Ибн Касир ҳам: «Салафи солиҳларнинг 
бундай қилишлари уларнинг илмсиз ҳолда тафсирда бирор нарса 
дейишларидан жуда эҳтиёткор бўлганликларига тааллуқлидир. Бироқ шариат 
ва луғат илмини билиб, тафсир қилишда ҳеч қандай айб йўқдир. Чунки 
юқорида номлари санаб ўтилган салафи солиҳлардан тафсирлар ривоят 
қилинган, акс ҳолда бундай ривоятлар бўлмас эди. Бу ҳаммага бирдек шарт 
саналади». 
3. Тафсир қилишда учраши мумкин бўлган муаммолар.
Муфассир олдида тафсирларнинг кўплиги сабабли бир қатор 
қийинчиликлар учраб туради. Буларнинг бир нечта сабаблари мавжуд. 
Жумладан:
Биринчидан, тафсирларда иснодсиз ва саҳиҳ бўлмаган ривоятларнинг кам 
эмаслиги; 
Иккинчидан, турли фирқалар томонидан тафсир китобларининг 
кўпайганлиги; 
Учинчидан, муфассир олимларнинг турли илмий йўналишларда тафсир 
китобларини ёзганликлари. Баъзилари ақида, фиқҳ, балоғат ва фасоҳат ёки 
тарихий, фалсафий ва бошқа илмий йўналишлар асосида оятларни 
шарҳлаганлар. Бу эса ўз навбатида тафсирларнинг кўпайишига олиб келган. 
Тўртинчидан, тафсир китобларида бир-бирига мувофиқ келмайдиган ва 
ихтилофли жойларнинг мавжудлиги. Бу ҳолатда ушбу турлиликларни 
тушуниш ёки уларнинг айримларини бошқаларидан афзал эканлигини 
ажратиш керак бўлади. 


25 
Бешинчидан, тафсирларга исроилиёт, ақлий илмларни кўплаб кириб 
қолганлиги билан боғлиқ. Абдуллоҳ Муҳаммад ас-Сиддиқ ал-Ғамморийнинг 
«Дидаъут тафосир», Муҳаммад Ҳусайн аз-Заҳабийнинг «ал-Иттижоҳотул 
мунҳарифа фи тафсирил Қуръонил карим: давофиуҳа ва дафааҳа», 
Абдурроҳман ибн Солиҳ ад-Даҳшнинг «ал-Ақволуш шозза фит тафсир: 
нашъатуҳо ва асбобуҳа ва асоруҳа» каби китоблар тафсирлардаги нотўғри 
қарашларни ўрганишга қаратилгандир.
Олтинчидан, тафсирлардаги услубларнинг турли эканлиги. Асрлар оша 
тафсир китоблари турли услубларда ёзиб келинган. Уларда тил, ёритиш 
услуби, ўз замонасидаги масалалар билан боғлаш ва замондошларига 
тушунарли тилда баён этиш билан боғлиқ бир қатор жиҳатлар борки, улар 
бевосита тафсир ёзиш услубида акс этган. Бу эса, ўша даврда ёзилган айрим 
жумлалар ёки услубларни ҳозирги кунда тушуниш осон бўлмаслиги сингари 
омилларга олиб келган. 
Еттинчидан, баъзи тафсир китобларни тушунишда бошқа воситаларга 
эҳтиёжнинг туғилиши билан боғлиқ. Чунки айрим тафсирларда сўзларнинг 
эъроблари, истиора илмларини қўллашда илмий жараёнларга кучли киришиб 
кетиш ҳолати натижасида айрим жойларини тушуниш мураккаблашади. 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish